Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Тарқатиш ёки фойдаланишга нисбатан чеклаш ёинки


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   295
Тарқатиш ёки фойдаланишга нисбатан чеклаш ёинки 
бухгалтерия ҳисоби асоси тўғрисида фойдаланувчиларни 
огоҳлантириш
20. Агар аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)ни тарқатиш ёки ундан фойдаланиш 
чекланган ёинки аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фойдаланувчилар аудит 
қилинган молиявий ҳисоботлар махсус мақсадли асосга мувофиқ 
тайёрлангани тўғрисида огоҳлантирилган бўлса, аудитор 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)га бундай чеклаш ёки огоҳлантиришни 
киритиши лозим. 
Қиёсий маълумотлар
21. Агар аудит қилинган молиявий ҳисоботларда қиёсий 
маълумотлар акс эттирилган, қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларда эса улар акс эттирилмаган бўлса, аудитор келишув 
вазиятида бундай тушириб қолдиришнинг ўринлилиги ёки 
ўринли эмаслигини аниқлаши лозим. Аудитор асоссиз тушириб 
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)да фикрни модификация қилиш, тушунтириш параграфи 
ёки бошқа масала параграфи (А15 бандига қаранг) 
17. Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)да қўшимча изоҳлар билан билдирилган 
фикр, тушунтириш параграфи ёки бошқа масала параграфи 
ифодаланган, бироқ қисқартирилган молиявий ҳисоботлар барча 
муҳим жиҳатларда аудит қилинган молиявий ҳисоботлар билан 
мос келиши ёки қўлланилган мезонларга мувофиқ унинг 
ҳаққоний қисқартмаси ҳисобланиши аудиторни қаноатлантирган 
ҳолларда, қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да, 14-бандда назарда тутилган 
элементларга қўшимча равишда: 
(а) 
Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)да қўшимча 
изоҳлар 
билан 
билдирилган фикр, тушунтириш параграфи ёки бошқа 
масала параграфи ифодалангани кўрсатилиши; ва 
(б) Қуйидагилар тавсифланиши лозим: 
(i) 
Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича 
қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос 
ва мазкур изоҳлар билан фикр; ёки аудит қилинган 
молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)даги тушунтириш параграфи ёки бошқа 
масала параграфи; ва 
(ii) Қисқартирилган молиявий ҳисоботларга уларнинг 
таъсири (агар у мавжуд бўлса). 
18. Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)да салбий фикр билдирилган ёки фикр 
билдиришдан бош тортилган ҳолларда, қисқартирилган 
молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да, 
14-бандда назарда тутилган элементларга қўшимча равишда: 
(а) 
Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)да салбий фикр билдирилгани ёки 
фикр билдиришдан бош тортилгани кўрсатилиши; 


АУ
ДИТ
1251
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
(б) 
Бундай салбий фикрни билдириш ёки фикр билдиришдан 
бош тортиш учун асос тавсифланиши; ва 
(в) 
Салбий фикр билдирилгани ёки фикр билдиришдан бош 
тортилгани сабабли қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
бўйича фикр бидлдириш ўринли эмаслиги кўрсатилиши 
лозим. 
Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича модификация қилинган 
фикр
19. Агар қисқартирилган молиявий ҳисоботлар барча муҳим 
жиҳатларда аудит қилинган молиявий ҳисоботлар билан мос 
келмаса ёки қўлланилган мезонларга мувофиқ унинг ҳаққоний 
қисқартмаси бўлмаса, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти эса 
керакли тузатишларни киритишдан бош тортган бўлса, аудитор 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича салбий фикр 
билдириши лозим. (А15 бандига қаранг) 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling