Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   295
Аудиторнинг дахлдорлиги
25. Агар тадбиркорлик субъекти аудитор қисқартирилган молиявий 
ҳисоботлар бўйича ҳисобот (хулоса) тақдим этгани тўғрисида 
баёнотни қисқартирилган молиявий ҳисоботлар акс эттирилган 
ҳужжатда беришни режалаштиргани, бироқ унга тегишли 
аудиторлик 
ҳисоботи 
(хулосаси)ни 
киритишни 
режалаштирмаганидан аудитор хабар топган бўлса, аудитор 
тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан мазкур ҳужжатни 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га киритишни сўраши лозим. 
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бундай қилишдан бош 
тортган бўлса, аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
мазкур ҳужжатда қисқартирилган молиявий ҳисоботларга 
аудиторнинг дахлдорлигига ноўрин ҳаволадан фойдаланишига 
ҳалақит бериш учун бошқа тегишли чораларни танлаши ва 
кўриши лозим. (А20 бандига қаранг)
26. Аудитор тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари 
бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса) тақдим этиш учун 
тайинланган бўлиши ва айни вақтда қисқартирилган молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса) тақдим этиш 
учун тайинланмаган бўлиши мумкин. Бу ҳолда, агар аудитор 
тадбиркорлик субъекти ҳужжатда аудиторга ҳавола этган ҳолда 
баёнот беришни режалаштиргани ва қисқартирилган молиявий 
ҳисоботлар аудити аудитор томонидан ўтказилган молиявий 
ҳисоботлар таркибидан чиқарилганидан хабар топган бўлса, у 
қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиши лозим: 


1254
АУ
ДИТ
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
молиявий ҳисоботларни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат 
қилган молиявий ҳисоботлар аудитини ҳам ўтказмаса, ушбу 
АХСни қўлланиши қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича 
фикр билдириш имконини берадиган етарлича тегишли 
далилларни таъминламайди. 
A2. 6-бандда тавсифланган жиҳатларга тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг розилиги унинг келишув шартларига ёзма 
розилиги билан тасдиқланиши мумкин. 
Мезонлар (6(а) бандига қаранг) 
A3. Қисқартирилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш аудитор 
тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан қисқартирилган молиявий 
ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда аудит қилинган молиявий 
ҳисоботлар билан мос келишини ёки унинг ҳаққоний 
қисқартмасини таъминлаш учун қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларда акс эттирилиши лозим бўлган маълумотларни 
аниқлашни талаб қилади. Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
ўз хусусиятига кўра ихчамлаштирилган ахборот ва чекланган 
очиб бериладиган маълумотлардан иборат бўлгани туфайли, у 
бундай ҳисоботлар мазкур вазиятда чалғитадиган ҳужжатларга 
айланмаслиги учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига 
олмаган бўлиши мумкинлиги риски анча кучли бўлади. 
Қисқартирилган молиявий ҳисоботларн тайёрлаш учун 
белгиланган мезонларнинг йўқлиги бу рискни янада 
кучайтиради. 
A4. Аудиторнинг 
қўлланилган 
мезонларнинг 
мақбуллиги 
тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 
омилларга қуйидагилар киради: 

Тадбиркорлик субъектининг хусусияти; 

Қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсади; 

Назарда 
тутилаётган 
қисқартирилган 
молиявий 
ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган 
эҳтиёжлари; ва 
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
(а) 
Аудиторга ҳавола аудит қилинган молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) контекстида 
қилинганига; ва 
(б) Баёнот аудитор қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) тақдим этгандек 
таассурот қолдирмаслигига. 
Агар (а) ёки (б) кичик бандларининг шартлари бажарилмаган 
бўлса, аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан баёнотни 
мазкур шартлар бажариладиган тарзда ўзгартиришни ёки 
ҳужжатда аудиторга ҳавола қилмасликни сўраши лозим. Бунинг 
муқобили сифатида, тадбиркорлик субъекти аудиторни 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этиш учун ёллаши ва тегишли 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни ҳужжатга киритиши мумкин. 
Агар 
тадбиркорлик 
субъекти 
раҳбарияти 
баёнотни 
ўзгартирмаган, аудиторга ҳаволани ундан чиқариб ташламаган 
ва қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)ни қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
ифодаланган ҳужжатга киритмаган бўлса, аудитор тадбиркорлик 
субъекти раҳбариятига у аудиторга қилинган ҳаволага рози 
эмаслиги тўғрисида хабар қилиши, шунингдек тадбиркорлик 
субъекти 
раҳбарияти 
аудиторга 
ноўрин 
ҳаволадан 
фойдаланишига ҳалақит бериш учун бошқа тегишли чораларни 
танлаши ва кўриши лозим. (А20 бандига қаранг) 
*** 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling