Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   295
“Молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш пайтида аудиторнинг 
фирибгарликка нисбатан вазифалари”, 12–24-бандлар


АУ
ДИТ
1395
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
хизматларидан фойдаланган баҳолаш бўйича экспертларга 
сўровлар юбориш. 
Тадбиркорлик субъектининг раҳбариятига, тадбиркорлик субъектининг 
ички аудит хизматидаги ва бошқа шахсларига бериладиган 
сўровлар (6(а) бандига қаранг) 
A6. Аудитор сўровлар бериш йўли билан оладиган ахборотнинг 
аксарият қисми тадбиркорлик субъектининг раҳбариятидан ва 
молиявий ҳисобот учун жавобгар бўлган шахслардан келади. 
Аудитор ахборотни тадбиркорлик субъектининг ички аудит 
хизматига, агар ички аудит хизмати ушбу тадбиркорлик субъектида 
ташкил этилган бўлса, ва бошқа шахсларига сўровлар юбориш 
орқали олиши ҳам мумкин.
A7. Аудитор муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаётганда 
ахборот ёки турли нуқтаи назарларни тадбиркорлик субъектининг 
бошқа шахсларига ва ташкилий иерархиянинг турли даражасида 
турувчи бошқа ходимларига сўровлар юбориш орқали олиши ҳам 
мумкин. Масалан: 

Бошқарув юклатилган бўлган шахсларга юборилган 
сўровлар аудиторга молиявий ҳисобот тайёрланган муҳитни 
ўрганишда ёрдам бериши мумкин. АХС 260
5
ушбу масалада 
аудит бошқарув юклатилган шахслардан ахборот олишига 
кўмаклашадиган самарали икки томонлама ахборот 
алмашинувининг муҳимлигини қайд қилади 

Мураккаб ёки ғайриоддий операцияларни амалга ошириш, 
уларга ишлов бериш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс 
эттиришда иштирок этувчи ходимларга юборилган сўровлар 
аудиторга ҳисоб сиёсати муайян принципларини танлаш ва 
қўллаш тегишли хусусиятга эга бўлган-бўлмаганини 
аниқлашга ёрдам бериши мумкин. 

Юридик масалалар бўйича ички маслаҳатчига юборилган 
сўровлар суд муҳокамаси, қонунчилик ва меъёрий 
ҳужжатларга риоя этиш, тадбиркорлик субъектига таъсир 
5
АХС 260, “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”, 4(б) банд 


1396
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
фойдали бўлган маълумотларни таъминлаши мумкин. Ўз 
вазифаларини бажаришда, ички аудит хизмати тадбиркорлик 
субъектининг фаолияти ва бизнес рискларини яхши тушуниб олган 
бўлиши мумкин ва назорат камчиликлари ёки рискларини аниқлаш 
каби иши асосида топилган натижаларга эга бўлиши мумкин, ва бу 
аудитор тадбиркорлик субъекти фаолиятини тушуниб олиши, 
аудитор томонидан рискларни баҳолаш ва аудитнинг бошқа 
жиҳатлари учун аҳамиятли маълумотларни таъминлаши мумкин. 
Шунинг учун, аудитор у ички аудит хизмати ишидан фойдаланишни 
кўзлаши ёки кўзламаслигидан қатъий назар бажарилиши лозим 
бўлган аудиторлик тартиб-таомиллари хусусияти ёки муддатларини 
ўзгартириш, ёки улар кўламини камайтириш учун расмий сўровлар 
беради.
6
Айниқса ўринли бўлган расмий сўровлар қаторига ички 
аудит хизмати бошқарув юклатилган шахслар эътиборига тақдим 
қилган масалалар ва ушбу хизматнинг ўз рискларни баҳолаш 
жараёни натижалари тўғрисидаги расмий сўровларни киритиш 
мумкин. 
А10. Агар, аудитор томонидан берилган расмий сўровларга олинган 
жавоблар асосида, тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботи 
ва аудитга тегишли бўлиши мумкин топилган натижалар мавжуд 
бўлиши аён бўлса, аудитор у ички аудит хизматининг ушбу 
натижалар билан боғлиқ тегишли ҳисоботлари билан танишиб 
чиқиши мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаши мумкин. Ички 
аудит хизматининг тегишли бўлиши мумкин ҳисоботлари 
мисолларига ушбу хизматнинг стратегия ва режалаштириш бўйича 
ҳужжатлари, ҳамда у томонидан раҳбарият ёки бошқарув 
юклатилган шахслар учун тайёрланган ва ички аудит текширувлари 
жараёнида топилган натижалар баён қилинган ҳисоботлари киради. 
А11. Шу билан бирга, АХС 240
7
га мувофиқ, агар ички аудит хизмати 
аудиторга ҳақиқатда содир бўлган, тахмин ёки гумон қилинаётган 
фирибгарлик тўғрисида маълумот берса, аудитор ушбу маълумотни 
фирибгарлик туфайли муҳим бузиб кўрсатиш рискини аниқлаши 
жараёнида ҳисобга олиши керак.
6
АХС 600 (янги таҳрирда) тегишли талабларни ўз ичига олади.
7
АХС 240, 19 параграф 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
кўрсатувчи фирибгарлик ёки гумон қилинаётган 
фирибгарлик фактлари тўғрисида билиш, кафолатлар, 
сотувдан кейинги мажбуриятлар, амалий ҳамкорлар билан 
тузилган битимлар (масалан, қўшма корхоналар) ҳамда 
шартномаларнинг шартларини талқин қилиш сингари 
масалалар бўйича ахборот билан таъминлаши мумкин. 

Маркетинг ёки сотувлар бўлими ходимларига юборилган 
сўровлар 
тадбиркорлик 
субъектининг 
маркетинг 
стратегияси, сотув тенденциялари ёки мижозлар билан 
тузилган шартномалар шартларидаги ўзгаришлар тўғрисида 
ахборот билан таъминлаши мумкин. 

Тадбиркорлик субъектининг рискларни бошқариш хизматига 
(ёки бундай вазифаларни бажарадиган шахсларга) 
йўналтирилган сўровлар молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва 
тақдим этишга таъсир қилиши мумкин бўлган операцион ва 
тартибга солиш билан боғлиқ рисклар тўғрисида ахборот 
таъминлаши мумкин; 

Тадбиркорлик субъектининг ахборот технологиялари 
тизимлари бўлимида ишлайдиган ходимларга йўналтирилган 
сўровлар ахборот тизимларидаги ўзгаришлар, тизим ёки 
назоратлар ишдан чиқиши тўғрисидаги ахборотни, ёки 
ахборот тизимлари билан боғлиқ бошқа рисклар тўғрисидаги 
маълумотларни таъминлаши мумкин 
A8. Тадбиркорлик субъекти ва унинг фаолият юргизиш муҳити 
тўғрисида тушунча ҳосил қилиш узлуксиз, ўзгарувчан жараён 
бўлганлиги сабасли, аудитор сўровларни аудит келишуви муддати 
давомида бериши мумкин. 
Ички аудит хизматига сўровлар йўналтириш 
А9. Агар тадбиркорлик субъекти ички аудит хизматига эга бўлса, ушбу 
ички аудит бўлимида ишлайдиган тегишли шахсларга 
йўналтирилган сўровлар аудитор тадбиркорлик субъекти ва унинг 
фаолият юргизиш муҳити тўғрисида тушунча ҳосил қилиши учун 
ҳамда молиявий ҳисоботлардаги ва тақдимномалар даражасида 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаши учун 


АУ
ДИТ
1397
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
фойдали бўлган маълумотларни таъминлаши мумкин. Ўз 
вазифаларини бажаришда, ички аудит хизмати тадбиркорлик 
субъектининг фаолияти ва бизнес рискларини яхши тушуниб олган 
бўлиши мумкин ва назорат камчиликлари ёки рискларини аниқлаш 
каби иши асосида топилган натижаларга эга бўлиши мумкин, ва бу 
аудитор тадбиркорлик субъекти фаолиятини тушуниб олиши, 
аудитор томонидан рискларни баҳолаш ва аудитнинг бошқа 
жиҳатлари учун аҳамиятли маълумотларни таъминлаши мумкин. 
Шунинг учун, аудитор у ички аудит хизмати ишидан фойдаланишни 
кўзлаши ёки кўзламаслигидан қатъий назар бажарилиши лозим 
бўлган аудиторлик тартиб-таомиллари хусусияти ёки муддатларини 
ўзгартириш, ёки улар кўламини камайтириш учун расмий сўровлар 
беради.
6
Айниқса ўринли бўлган расмий сўровлар қаторига ички 
аудит хизмати бошқарув юклатилган шахслар эътиборига тақдим 
қилган масалалар ва ушбу хизматнинг ўз рискларни баҳолаш 
жараёни натижалари тўғрисидаги расмий сўровларни киритиш 
мумкин. 
А10. Агар, аудитор томонидан берилган расмий сўровларга олинган 
жавоблар асосида, тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботи 
ва аудитга тегишли бўлиши мумкин топилган натижалар мавжуд 
бўлиши аён бўлса, аудитор у ички аудит хизматининг ушбу 
натижалар билан боғлиқ тегишли ҳисоботлари билан танишиб 
чиқиши мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаши мумкин. Ички 
аудит хизматининг тегишли бўлиши мумкин ҳисоботлари 
мисолларига ушбу хизматнинг стратегия ва режалаштириш бўйича 
ҳужжатлари, ҳамда у томонидан раҳбарият ёки бошқарув 
юклатилган шахслар учун тайёрланган ва ички аудит текширувлари 
жараёнида топилган натижалар баён қилинган ҳисоботлари киради. 
А11. Шу билан бирга, АХС 240
7
га мувофиқ, агар ички аудит хизмати 
аудиторга ҳақиқатда содир бўлган, тахмин ёки гумон қилинаётган 
фирибгарлик тўғрисида маълумот берса, аудитор ушбу маълумотни 
фирибгарлик туфайли муҳим бузиб кўрсатиш рискини аниқлаши 
жараёнида ҳисобга олиши керак.
6
АХС 600 (янги таҳрирда) тегишли талабларни ўз ичига олади.
7
АХС 240, 19 параграф 


1398
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
операциялар ёки воқеалар, суммалар, коэффициентлар ва 
тенденциялар мавжудлигини аниқлашга ёрдам бериши мумкин. 
Ғайриоддий ёки кутилмаган муносабатларни аниқлаш аудиторга 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини, айниқса фирибгарлик 
туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини 
аниқлашда ёрдам бериши мумкин.
A16. Бироқ, таҳлилий тартиб-таомиллар юқори даражада жамланган 
маълумотлардан фойдаланган ҳолда бажарилган бўлса (бу ҳол 
таҳлилий тартиб-таомиллар рискларни баҳолаш тартиб-таомиллари 
сифатида бажарилганда кузатилади), бундай таҳлилий тартиб-
таомилларнинг натижалари фақат муҳим бузиб кўрсатишлар 
мавжуд бўлиши мумкинлигига ишора қилади. Бинобарин, бундай 
ҳолларда мазкур таҳлилий тартиб-таомилларнинг натижаларини 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш пайтида тўпланган 
бошқа ахборот билан бирга кўриб чиқиш аудиторга таҳлилий 
тартиб-таомилларнинг натижаларини тушуниш ва баҳолашга ёрдам 
бериши мумкин.
Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар
A17. Таҳлилий тартиб-таомилларни бажариш мақсадида фойдаланилиши 
мумкин бўлган оралиқ ёки ҳар ойлик молиявий ахборотни кичик 
тадбиркорлик субъектларининг ҳаммаси ҳам тайёрламайди. Бундай 
вазиятда аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботининг 
дастлабки лойиҳаси тайёрланган санага қадар мавжуд бўлган муҳим 
бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида 
таҳлилий тартиб-таомилларни режалаштириши ва бажариши талаб 
этилиши мумкин (ҳатто аудиторда аудитни режалаштириш 
мақсадида чекланган таҳлилий тартиб-таомилларни бажариш ёки 
айрим ахборотни сўровлар юбориш йўли билан олиш имконияти 
мавжуд бўлса ҳам). 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling