Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компания 4 раҳбариятининг молиявий ҳисобот учун жавобгарлиги
Ҳисобга олиш усули
Биз модификация қилинган фикрни билдирмасдан, Сизнинг эътиборингизни ҳисобга олиш усулини тавсифловчи молиявий ҳисоботга Х изоҳга қаратамиз. Молиявий ҳисобот XYZ кредиторга маълумотлар бериш мақсадида тайёрланган. Бинобарин, ҳисобот бошқа мақсадга мос келиши мумкин эмас. [Аудиторнинг имзоси] [Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] [Аудиторнинг манзили] МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 ИЛОВА 2 Компания 4 раҳбариятининг молиявий ҳисобот учун жавобгарлиги Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботни Х изоҳда тавсифланган пул маблағлари тушумлари ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олиш усулига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш (бу пул маблағлари тушумлари ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олиш усули мазкур вазиятда молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун қўлланиладиган асос ҳисобланишини аниқлашни ўз ичига олади), шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Аудиторнинг жавобгарлиги Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди. Аудит молиявий ҳисоботда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб- таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади. Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларларнинг асослилигини баҳолашни, 4 Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган бошқа атама АУ ДИТ 1235 МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 ИЛОВА 2 шунингдек молиявий ҳисоботнинг умумий тақдим этилишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади. Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримиз (хулосамиз)ни билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз. Фикр Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисобот АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрда тугаган йил учун тузилган пул маблағлари тушумлари ва уларнинг сарфланишини барча муҳим жиҳатларда Х изоҳда тавсифланган пул маблағлари тушумлари ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олиш усулига мувофиқ ҳаққоний тақдим этади. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling