Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган
масалалар (10-бандга қаранг) A10. Ҳар бир АХСнинг ўринлилиги пухта кўриб чиқилиши зарур. Ҳатто молиявий ҳисоботнинг бирон-бир махсус элементигина аудит предмети ҳисобланган ҳолда ҳам АХС, хусусан АХС 240, 17 АХС 550 18 ва АХС 570, умуман олганда, ўринли бўлади. Бунинг сабаби шундаки, элемент фирибгарлик натижасида, ўзаро боғлиқ томонлар билан бажарилган операциялар таъсирида ёки молиявий ҳисоботлар тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ фаолиятнинг узлуксизлиги ҳақидаги фараз нотўғри қўлланиши оқибатида бузиб кўрсатилган бўлиши мумкин. A11. Бундан ташқари, Аудитнинг Халқаро Стандартлари молиявий ҳисоботлар аудити нуқтаи назаридан ёзилган; улар айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисобот махсус элементи аудитига нисбатан қўлланилганда вазиятга қараб мослаштирилиши лозим. 19 Масалан, тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўплами тўғрисидаги ёзма баёнотлари молиявий ҳисобот ёки элемент молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ тақдим этилгани тўғрисидаги ёзма баёнотлар билан алмаштирилиши лозим. A12. Айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент аудитини молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўплами аудити билан бирга ўтказишда аудиторда тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами аудити доирасида 17 АХС 240 “Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш пайтида аудиторнинг фирибгарликка нисбатан вазифалари”. 18 АХС 550 “Ўзаро боғлиқ томонлар”. 19 АХС 200, 2-банд 1226 АУ ДИТ МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 назарда тутилаётган фойдаланувчиларга молиявий ҳисобот ёки элементда очиб бериладиган маълумотларни, шунингдек молиявий ҳисобот ёки элементда очиб бериладиган маълумотларга муҳим операциялар ва ҳодисалар кўрсатадиган таъсирни тушуниш имконини берадиган очиб бериладиган адекват маълумотларни таъминлаши муҳимдир. A16. Ушбу АХСга 2-иловада айрим молиявий ҳисобот бўйича ва молиявий ҳисоботдаги махсус элемент бўйича аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар келтирилган. Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да модификацияланган фикр, тушунтириш параграфи ёки бошқа масала параграфи (14–15-бандларга қаранг) A17. Ҳатто тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича модификацияланган фикр, тушунтириш параграфи ёки бошқа масала параграфи аудит қилинаётган молиявий ҳисобот ёки аудит қилинаётган элементга тегишли бўлмаса ҳам, аудитор молиявий ҳисобот ёки элемент бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги бошқа масала параграфида фикр модификация қилинганига ҳавола этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаши мумкин, чунки аудитор уни фойдаланувчилар аудит қилинаётган молиявий ҳисобот ёки аудит қилинаётган элементни ёинки тегишли аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тушунишлари учун ўринли деб ҳисоблайди (АХС 706 га қаранг). 21 A18. Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га, вазиятга қараб, фаолият натижалари ва пул оқимлари бўйича фикр билдиришдан бош тортишни ва молиявий ҳолат бўйича модификацияланмаган фикрни киритишга рухсат этилади, чунки фикр билдиришдан бош тортиш умуман молиявий ҳисоботларга нисбатан эмас, балки фақат фаолият натижалари ва пул оқимларига нисбатан қўлланилади. 22 21 АХС 706 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да тушунтириш параграфлари ва бошқа масала параграфлари”, 6-банд 22 АХС 510 “Дастлабки аудит келишувлари – бошланғич қолдиқлар”, А8 банди ва АХС 705, А16 банди МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 олинган аудиторлик далилларидан молиявий ҳисобот ёки элемент аудитида фойдаланиш имкнияти пайдо бўлиши мумкин. Бироқ АХС аудитордан молиявий ҳисобот ёки элемент бўйича фикр билдириш учун асос бўладиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш учун молиявий ҳисобот ёки элемент аудитини режалаштириш ва ўтказишни талаб қилади. A13. Молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўпламини ўз ичига оладиган алоҳида молиявий ҳисоботлар ва мазкур молиявий ҳисоботлар элементларининг аксарияти, шу жумладан уларга илова қилинадиган изоҳлар ўзаро боғлиқдир. Шунга мос равишда, айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент аудитини ўтказишда аудитор молиявий ҳисобот ёки элементни алоҳида-алоҳида кўриб чиқишга қодир бўлмаслиги мумкин. Бинобарин, аудитордан аудит мақсадига эришиш учун ўзаро боғлиқ моддаларга нисбатан тартиб-таомилларни бажариш талаб этилиши мумкин. A14. Бундан ташқари, айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент учун белгиланган муҳимлик даражаси тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами учун белгиланган муҳимлик даражасидан паст бўлиши мумкин; бу аудиторлик тартиб-таомиллари хусусияти, уларни бажариш муддатлари ва кўламига ҳамда тузатилмаган бузиб кўрсатишларни баҳолашга таъсир кўрсатади. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling