Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизими


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   295
Тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизими (12-бандга қаранг) 
A49. Ички назорат тизимини билиш аудиторга потенциал бузиб 
кўрсатишлар рискларининг турларини ва муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлашга, шунингдек 
кейинги аудиторлик тартиб-таомиллари хусусияти, уларни бажариш 
муддатлари ва кўламини аниқлашга ёрдам беради.
A50. Ички назорат тизимига доир материал тўртта бўлимда қуйидагича 
баён этилган: 

Ички назорат тизимининг умумий хусусияти ва ўзига хос 
жиҳатлари. 

Аудит учун ўринли бўлган назорат воситалари. 

Тегишли назорат воситаларини билиш хусусияти ва 
даражаси. 

Ички назорат тизимининг таркибий қисмлари. 
Ички назорат тизимининг умумий хусусияти ва ўзига хос жиҳатлари  
Ички назоратнинг мақсади 
A51. Ички назорат тизими тадбиркорлик субъектининг қуйидагилар 
билан боғлиқ мақсадларининг исталган бирига таҳдид солувчи 
идентификация қилинган тадбиркорлик рискларига нисбатан жавоб 
чораларини кўриш мақсадида ишлаб чиқилади, амалга жорий 
этилади ва қўллаб-қувватланади:

Тадбиркорлик 
субъекти 
молиявий 
ҳисоботининг 
ишончлилиги;

Тадбиркорлик субъекти операцияларининг самарадорлиги ва 
натижадорлиги; ва

Тадбиркорлик субъекти томонидан қўлланиладиган 
қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши.
Ички назорат тизимини ташкил этиш, амалга жорий қилиш ва 
амалга ошириш усули тадбиркорлик субъектининг катта-кичиклиги 
ва таркибий тузилмасининг мураккаблик даражасига қараб 
ўзгаради. 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 

Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг натижаларини 
рақиблар фаолияти натижалари билан солиштириш.
A46. Ташқи томонлар ҳам тадбиркорлик субъектининг молиявий 
натижаларини баҳолаш ва кўриб чиқишни амалга оширишлари 
мумкин. Масалан, ташқи ахборот, хусусан таҳлилчиларнинг 
ҳисоботлари ва кредит рейтинг агентликларининг ҳисоботлари 
аудитор учун фойдали ахборот бериши мумкин. Бундай 
ҳисоботларни аксарият ҳолларда аудит ўтказилаётган тадбиркорлик 
субъектидан олиш мумкин. 
A47. Ички баҳолашлар кутилмаган натижалар ёки тенденцияларни 
намоён этиши ва бу тадбиркорлик субъекти раҳбариятини уларнинг 
сабабини аниқлаш ва вазиятни ўнглашга (шу жумладан айрим 
ҳолларда бузиб кўрсатишларни аниқлаш ва тўзатишга) қаратилган 
чораларни кўришга мажбур этиши мумкин. Фаолият натижаларини 
баҳолаш аудиторга молиявий ҳисоботда баён этилган тегишли 
ахборотни бузиб кўрсатиш рисклари амалда мавжудлигини 
кўрсатиши ҳам мумкин. Масалан, фаолият натижаларини баҳолаш 
тадбиркорлик субъектида айни шу соҳада ишлайдиган бошқа 
тадбиркорлик субъектларининг ўсиши ва фойда олиш даражаси 
билан таққослаганда ғайриоддий даражада жадал ўсиш ёки 
фойдалилик қайд этилаётганини кўрсатиши мумкин. Бундай 
ахборот, айниқса бошқа омиллар, хусусан фаолият натижаларига 
асосланган мукофотлар ёки рағбатлантирувчи мукофотлар билан 
бириккан ҳолда, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий 
ҳисоботни тайёрлашга нисбатан холисона ёндашмагани риски 
мавжудлигидан дарак бериши мумкин. 
Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар
A48. Кичик тадбиркорлик субъектларида молиявий натижаларни 
баҳолаш ва кўриб чиқиш учун жараёнлар кўпинча мавжуд 
бўлмайди. Тадбиркорлик субъекти раҳбариятига юборилган 
сўровлар у молиявий натижаларни баҳолаш ва тегишли чораларни 
кўриш учун муайян асосий кўрсаткичларга таянишини намойиш 
этиши мумкин. Агар бундай сўров фаолият натижаларини баҳолаш 
ёки кўриб чиқиш мавжуд эмаслигини кўрсатса, топилмаган ва 
тузатилмайдиган бузиб кўрсатишлар риски мавжуд бўлиши мумкин. 


АУ
ДИТ
1415
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling