Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   295
Фикр билдириш шакли
9. Агар аудитор қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича 
модификацияланмаган фикр билдириш зарур деган хулосага 
келган бўлса ва қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда бошқача 
талаблар белгиланган бўлмаса, аудитор фикри (хулосаси) 
қуйидаги иборалардан бирини ўз ичига олиши лозим: (А9 
бандига қаранг) 
(a) 
Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар барча муҳим 
жиҳатларда аудит қилинган молиявий ҳисоботлар билан 
[қўлланилган мезонлар]га мувофиқ мос келади; ёки 
(б) 
Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар [қўлланилган 
мезонлар]га мувофиқ аудит қилинган молиявий 
ҳисоботларнинг ҳаққоний қисқартмаси ҳисобланади. 


1246
АУ
ДИТ
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар ва аудит қилинган 
молиявий ҳисоботлар аудит қилинган молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасидан кейин содир 
бўлган, аудит қилинган молиявий ҳисоботларга тузатишлар 
киритиш ёки маълумотларни очиб беришни талаб этиши мумкин 
бўлган ҳодисалар таъсирини акс эттирмаслиги кўрсатилиши 
лозим. (А10 бандига қаранг) 
13. Аудитор аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасида мавжуд бўлган, бироқ 
аудиторга илгари маълум бўлмаган фактлар ҳақида хабар топиши 
мумкин. Бундай ҳолларда аудитор токи у аудит қилинган 
молиявий ҳисоботлар тўғрисидаги бундай фактларни АХС 560
3
га мувофиқ кўриб чиқишни якунламагунча қисқартирилган 
молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни 
чоп этмаслиги лозим. 
 
Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) элементлари
14. Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси) қуйидаги элементларни ўз ичига олиши 
лозим:
4
 (А15 бандига қаранг) 
(а) 
Бу мустақил аудиторнинг ҳисоботи (хулосаси) эканлигини 
аниқ кўрсатувчи ном. (А11 бандига қаранг) 
(б) Адресат. (А12 бандига қаранг) 
(в) Кириш параграфи, у: 
(i) 
аудитор қайси қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим 
этаётган бўлса, шу қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларни, шу жумладан қисқартирилган 
 
3
АХС 560 “Кейинги ҳодисалар” 
4
Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) 
модификация қилинадиган вазиятлар кўриб чиқиладиган 17–18-бандлар мазкур бандда 
санаб ўтилган элементларга қўшимча элементлардан фойдаланишни талаб қилади. 
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
10. Агар қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда қисқартирилган 
молиявий ҳисоботлар бўйича фикрни таърифлаш назарда 
тутилган бўлса ва 9-бандда тавсифланган таърифлардан фарқ 
қилса, аудитор: 
(а) Назарда тутилган фикрни билдириш учун 8-бандда 
тавсифланган тартиб-таомилларни ва аудитор учун зарур 
бўлган бундан кейинги тартиб-таомилларни қўллаши; ва 
(б) Қисқартирилган 
молиявий 
ҳисоботлардан 
фойдаланувчилар қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудитор фикрини нотўғри тушуниши мумкинлиги 
ёки мумкин эмаслигини баҳолаши ва агар мумкин бўлса, 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)да қўшимча тушунтириш эҳтимол 
тутилган нотўғри тушунишни юмшатиши мумкинлиги 
ёки мумкин эмаслигини баҳолаши лозим. 
11. 
Агар, 10(б) бандининг амал қилиши билан боғлиқ ҳолда, аудитор 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)да қўшимча тушунтириш эҳтимол тутилган 
нотўғри тушунишни юмшатиши мумкин эмас, деган хулосага 
келган бўлса, аудитор мазкур келишувни қабул қилмаслиги 
керак, қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларга мувофиқ у 
келишувни қабул қилишга мажбур бўлган ҳоллар бундан 
мустасно. Бундай қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларга 
мувофиқ бажариладиган келишув ушбу АХС талабларига мос 
келмайди. Бинобарин, қисқартирилган молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да келишув мазкур 
АХСга мувофиқ бажарилгани кўрсатилмаслиги керак. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling