Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Аудит қилинган молиявий ҳисоботларнинг фойдаланувчилар учун


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   295
Аудит қилинган молиявий ҳисоботларнинг фойдаланувчилар учун 
очиқлигини баҳолаш (8(ж) бандига қаранг) 
A8. Аудит қилинган молиявий ҳисоботларнинг назарда тутилаётган 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчилари учун 
ўринсиз монеликларсиз очиқлигини аудитор томонидан баҳолаш 
қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: 

Аудит қилинган молиявий ҳисоботларни кимдан ёки 
қаердан олиш мумкинлиги қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларда аниқ тавсифланганми; 

Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар чоп этилганми; ёки 

Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти назарда тутилаётган 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчилари 
томонидан аудит қилинган молиявий ҳисоботларни эркин 
олиш жараёнини белгилаганми. 
Фикр билдириш шакли (9-бандга қаранг) 
A9. 8-бандда тавсифланган тартиб-таомилларни бажаришда олишган 
далилларни баҳолашга асосланган қисқартирилган молиявий 
ҳисоботлар бўйича модификацияланмаган фикрни билдириш 
зарурлиги тўғрисида хулоса аудиторга 9-бандда келтирилган 
иборалардан бирини ўз ичига олган фикр билдириш имконини 
беради. Муайян юрисдикцияда умумэътироф этилган амалиёт 


1258
АУ
ДИТ
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
Кириш параграфи (14(в)(i) бандига қаранг) 
A13. Агар аудитор қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бошқа 
маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатга киритилишидан хабар 
топган бўлса, аудитор тақдим этиш шакли қисқартирилган 
молиявий ҳисоботлар тақдим қилинган саҳифаларнинг 
рақамларини кўрсатиш имконини бериши ёки бермаслигини 
таҳлил қилиши лозим. Бу фойдаланувчиларга аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси) тегишли бўлган қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларни аниқлашга ёрдам беради. 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси (14(з), 16-бандларга қаранг) 
A14. Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар тайёрлангани тўғрисида 
хулоса чиқариш учун эътироф этилган ваколатларга эга бўлган ва 
улар учун жавобгарликни ўз бўйнига оладиган шахс ёки шахслар 
келишув шартлари, тадбиркорлик субъекти хусусияти ва 
қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадига боғлиқ 
бўлади. 
Мисоллар (14, 17–18, 19-бандига қаранг) 
A15. Ушбу АХСга иловада қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар 
келтирилган бўлиб, улар: 
(а) 
Модификацияланмаган фикрни ўз ичига олади; 
(б) 
Аудитор модификация қилинган фикрни билдирган, аудит 
қилинган молиявий ҳисоботлар асосида шакллантирилган; 
ва 
(в) 
Модификация қилинган фикрни ўз ичига олади. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling