Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудиторлик фикрини ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) тақдим этишда кўриб чиқиладиган масалалар
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган
масалалар 10. АХС 200 да Аудитнинг Халқаро Стандартлари молиявий ҳисоботлар аудити нуқтаи назаридан ёзилгани кўрсатиб ўтилган; улар бошқа тарихий молиявий маълумотлар аудитига нисбатан қўлланилганда вазиятга қараб мослаштирилиши лозим. 5,6 Айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент аудитини режалаштириш ва ўтказишда режалаштириш ва ўтказишда аудитор аудит учун ўринли бўлган барча АХСни келишув шартларига қараб мослаштириши лозим. (А10-А14 бандларига қаранг) Аудиторлик фикрини ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) тақдим этишда кўриб чиқиладиган масалалар 11. Айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент бўйича аудитор фикр ҳосил қилиши ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этишда аудитор АХС 700, 7 талабларини келишув шартларига қараб уларни мослаштирган ҳолда қўллаши лозим. (А15-А16 бандларига қаранг) 5 АХС 200, 2-банд 6 АХС 200 нинг 13(е) бандида “молиявий ҳисоботлар” атамаси одатда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос талабларига мувофиқ аниқланадиган молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўпламини назарда тутиши тушунтирилган. 7 АХС 700 “Молиявий ҳисоботлар тўғрисида фикр ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) тақдим этиш” 1218 АУ ДИТ МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 бўйича фикрни модификация қилиши ёки аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га тегишли равишда тушунтириш параграфи ёки бошқа масала параграфини киритиши лозим. (А17 бандига қаранг) 15. Агар аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича салбий фикр билдириш ёки фикр билдиришдан бош тортиш зарур, деган хулосага келган бўлса, АХС 705 аудиторга айни шу аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га мазкур молиявий ҳисоботларнинг бир қисми ҳисобланадиган айрим молиявий ҳисобот бўйича ёки мазкур молиявий ҳисоботларнинг бир қисми ҳисобланадиган махсус элемент бўйича модификацияланмаган фикрни киритишни рухсат этмайди. 8 Бунинг сабаби шундаки, бундай модификацияланмаган фикр тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича салбий фикр билдириш ёки фикр билдиришдан бош тортишга зид бўлади. (А18 бандига қаранг) 16. Агар аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича салбий фикр билдириш ёки фикр билдиришдан бош тортиш зарур, деган хулосага келган бўлса, бироқ, шунга қарамай, у мазкур молиявий ҳисоботларга киритилган махсус элементнинг алоҳида аудити нуқтаи назаридан ушбу элемент бўйича модификацияланмаган фикр билдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, аудитор уни фақат қуйидаги ҳолларда билдиради: (a) Қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда бу аудиторга тақиқланмаган бўлса; (б) Мазкур фикр салбий фикр ёки фикр билдиришдан бош тортиш ифодаланган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) билан бирга чоп этилмайдиган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да билдирилган бўлса; ва 8 АХС 705 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш”, 15- банд МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича ва айрим молиявий ҳисобот ёки мазкур молиявий ҳисоботдаги махсус элемент бўйича аудиторлик ҳисоботини бериш 12. Агар аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича келишув билан бирга айрим молиявий ҳисобот бўйича ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент бўйича ҳисобот (хулоса) тақдим этиш келишувига киришаётган бўлса, у ҳар бир келишув учун алоҳида фикр билдириши лозим. 13. Аудит қилинган айрим молиявий ҳисобот ёки аудит қилинган молиявий ҳисоботдаги махсус элемент тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг аудит қилинган тўлиқ тўплами билан бирга чоп этилиши мумкин. Агар аудитор айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элементни тақдим этиш уни молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламидан лозим даражада ажратиш имконини бермайди, деган хулосага келган бўлса, у тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан вазиятни тўғрилашни сўраши лозим. Шунингдек аудитор 15 ва 16- бандларга мувофиқ айрим молиявий ҳисобот бўйича ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент бўйича фикрни молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами бўйича фикрдан ажратиши лозим. Аудитор, токи у ажратиш лозим даражада амалга оширилганига ишонч ҳосил қилмагунча, айрим молиявий ҳисобот бўйича ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент бўйича фикрни ўз ичига олган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни чоп этмаслиги керак. Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да модификацияланган фикр, тушунтириш параграфи ёки бошқа масала параграфи 14. Агар тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фикр модификация қилинган ёки мазкур ҳисобот (хулоса) тушунтириш параграфи ёки бошқа масала параграфини ўз ичига олган бўлса, аудитор айрим молиявий ҳисобот бўйича ёки мазкур молиявий ҳисоботдаги махсус элемент бўйича фикрга бу қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлаши лозим. Агар у буни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, аудитор айрим молиявий ҳисобот бўйича ёки молиявий ҳисоботдаги махсус элемент АУ ДИТ 1219 МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 бўйича фикрни модификация қилиши ёки аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га тегишли равишда тушунтириш параграфи ёки бошқа масала параграфини киритиши лозим. (А17 бандига қаранг) 15. Агар аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича салбий фикр билдириш ёки фикр билдиришдан бош тортиш зарур, деган хулосага келган бўлса, АХС 705 аудиторга айни шу аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га мазкур молиявий ҳисоботларнинг бир қисми ҳисобланадиган айрим молиявий ҳисобот бўйича ёки мазкур молиявий ҳисоботларнинг бир қисми ҳисобланадиган махсус элемент бўйича модификацияланмаган фикрни киритишни рухсат этмайди. 8 Бунинг сабаби шундаки, бундай модификацияланмаган фикр тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича салбий фикр билдириш ёки фикр билдиришдан бош тортишга зид бўлади. (А18 бандига қаранг) 16. Агар аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами бўйича салбий фикр билдириш ёки фикр билдиришдан бош тортиш зарур, деган хулосага келган бўлса, бироқ, шунга қарамай, у мазкур молиявий ҳисоботларга киритилган махсус элементнинг алоҳида аудити нуқтаи назаридан ушбу элемент бўйича модификацияланмаган фикр билдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, аудитор уни фақат қуйидаги ҳолларда билдиради: (a) Қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда бу аудиторга тақиқланмаган бўлса; (б) Мазкур фикр салбий фикр ёки фикр билдиришдан бош тортиш ифодаланган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) билан бирга чоп этилмайдиган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да билдирилган бўлса; ва 8 АХС 705 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш”, 15- банд 1220 АУ ДИТ МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ АХС 805 учун қўлланиладиган асоси талаблари билан белгиланган молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўпламини ифодалайди. 10 A3. Аудитнинг Халқаро Стандартлари молиявий ҳисоботлар аудити нуқтаи назаридан ёзилган; 11 улар бошқа тарихий молиявий маълумотлар, хусусан айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисобот махсус элементи аудитига нисбатан қўлланилганда вазиятга қараб мослаштирилиши лозим. Бу АХС айни шу жиҳатдан фойдалидир. (1-иловада бундай бошқа тарихий молиявий маълумотларга мисоллар келтирилган). A4. Тарихий молиявий маълумотлар аудитини ўзида ифодаламайдиган оқилона ишонч билдириш бўйича келишув Ишонч билдириш бўйича келишувлар халқаро стандарти (ИБКХС) 3000 га мувофиқ бажарилади. 12 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling