Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   295
Қиёсий маълумотлар (21–22-бандларга қаранг) 
A16. Агар аудит қилинган молиявий ҳисоботларда қиёсий 
маълумотлар акс эттирилган бўлса, айни ҳол қисқартирилган 
молиявий ҳисоботларда ҳам қиёсий маълумотлар мавжудлигидан 
далолат бериши мумкин. Аудит қилинган молиявий 
ҳисоботлардаги қиёсий маълумотлар қиёсий кўрсаткичлар 
сифатида ёки қиёсий молиявий ахборот сифатида баҳоланиши 
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
аудиторнинг қайси иборани қўллаш зарурлиги тўғрисидаги 
қарорига таъсир кўрсатиши мумкин. 
Ишни бажариш муддатлари ва аудит қилинган молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасидан 
кейинги ҳодисалар (12-бандга қаранг) 
A10. 8-бандда тавсифланган тартиб-таомиллар кўпинча молиявий 
ҳисоботлар аудитини ўтказиш жараёнида ёки у ўтказилганидан 
кейин дарҳол бажарилади. Агар аудитор молиявий ҳисоботлар 
аудити якунлангандан сўнг молиявий ҳисоботлар бўйича ҳисобот 
(хулоса) тақдим этаётган бўлса, у аудит қилинган молиявий 
ҳисоботларга нисбатан қўшимча аудиторлик далилларини олиши 
ёки аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси) санасидан кейин содир бўлган ҳодисалар 
таъсири тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт эмас, чунки 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар мазкур молиявий 
ҳисоботлар асосида шакллантирилган ва уларни янгиламайди. 
Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) элементлари
Ном (14(а) бандига қаранг) 
A11. Ҳисобот мустақил аудиторнинг ҳисоботи эканлигини кўрсатувчи 
ном, масалан, “Мустақил аудитор ҳисоботи”, аудитор 
мустақилликка қўйиладиган тегишли ахлоқий талабларнинг 
барчасини бажарганини тасдиқлайди. Бу мустақил аудиторнинг 
ҳисоботини бошқа шахслар томонидан чоп этиладиган 
ҳисоботлардан фарқлаш имконини беради. 
Адресат (14(б), 15-бандларга қаранг) 
A12. Аудитор қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг тегишли 
адресатини аниқлашига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 
омилларга келишув шартлари, тадбиркорлик субъектининг 
хусусияти ва қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсади 
киради. 


АУ
ДИТ
1259
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
Кириш параграфи (14(в)(i) бандига қаранг) 
A13. Агар аудитор қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бошқа 
маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатга киритилишидан хабар 
топган бўлса, аудитор тақдим этиш шакли қисқартирилган 
молиявий ҳисоботлар тақдим қилинган саҳифаларнинг 
рақамларини кўрсатиш имконини бериши ёки бермаслигини 
таҳлил қилиши лозим. Бу фойдаланувчиларга аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси) тегишли бўлган қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларни аниқлашга ёрдам беради. 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси (14(з), 16-бандларга қаранг) 
A14. Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар тайёрлангани тўғрисида 
хулоса чиқариш учун эътироф этилган ваколатларга эга бўлган ва 
улар учун жавобгарликни ўз бўйнига оладиган шахс ёки шахслар 
келишув шартлари, тадбиркорлик субъекти хусусияти ва 
қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадига боғлиқ 
бўлади. 
Мисоллар (14, 17–18, 19-бандига қаранг) 
A15. Ушбу АХСга иловада қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар 
келтирилган бўлиб, улар: 
(а) 
Модификацияланмаган фикрни ўз ичига олади; 
(б) 
Аудитор модификация қилинган фикрни билдирган, аудит 
қилинган молиявий ҳисоботлар асосида шакллантирилган; 
ва 
(в) 
Модификация қилинган фикрни ўз ичига олади. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling