Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Келишувни қабул қилишда кўриб чиқиладиган масалалар


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   295
Келишувни қабул қилишда кўриб чиқиладиган масалалар  
АХСни қўллаш (7-бандга қаранг) 
A5. АХС 200 аудитор (а) молиявий ҳисоботлар аудити бўйича 
келишувларга татбиқ этиладиган тегишли ахлоқий талабларни
шу жумладан мустақилликка қўйиладиган талабларни ва (б) 
аудит учун ўринли бўлган барча АХС талабларини бажаришини 
талаб қилади. Шунингдек у, юзага келган аудит вазиятида бутун 
АХС ўринли бўлмаган ёки талаб шартли ҳисоблангани, шарт эса 
мавжуд бўлмагани туфайли талаб ўринли ҳисобланмаган 
ҳолларни истисно қилганда, аудитор АХСнинг ҳар бир талабини 
бажаришини ҳам талаб этади. Истисноли вазиятларда аудитор 
АХСнинг тегишли талабидан четга чиқиш зарур, деган хулосага 
келиши мумкин, бунда аудитор мазкур талаб мақсадига эришиш 
учун муқобил аудиторлик тартиб-таомилларини бажариши 
лозим.
13
A6. Агар аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг 
 
10
АХС 200, 13(е) банди
11
АХС 200, 2-банд 
12
ИБКХС 3000 “Тарихий молиявий маълумотлар аудити ёки уларни кўриб чиқишдан 
бошқа ишонч билдириш бўйича келишувлар”.. 
13
АХС 200, 14, 18 ва 22–23-бандлар 


1222
АУ
ДИТ
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805 
ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига 
мувофиқ тайёрланиши мумкин. Бундай вазиятда тақдим этиш 
учун қўлланиладиган асоснинг мақбуллигини аниқлаш мазкур 
асос ўз негизининг адекват очиб беришларни таъминлайдиган 
айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус 
элементни тақдим этишга тегишли бўлган барча талабларини ўз 
ичига олиши ёки олмаслигини кўриб чиқишни назарда тутиши 
мумкин.
 
Фикрни билдириш шакли (9-бандга қаранг) 
A8. Аудитор томонидан тақдим этилиши лозим бўлган фикрни 
билдириш шакли молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асоси ва ҳар қандай тегишли қонун ёки меъёрий 
ҳужжатга боғлиқ бўлади.
15
АХС 700
16
га мувофиқ: 
(а) 
Ҳаққоний тақдим этиш асосига мувофиқ тайёрланган 
молиявий 
ҳисоботлар 
тўлиқ 
тўплами 
бўйича 
модификацияланмаган фикр билдирилаётган ҳолда, агар 
қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда бошқача қоида 
белгиланмаган бўлса, аудитор фикрида қуйидаги 
иборалардан бири қўлланилади: 
(i) 
молиявий ҳисоботлар, барча муҳим жиҳатларда, 
[молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асоси]га мувофиқ ҳаққоний тақдим 
этади; ёки 
(ii) молиявий ҳисоботлар [молиявий ҳисоботларни 
тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси]га 
мувофиқ тўғри ва ҳаққоний тасаввур беради; ва 
(б) Агар мувофиқлик асоси талабларига мос равишда 
тайёрланган молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўплами бўйича 
модификацияланмаган фикр билдирилаётган бўлса, 
аудитор фикрида молиявий ҳисоботлар, барча муҳим 
жиҳатларда, [молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган 
асоси]га 
мувофиқ 
тайёрлангани 
кўрсатилади. 
 
15
АХС 200, 8-банд 
16
АХС 700, 35–36-бандлар 
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805
тўлиқ тўплами аудитини ўтказиш учун ҳам тайинланган бўлмаса, 
айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус 
элемент аудити учун ўринли бўлган АХС талабларига риоя этиш 
амалда мумкин бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда аудитор 
кўпинча тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини 
тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ 
тўплами аудитини ўтказиш учун ҳам тайинланган аудитор 
сингари тушунмайди. Шунингдек аудитор тадбиркорлик 
субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами аудити 
ўтказилганда олиниши мумкин бўлган бухгалтерия ёзувлари ёки 
бошқа бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг умумий сифати 
хусусида аудиторлик далилларига ҳам эга бўлмайди. Бинобарин, 
аудиторга бухгалтерия ёзувларидан олинган аудиторлик 
далилларини тасдиқлаш учун қўшимча далиллар талаб этилиши 
мумкин. Молиявий ҳисоботнинг махсус элементи аудити 
ўтказилган ҳолда муайян АХС аудит қилинаётган элемент билан 
мутаносиб бўлмаган аудиторлик ишини бажаришни талаб 
қилади. Масалан, гарчи АХС 570
14
талаблари, эҳтимол, жорий 
вазиятларда дебиторлик қарзини қайтариш графиги аудити учун 
ўринли бўлиши мумки бўлса-да, аудитордан талаб этиладиган 
сайъ-ҳаракатлар туфайли мазкур талабларни бажариш амалда 
мумкин бўлмаслиги мумкин. Агар аудитор айрим молиявий 
ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент аудитини 
АХСга мувофиқ ўтказиш амалда мумкин эмас, деган хулосага 
келган бўлса, у амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган бошқа 
турдаги келишувни тузиш имкониятини тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти билан муҳокама қилиши мумкин. 
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосининг мақбуллиги (8-бандга 
қаранг) 
A7. Айрим молиявий ҳисобот ҳамда молиявий ҳисоботдаги махсус 
элемент стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки 
эътироф этилган ташкилот томонидан молиявий ҳисоботлар 
тўлиқ тўпламини тайёрлаш учун белгиланган молиявий 
ҳисоботларни тақдим этиш асоси (масалан, Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартлари)га асосланадиган молиявий 
 
14 АХС 570 “Фаолиятнинг узлуксизлиги ҳақидаги фараз”. 


АУ
ДИТ
1223
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805 
ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига 
мувофиқ тайёрланиши мумкин. Бундай вазиятда тақдим этиш 
учун қўлланиладиган асоснинг мақбуллигини аниқлаш мазкур 
асос ўз негизининг адекват очиб беришларни таъминлайдиган 
айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус 
элементни тақдим этишга тегишли бўлган барча талабларини ўз 
ичига олиши ёки олмаслигини кўриб чиқишни назарда тутиши 
мумкин.
 
Фикрни билдириш шакли (9-бандга қаранг) 
A8. Аудитор томонидан тақдим этилиши лозим бўлган фикрни 
билдириш шакли молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асоси ва ҳар қандай тегишли қонун ёки меъёрий 
ҳужжатга боғлиқ бўлади.
15
АХС 700
16
га мувофиқ: 
(а) 
Ҳаққоний тақдим этиш асосига мувофиқ тайёрланган 
молиявий 
ҳисоботлар 
тўлиқ 
тўплами 
бўйича 
модификацияланмаган фикр билдирилаётган ҳолда, агар 
қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда бошқача қоида 
белгиланмаган бўлса, аудитор фикрида қуйидаги 
иборалардан бири қўлланилади: 
(i) 
молиявий ҳисоботлар, барча муҳим жиҳатларда, 
[молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асоси]га мувофиқ ҳаққоний тақдим 
этади; ёки 
(ii) молиявий ҳисоботлар [молиявий ҳисоботларни 
тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси]га 
мувофиқ тўғри ва ҳаққоний тасаввур беради; ва 
(б) Агар мувофиқлик асоси талабларига мос равишда 
тайёрланган молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўплами бўйича 
модификацияланмаган фикр билдирилаётган бўлса, 
аудитор фикрида молиявий ҳисоботлар, барча муҳим 
жиҳатларда, [молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган 
асоси]га 
мувофиқ 
тайёрлангани 
кўрсатилади. 
 
15
АХС 200, 8-банд 
16
АХС 700, 35–36-бандлар 


1224
АУ
ДИТ
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805 
ҳаққоний тақдим этиш асосига мувофиқ тайёрланган айрим 
молиявий ҳисобот бўйича ёки молиявий ҳисоботдаги махсус 
элемент бўйича аудитор фикрида “барча муҳим жиҳатларда 
ҳаққоний тақдим этади” ёки “тўғри ва ҳаққоний тасаввур беради” 
иборасини қўллаш муайян юрисдикцияда умумэътироф этилгани 
ёки умумэътироф этилмагани таъсир кўрсатиши мумкин. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling