Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компания 1 раҳбариятининг молиявий ҳисобот учун жавобгарлиги
- Аудиторнинг жавобгарлиги
2-илова
(А16 банди) Айрим молиявий ҳисобот ҳамда молиявий ҳисоботдаги махсус элемент бўйича аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар 1-мисол: Умумий мақсадли асосга (мазкур мисол мақсадларида – ҳаққоний тақдим этиш асосига) мувофиқ тайёрланган айрим молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 2-мисол: Махсус мақсадли асосга (мазкур мисол мақсадларида – ҳаққоний тақдим этиш асосига) мувофиқ тайёрланган айрим молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 3-мисол: Махсус мақсадли асосга (мазкур мисол мақсадларида – мувофиқлик асосига) мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботдаги махсус элементлар, счётлар ёки моддалар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 1230 АУ ДИТ МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 ИЛОВА 2 Компания 1 раҳбариятининг молиявий ҳисобот учун жавобгарлиги Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботни Х юрисдикция молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосининг бухгалтерия балансини тайёрлаш учун ўринли бўлган талабларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш, шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Аудиторнинг жавобгарлиги Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди. Аудит молиявий ҳисоботда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб- таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, 2 аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат 1 Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган бошқа атама 2 Агар аудитор молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш муносабати билан ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу гап қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади” МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 ИЛОВА 2 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling