Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Кузатиш ва текшириш (6(в) бандига қаранг)
A18. Кузатиш ва текшириш тадбиркорлик субъектининг раҳбариятига ва бошқа шахсларга юборилган сўровларни тўлдириши, шунингдек тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳити тўғрисида ахборот бериши мумкин. Бундай аудиторлик тартиб-таомилларига мисоллар МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) А12. Тадбиркорлик субъектнинг ички аудит хизматида ишлайдиган ва расмий сўровлар бериладиган тегишли шахслар – бу аудитор мулоҳазасига кўра ички аудит хизматидаги тегишли билимлар, тажриба ва ваколатларга эга ички аудит хизмати бошлиғи, ёки, вазиятга қараб, ушбу ички аудит бўлимида ишлайдиган бошқа ходимлардир. Аудитор, шунингдек, ушбу шахслар билан вақти- вақти билан учрашувларни ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлишини аниқлаши мумкин. Давлат секторидаги ташкилотларга хос бўлган жиҳатлар ( 6(a) бандга қаранг) А13. Давлат секторидаги ташкилотлар аудитини ўтказадиган аудиторлар кўпинча ташкилотда ички назорат ва у қўлланиладиган қонунчилик ва тартибга солувчи меъёрий хужжатларга риоя қилишини текшириш юзасидан қўшимча вазифаларга эга бўлади. Бундай ташкилотнинг ички аудит хизматида ишлайдиган тегишли шахсларга расмий сўровлар берилиши аудиторларга ташкилот қўлланиладиган қонунчилик ва меъёрий хужжатларга муҳим даражада риоя қилмаслиги риски ва унинг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш устидан ўрнатилган ички назорати камчиликлари рискини аниқлашда ёрдам бериши мумкин. Таҳлилий тартиб-таомиллар (6(б) бандига қаранг) А14. Рискларни баҳолаш тартиб-таомиллари сифатида бажарилган таҳлилий тартиб-таомиллар аудиторга маълум бўлмаган жиҳатларни аниқлаш учун имконият яратиши, шунингдек баҳоланган рискларга жавобан ҳаракатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос олиш мақсадида муҳим бузиб кўрсатишлар рискини баҳолашда ёрдам бериши мумкин. Рискларни баҳолаш тартиб-таомиллари сифатида бажарилган таҳлилий тартиб-таомиллар ҳам молиявий ахборотни, ҳам номолиявий хусусиятга эга бўлган ахборотни, масалан, сотувлар ҳажми ва савдо майдонлари квадратураси ёки сотилган маҳсулот ҳажми ўртасидаги нисбатни қамраб олиши мумкин. A15. Таҳлилий тартиб-таомиллар аудит учун оқибатларга эга бўлиши мумкин бўлган масалаларга ишора қилувчи ғайриоддий АУ ДИТ 1399 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) операциялар ёки воқеалар, суммалар, коэффициентлар ва тенденциялар мавжудлигини аниқлашга ёрдам бериши мумкин. Ғайриоддий ёки кутилмаган муносабатларни аниқлаш аудиторга муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини, айниқса фирибгарлик туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлашда ёрдам бериши мумкин. A16. Бироқ, таҳлилий тартиб-таомиллар юқори даражада жамланган маълумотлардан фойдаланган ҳолда бажарилган бўлса (бу ҳол таҳлилий тартиб-таомиллар рискларни баҳолаш тартиб-таомиллари сифатида бажарилганда кузатилади), бундай таҳлилий тартиб- таомилларнинг натижалари фақат муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлиши мумкинлигига ишора қилади. Бинобарин, бундай ҳолларда мазкур таҳлилий тартиб-таомилларнинг натижаларини муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш пайтида тўпланган бошқа ахборот билан бирга кўриб чиқиш аудиторга таҳлилий тартиб-таомилларнинг натижаларини тушуниш ва баҳолашга ёрдам бериши мумкин. Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар A17. Таҳлилий тартиб-таомилларни бажариш мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлган оралиқ ёки ҳар ойлик молиявий ахборотни кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳаммаси ҳам тайёрламайди. Бундай вазиятда аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботининг дастлабки лойиҳаси тайёрланган санага қадар мавжуд бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида таҳлилий тартиб-таомилларни режалаштириши ва бажариши талаб этилиши мумкин (ҳатто аудиторда аудитни режалаштириш мақсадида чекланган таҳлилий тартиб-таомилларни бажариш ёки айрим ахборотни сўровлар юбориш йўли билан олиш имконияти мавжуд бўлса ҳам). Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling