Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


-мисол:  Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   295
2-мисол
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Пул маблағлари тушумлари ва уларнинг сарфланиши 
тўғрисида ҳисобот (яъни айрим молиявий ҳисобот) аудити. 

Молиявий ҳисобот пул оқимлари тўғрисида маълумотлар 
бериш тўғрисидаги кредиторнинг сўровига жавобан пул 
маблағлари тушумлари ва уларнинг сарфланишини ҳисобга 
олиш усулига мувофиқ тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
томонидан тайёрланган.

Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асос – бу махсус фойдаланувчиларнинг молиявий ахборотга 
бўлган эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ҳаққоний 
тақдим этиш асоси.3 

Аудитор “барча муҳим жиҳатларда ҳаққоний тақдим этади” 
иборасининг қўлланиши аудитор фикрини билдириш учун 
тегишли бўлишини аниқлаган.

Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тарқатиш ёки ундан 
фойдаланиш чекланмаган.
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрда тугаган йил учун 
тузилган, илова қилинаётган пул маблағлари тушумлари ва уларнинг 
сарфланиши тўғрисида ҳисоботи, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли 
қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлар 
(биргаликда “молиявий ҳисобот” деб номланади) аудитини ўтказдик. 
Молиявий ҳисобот Компания раҳбарияти томонидан Х изоҳда 
тавсифланган пул маблағлари тушумлари ва уларнинг сарфланишини 
ҳисобга олиш усулига мувофиқ тайёрланган. 
 
3
АХС 800 да махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар 
шакли ва мазмунига қўйиладиган талаблар ва бу борада қўлланма баён этилган. 
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805 ИЛОВА 2 
тизимини кўриб чиқади. Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб 
сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларларнинг асослилигини баҳолашни, 
шунингдек молиявий ҳисоботнинг умумий тақдим этилишини 
баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримиз 
(хулосамиз)ни билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича 
тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз. 
Фикр
Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисобот АВС компаниясининг 20Х1 йил 
31 декабрга бўлган молиявий ҳолатини барча муҳим жиҳатларда Х 
юрисдикция молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосининг бундай 
молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун ўринли бўлган талабларига мувофиқ 
ҳаққоний тақдим этади. 
[Аудиторнинг имзоси] 
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] 
[Аудиторнинг манзили] 


АУ
ДИТ
1233
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805 ИЛОВА 2 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling