Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Аудит учун ўринли бўлган назорат воситалари
A67. Тадбиркорлик субъектининг мақсадлари ва у мазкур мақсадларга эришилишига бўлган оқилона ишончни таъминлаш қўллайдиган назорат воситалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқа мавжуд. Тадбиркорлик субъектининг мақсадлари ва, бинобарин, назорат воситалари молиявий ҳисоботлар тақдим этиш, операциялар ҳамда мувофиқлик масалалари билан боғлиқ; бироқ аудитор рискни баҳолаётганда бу мақсадлар ва воситаларнинг барчаси ҳам ўринли бўлавермайди. A68. Аудитор назорат воситаси ўз-ўзича ёки бошқа назорат воситалари билан биргаликда аудит учун ўринли ҳисобланадими, деган саволга жавоб топиши учун муҳим бўлган омиллар орасида қуйидаги масалаларни қайд этиш мумкин: Муҳимлик. Боғлиқ бўлган рискнинг аҳамиятлилиги. Тадбиркорлик субъектининг катта-кичиклиги. Тадбиркорлик субъекти бизнесининг хусусияти, шу жумладан уни ташкил этиш ва унинг мулкий тузилмаси хусусиятлари. Тадбиркорлик субъекти операцияларининг ранг-баранглиги ва мураккаблиги. Қонун ҳужжатлари ва тартибга солувчи органларнинг қўлланиладиган талаблари. АУ ДИТ 1423 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) Шароитлар ва ички назорат тизимининг қўлланиладиган таркибий қисми. Тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг таркибий қисми ҳисобланадиган тизимлар хусусияти ва уларнинг мураккаблик даражаси, шу жумладан хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан фойдаланиш. Муайян назорат воситаси ўз-ўзича ёки бошқа назорат воситалари билан биргаликда муҳим бузиб кўрсатишнинг (агар у юз берган бўлса) олдини олиши ёки уни топиши ва тузатиши, ва бу қандай қилиб амалга оширилиши. A69. Тадбиркорлик субъекти томонидан тайёрланадиган ахборотнинг тўлиқлиги ва аниқлиги устидан назорат воситалари ҳам, агар аудитор мазкур ахборотдан кейинги тартиб-таомилларни ишлаб чиқиш ва бажариш пайтида фойдаланишни мўлжаллаётган бўлса, аудит учун ўринли ҳисобланади. Операцион мақсадлар ва мувофиқлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган назорат воситалари ҳам, агар улар аудитор аудиторлик тартиб-таомилларини қўллаш пайтида баҳолайдиган ёки фойдаланадиган маълумотлар билан боғлиқ бўлса, аудит учун ўринли бўлиши мумкин. A70. Активларни ғайриқонуний эгаллаш, улардан фойдаланиш ёки уларни реализация қилишдан ҳимоялаш билан боғлиқ бўлган ички назорат тизими ҳам молиявий ҳисобот мақсадлари, ҳам фаолият мақсадлари билан боғлиқ бўлган назорат воситаларини ўз ичига олиши мумкин. Аудитор томонидан бундай назорат воситаларини кўриб чиқиш умуман олганда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги билан боғлиқ бўлган назорат воситалари билан чекланади. A71. Тадбиркорлик субъекти одатда аудит учун ўринли ҳисобланмайдиган мақсадлар билан боғлиқ бўлган ва, бинобарин, кўриб чиқиш талаб этилмайдиган назорат воситаларига эга бўлади. Масалан, тадбиркорлик субъекти самарали ва натижали фаолиятни таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган мураккаб назорат тизимига (масалан, тижорат ҳаво йўллари парвозларини бошқариш автоматлаштирилган тизимига) таяниши мумкин, бироқ бу назорат воситалари одатда аудит учун ўринли ҳисобланмайди. Бундан 1424 АУ ДИТ МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) Тадбиркорлик субъектининг ходимларига сўровлар юбориш. Муайян назорат воситалари қўлланишини кузатиш. Ҳужжатлар ва ҳисоботларни текшириш. Молиявий ҳисоботларга тегишли операцияларни ахборот тизими орқали кузатиш. Бироқ кўрсатилган мақсадларга эришиш учун сўровлар юборишнинг ўзи кифоя қилмайди. A75. Агар назорат воситаларини изчил қўллаш имконини берадиган автоматлаштирилган жараён мавжуд бўлмаса, назорат воситалари операцион самарадорлигини тестлаш ўрнини босиш учун тадбиркорлик субъектининг назорат воситалари тўғрисида билим олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Масалан, муайян санада қўлаки усулда амалга ошириладиган назорат воситаси хусусида аудиторлик далилларини олганлик аудит билан қамраб олинган давр мобайнида бошқа саналарда назорат воситалари самарали ишлаётганининг аудиторлик далили ҳисобланмайди. Бироқ, ахборотга АТ воситасида ишлов бериш жараёнига ички изчиллик хос бўлгани туфайли (А55 бандига қаранг), автоматлаштирилган назорат воситаси амалга жорий этилгани ёки этилмаганини аниқлаш мақсадида аудиторлик тартиб-таомилларини бажариш, аудитор томонидан назорат воситалари, масалан, дастурдаги ўзгаришлар устидан назорат воситаларини баҳолаш ва тестлаш амалга оширилганига қараб, бундай назорат воситаси фаолияти самарадорлигининг тести сифатида амал қилиши мумкин. Назорат воситалари ишлашининг самарадорлиги тестларига АХС 330 да тавсиф берилган. 13 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling