Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизими


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   295
Тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизими (12-бандга қаранг) 
A49. Ички назорат тизимини билиш аудиторга потенциал бузиб 
кўрсатишлар рискларининг турларини ва муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлашга, шунингдек 
кейинги аудиторлик тартиб-таомиллари хусусияти, уларни бажариш 
муддатлари ва кўламини аниқлашга ёрдам беради.
A50. Ички назорат тизимига доир материал тўртта бўлимда қуйидагича 
баён этилган: 

Ички назорат тизимининг умумий хусусияти ва ўзига хос 
жиҳатлари. 

Аудит учун ўринли бўлган назорат воситалари. 

Тегишли назорат воситаларини билиш хусусияти ва 
даражаси. 

Ички назорат тизимининг таркибий қисмлари. 
Ички назорат тизимининг умумий хусусияти ва ўзига хос жиҳатлари  
Ички назоратнинг мақсади 
A51. Ички назорат тизими тадбиркорлик субъектининг қуйидагилар 
билан боғлиқ мақсадларининг исталган бирига таҳдид солувчи 
идентификация қилинган тадбиркорлик рискларига нисбатан жавоб 
чораларини кўриш мақсадида ишлаб чиқилади, амалга жорий 
этилади ва қўллаб-қувватланади:

Тадбиркорлик 
субъекти 
молиявий 
ҳисоботининг 
ишончлилиги;

Тадбиркорлик субъекти операцияларининг самарадорлиги ва 
натижадорлиги; ва

Тадбиркорлик субъекти томонидан қўлланиладиган 
қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши.
Ички назорат тизимини ташкил этиш, амалга жорий қилиш ва 
амалга ошириш усули тадбиркорлик субъектининг катта-кичиклиги 
ва таркибий тузилмасининг мураккаблик даражасига қараб 
ўзгаради. 


1416
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
жорий этишни мўлжаллаётган назорат воситаларининг хусусияти 
ва кўлами хусусида, шунингдек ўзи қабул қилишга тайёр бўлган 
рискларнинг хусусияти ва даражаси хусусида мулоҳаза чиқариши 
мумкин.
Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар
A56. Кичик тадбиркорлик субъектлари кўпинча оз сонли ходимларга эга 
бўлади ва бу вазифаларни тақсимлаш имкониятини чеклаши 
мумкин. Бироқ мулкдор томонидан бошқариладиган кичик бизнес 
тадбиркорлик субъектида бошқарувчи-мулкдор томонидан амалга 
ошириладиган назорат йирик тадбиркорлик субъектида амалга 
ошириладиган назоратга қараганда самаралироқ бўлиши мумкин. 
Бундай назорат умуман олганда вазифаларни тақсимлаш 
имкониятидаги чеклашлар ўрнини тўлдириши мумкин.
A57. Бошқа томондан олиб қараганда, бошқарувчи-мулкдорда назорат 
воситаларини четлаб ўтиш учун имконият кўпроқ бўлиши мумкин, 
чунки ички назорат тизими бу ерда нисбатан содда бўлади. Аудитор 
фирибгарлик туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларини идентификация қилаётганда бу ҳолатни эътиборга 
олади.
Ички назорат тизимини таркибий қисмларга ажратиш
A58. Ички назорат тизимини қуйидаги бешта такрибий қисмга ажратиш 
АХС контекстида аудиторлар тадбиркорлик субъекти ички назорат 
тизимининг турли жиҳатлари аудитга қай тарзда тааллуқли эканини 
кўриб чиқишлари учун фойдали асос бўлиб хизмат қилади: 
(a) 
Назорат муҳити; 
(б) 
Тадбиркорлик субъекти томонидан рискни баҳолаш жараёни; 
(в) 
Ахборот тизими, шу жумладан молиявий ҳисобот билан 
боғлиқ бўлган тегишли бизнес-жараёнлар ва ахборот 
алмашинуви; 
(г) 
Назорат ҳаракатлари; ва 
(д) 
Назорат воситалари мониторинги.
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар 
A52. Кичик тадбиркорлик субъектлари ўз мақсадларига эришиш учун 
унча мураккаб бўлмаган воситалар ҳамда нисбатан содда 
жараёнлар ва тартиб-таомиллардан фойдаланишлари мумкин.
Ички назорат тизими чеклашлари
A53. Ички назорат тизими, у қай даражада самарали эканидан қатъи 
назар, тадбиркорлик субъектига фақат у молиявий ҳисобот 
мақсадларига эришганига оқилона ишонч ҳосил қилиш имконини 
бериши мумкин. Мазкур мақсадларга эришиш эҳтимолига ички 
назорат тизимига хос бўлган чеклашлар таъсир кўрсатади. Улар 
қарор қабул қилиш пайтида инсон мулоҳазаси тўғри бўлмаслиги 
эҳтимолини, шунингдек инсон йўл қўйган хатолар туфайли ички 
назорат тизимининг иши издан чиқиши мумкинлигини ўз ичига 
олади. Масалан, назорат воситасини ташкил этишда ёки назорат 
воситасига ўзгартиришлар киритишда хатоларга йўл қўйилиши 
мумкин. Худди шунингдек, муайян назорат воситасининг фаолияти 
самарали бўлмаслиги мумкин, масалан, ички назорат мақсадларида 
олинган ахборот (мисол учун, оғишлар тўғрисида ҳисобот)дан 
самарали фойдаланилмаган ҳолда, чунки ахборотни текшириш учун 
жавобгар бўлган жисмоний шахс унинг мақсадини тушунмайди ёки 
тегишли ҳаракатларни бажаришга қодир бўлмайди. 
A54. Бундан ташқари, икки ёки ундан ортиқ кишининг тил бириктириши 
ёинки тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ички назорат тизимини 
рад этиши натижасида назорат воситаларини четлаб ўтиш 
имконияти ҳам мавжуд. Масалан, тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти мижозлар билан тадбиркорлик субъекти стандарт 
тижорат шартномаларининг муддатлари ва шартларини 
ўзгартирувчи келишувлар тузиши ва бу даромад лозим тарзда тан 
олинмаслигига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, дастурий 
таъминотдаги муайян кредит лимитларидан ошувчи операцияларни 
аниқлаш ва ҳисобот бериш учун ишлаб чиқилган назорат 
текширувлари рад этилиши ёки тўхтатилиши мумкин. 
A55. Бундан ташқари, назорат воситаларини ишлаб чиқиш ва амалга 
жорий этиш пайтида тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ўзи амалга 


АУ
ДИТ
1417
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
жорий этишни мўлжаллаётган назорат воситаларининг хусусияти 
ва кўлами хусусида, шунингдек ўзи қабул қилишга тайёр бўлган 
рискларнинг хусусияти ва даражаси хусусида мулоҳаза чиқариши 
мумкин.
Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар
A56. Кичик тадбиркорлик субъектлари кўпинча оз сонли ходимларга эга 
бўлади ва бу вазифаларни тақсимлаш имкониятини чеклаши 
мумкин. Бироқ мулкдор томонидан бошқариладиган кичик бизнес 
тадбиркорлик субъектида бошқарувчи-мулкдор томонидан амалга 
ошириладиган назорат йирик тадбиркорлик субъектида амалга 
ошириладиган назоратга қараганда самаралироқ бўлиши мумкин. 
Бундай назорат умуман олганда вазифаларни тақсимлаш 
имкониятидаги чеклашлар ўрнини тўлдириши мумкин.
A57. Бошқа томондан олиб қараганда, бошқарувчи-мулкдорда назорат 
воситаларини четлаб ўтиш учун имконият кўпроқ бўлиши мумкин, 
чунки ички назорат тизими бу ерда нисбатан содда бўлади. Аудитор 
фирибгарлик туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларини идентификация қилаётганда бу ҳолатни эътиборга 
олади.
Ички назорат тизимини таркибий қисмларга ажратиш
A58. Ички назорат тизимини қуйидаги бешта такрибий қисмга ажратиш 
АХС контекстида аудиторлар тадбиркорлик субъекти ички назорат 
тизимининг турли жиҳатлари аудитга қай тарзда тааллуқли эканини 
кўриб чиқишлари учун фойдали асос бўлиб хизмат қилади: 
(a) 
Назорат муҳити; 
(б) 
Тадбиркорлик субъекти томонидан рискни баҳолаш жараёни; 
(в) 
Ахборот тизими, шу жумладан молиявий ҳисобот билан 
боғлиқ бўлган тегишли бизнес-жараёнлар ва ахборот 
алмашинуви; 
(г) 
Назорат ҳаракатлари; ва 
(д) 
Назорат воситалари мониторинги.


1418
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
таомиллардан фойдаланиши мумкин ва бу ҳолда босма 
ҳужжатлар ўрнини электрон шаклдаги ҳисоботлар 
эгаллайди. 

Ахборот 
тизимларидаги 
назорат 
воситалари 
автоматлаштирилган назорат воситалари (масалан, 
компьютер дастурларига киритилган назорат воситалари) ва 
қўлаки назорат воситалари бирикмасини ўзида ифодалайди. 
Бундан ташқари, қўлаки назорат воситалари ахборот 
технологияларидан 
мустақил 
бўлиши, 
ахборот 
технологияларида жамланган ахборотдан фойдаланиши ёки 
ахборот технологиялари ва автоматлаштирилган назорат 
воситалари фаолияти самарадорлигининг мониторинги
шунингдек оғишларга ишлов бериш билан кифояланиши 
мумкин. Агар ахборот технологияларидан операцияларни 
амалга ошириш, қайд этиш, уларга ишлов бериш ва уларни 
умумлаштириш учун ёки молиявий ҳисоботга киритиш учун 
мўлжалланган бошқа молиявий ахборотни қайд этиш, унга 
ишлов бериш ва уни умумлаштириш учун фойдаланилаётган 
бўлса, тизимлар ва дастурлар муҳим счётлар бўйича тегишли 
тақдимномалар билан боғлиқ бўлган назорат воситаларига 
хизмат кўрсатиши ёки ахборот технологияларига боғлиқ 
бўлган қўлаки назорат воситаларининг операцион 
самарадорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнаши мумкин. 
Тадбиркорлик субъектида қўлаки ва автоматлаштирилган назорат 
воситалари бирикмасининг қўлланиши тадбиркорлик субъекти 
томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиш хусусияти ва 
мураккаблик даражасига боғлиқ бўлади. 
A62. Умуман олганда, ахборот технологиялари тадбиркорлик 
субъектининг ички назорат тизимига ҳисса қўшади, хусусан унга 
қуйидаги имкониятларни яратади: 

Бизнесни юритишнинг олдиндан белгиланган қоидаларини 
изчил қўллаш, катта ҳажмдаги операциялар ва 
маълумотларга ишлов бераётганда мураккаб ҳисоб-
китобларни бажариш; 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
Ички назорат тизимини таркибий қисмларга ажратиш тадбиркорлик 
субъекти мазкур тизимни қай тарзда ишлаб чиқиши, амалга жорий 
этиши ва қўллаб-қувватлашини ёки тадбиркорлик субъекти муайян 
бир таркибий қисмни қандай таснифлаши мумкинлигини акс 
эттириши шарт эмас. Аудиторлар мазкур терминология ёки асосдан 
ички назорат тизимининг турли жиҳатларини ва уларнинг аудитга 
таъсирини тавсифлаш учун фойдаланишлари мумкин. Улар мазкур 
АХСда қўлланилаётган терминологиядан фарқ қилади, башарти, 
ушбу АХСда баён этилган барча таркибий қисмлар кўриб чиқилган 
бўлса. 
A59. Ички назорат тизимининг бешта таркибий қисми ва уларнинг 
молиявий ҳисобот аудитига таъсирини муҳокама қилишга 
бағишланган қўллашга доир қўлланма қуйида, А76-А117 
бандларида баён этилган. 1-иловада ички назорат тизимининг 
мазкур таркибий қисмларига тушунтириш берилган. 
Ички назорат тизими қўлаки ва автоматлаштирилган элементларининг 
аудитор томонидан рискни баҳолашда ўринли ҳисобланадиган хусусиятлари 
A60. Тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизими қўлаки 
элементларни ўз ичига олади ва аксарият ҳолларда 
автоматлаштирилган элементларни ўз ичига олади. Қўлаки ёки 
автоматлаштирилган элементларнинг хусусиятлари аудитор 
томонидан рискни баҳолаш ва мазкур баҳолашга асосланган 
кейинги аудиторлик тартиб-таомиллари учун ўринли ҳисобланади.
A61. Ички назорат тизимида қўлаки ёки автоматлаштирилган 
элементлардан фойдаланиш операцияларни амалга ошириш, қайд 
этиш, уларга ишлов бериш ва уларни умумлаштириш учун 
қўлланиладиган усулга ҳам таъсир кўрсатади:

Қўлаки тизим доирасида назорат воситалари операцияларни 
тасдиқлаш ва кўриб чиқиш, солиштириш ҳамда солиштириш 
натижаларига кўра кейинги ҳаракатлар сингари тартиб-
таомилларни ўз ичига олиши мумкин. Тадбиркорлик 
субъекти бунинг муқобили сифатида операцияларни амалга 
ошириш, қайд этиш, уларга ишлов бериш ва уларни 
умумлаштириш учун автоматлаштирилган тартиб-


АУ
ДИТ
1419
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
таомиллардан фойдаланиши мумкин ва бу ҳолда босма 
ҳужжатлар ўрнини электрон шаклдаги ҳисоботлар 
эгаллайди. 

Ахборот 
тизимларидаги 
назорат 
воситалари 
автоматлаштирилган назорат воситалари (масалан, 
компьютер дастурларига киритилган назорат воситалари) ва 
қўлаки назорат воситалари бирикмасини ўзида ифодалайди. 
Бундан ташқари, қўлаки назорат воситалари ахборот 
технологияларидан 
мустақил 
бўлиши, 
ахборот 
технологияларида жамланган ахборотдан фойдаланиши ёки 
ахборот технологиялари ва автоматлаштирилган назорат 
воситалари фаолияти самарадорлигининг мониторинги, 
шунингдек оғишларга ишлов бериш билан кифояланиши 
мумкин. Агар ахборот технологияларидан операцияларни 
амалга ошириш, қайд этиш, уларга ишлов бериш ва уларни 
умумлаштириш учун ёки молиявий ҳисоботга киритиш учун 
мўлжалланган бошқа молиявий ахборотни қайд этиш, унга 
ишлов бериш ва уни умумлаштириш учун фойдаланилаётган 
бўлса, тизимлар ва дастурлар муҳим счётлар бўйича тегишли 
тақдимномалар билан боғлиқ бўлган назорат воситаларига 
хизмат кўрсатиши ёки ахборот технологияларига боғлиқ 
бўлган қўлаки назорат воситаларининг операцион 
самарадорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнаши мумкин. 
Тадбиркорлик субъектида қўлаки ва автоматлаштирилган назорат 
воситалари бирикмасининг қўлланиши тадбиркорлик субъекти 
томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиш хусусияти ва 
мураккаблик даражасига боғлиқ бўлади. 
A62. Умуман олганда, ахборот технологиялари тадбиркорлик 
субъектининг ички назорат тизимига ҳисса қўшади, хусусан унга 
қуйидаги имкониятларни яратади: 

Бизнесни юритишнинг олдиндан белгиланган қоидаларини 
изчил қўллаш, катта ҳажмдаги операциялар ва 
маълумотларга ишлов бераётганда мураккаб ҳисоб-
китобларни бажариш; 


1420
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)

Тизимлар ёки дастурларга рухсатсиз ўзгартиришлар 
киритилиши. 

Тизимлар ёки дастурларга зарурий ўзгартиришларни
киритишга қодир эмаслик. 

Ғайриқонуний йўл билан қўлаки усулда аралашиш. 

Маълумотларни йўқотиш эҳтимоли ёки керакли 
маълумотлардан фойдалана (кира) олмаслик. 
A64. Ички назорат тизимининг қўлаки элементлари мулоҳаза ва хулоса 
чиқариш талаб этилган ҳолда айниқса мақбул бўлиши мумкин, 
масалан, қуйидаги вазиятларда: 

Йирик, ғайриоддий ёки якка операциялар. 

Хатоларни аниқлаш, башорат қилиш ёки прогнозлаштириш 
мушкул бўлган ҳолатлар. 

Мавжуд автоматлаштирилган назорат доирасидан четга 
чиқувчи назорат воситалари реакциясини талаб қиладиган 
ўзгараётган вазиятларда. 

Автоматлаштирилган назорат воситалари самарадорлиги 
мониторингида. 
A65. Ички назорат тизимида қўлаки элементлар автоматлаштирилган 
элементлар билан тенг даражада ишончли бўлмаслиги мумкин, 
чунки уларни четлаб ўтиш, рад этиш осон ва уларда оддий 
хатоларга йўл қўйилиши эҳтимоли кўпроқ. Шу сабабли қўлаки 
назорат элементини қўллашнинг изчиллиги ҳақидаги фараз қабул 
қилиниши мумкин эмас. Қўлаки элементларни қўллаш қуйидаги 
ҳолларда унча ўринли бўлмайди: 

Катта ҳажмдаги операциялар ёки такрорланадиган 
операциялар ёинки башорат қилиш ёки прогнозлаштириш 
мумкин бўлган хатоларни автоматлаштирилган назорат 
элементлари ёрдамида топиш ва тузатиш ёки олдини олиш 
мумкин бўлган вазиятлар. 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 

Ахборот ўз вақтида олинишини, унинг олиниши мумкинлиги 
ва аниқлигини таъминлаш; 

Ахборотни қўшимча таҳлил қилишни енгиллаштириш; 

Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг натижалари, 
шунингдек унинг сиёсати ва тартиб-таомиллари 
мониторингини кучайтириш; 

Назорат тизимини рад этиш рискини камайтириш; ва 

Амалий дастурлар, маълумотлар базалари ва операцион 
системаларга хавфсизликни назорат қилиш воситаларини 
киритиш йўли билан вазифалар самарали тақсимланишини 
таъминлаш. 
A63. Ахборот технологиялари тадбиркорлик субъектининг ички назорат 
тизими рисклари пайдо бўлишига ҳам олиб келади, хусусан: 

Ички назорат тизими маълумотларини қайта ишламайдиган, 
ноаниқ маълумотларни қайта ишлайдиган ёки иккала ҳолат 
ҳам кузатиладиган тизимлар ёки дастурларга таянади. 

Маълумотлардан ғайриқонуний фойдаланиш (кириш). Бу 
маълумотлар йўқ қилиб ташланишига ёки маълумотларга 
тегишли бўлмаган ўзгартиришлар киритилишига, шу 
жумладан рухсат берилмаган ёки мавжуд бўлмаган 
операциялар акс эттирилишига ёки операциялар аниқ акс 
эттирилмаслигига олиб келиши мумкин. Жумладан, умумий 
маълумотлар базасига кириш имкониятига кўп сонли 
фойдаланувчилар эга бўлган ҳолда рисклар юзага келиши 
мумкин. 

Ахборот технологиялари бўлими ходимлари ўз 
мажбуриятларини бажаришлари учун зарур бўлган 
фойдаланиш (кириш) ҳуқуқидан ортиқ даражада 
фойдаланиш (кириш) ҳуқуқларини олиши эҳтимоли. Бу 
вазифаларни тақсимлаш тартибини. 

Асосий файл маълумотларига рухсатсиз ўзгартиришлар 
киритилиши. 


АУ
ДИТ
1421
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)

Тизимлар ёки дастурларга рухсатсиз ўзгартиришлар 
киритилиши. 

Тизимлар ёки дастурларга зарурий ўзгартиришларни
киритишга қодир эмаслик. 

Ғайриқонуний йўл билан қўлаки усулда аралашиш. 

Маълумотларни йўқотиш эҳтимоли ёки керакли 
маълумотлардан фойдалана (кира) олмаслик. 
A64. Ички назорат тизимининг қўлаки элементлари мулоҳаза ва хулоса 
чиқариш талаб этилган ҳолда айниқса мақбул бўлиши мумкин, 
масалан, қуйидаги вазиятларда: 

Йирик, ғайриоддий ёки якка операциялар. 

Хатоларни аниқлаш, башорат қилиш ёки прогнозлаштириш 
мушкул бўлган ҳолатлар. 

Мавжуд автоматлаштирилган назорат доирасидан четга 
чиқувчи назорат воситалари реакциясини талаб қиладиган 
ўзгараётган вазиятларда. 

Автоматлаштирилган назорат воситалари самарадорлиги 
мониторингида. 
A65. Ички назорат тизимида қўлаки элементлар автоматлаштирилган 
элементлар билан тенг даражада ишончли бўлмаслиги мумкин, 
чунки уларни четлаб ўтиш, рад этиш осон ва уларда оддий 
хатоларга йўл қўйилиши эҳтимоли кўпроқ. Шу сабабли қўлаки 
назорат элементини қўллашнинг изчиллиги ҳақидаги фараз қабул 
қилиниши мумкин эмас. Қўлаки элементларни қўллаш қуйидаги 
ҳолларда унча ўринли бўлмайди: 

Катта ҳажмдаги операциялар ёки такрорланадиган 
операциялар ёинки башорат қилиш ёки прогнозлаштириш 
мумкин бўлган хатоларни автоматлаштирилган назорат 
элементлари ёрдамида топиш ва тузатиш ёки олдини олиш 
мумкин бўлган вазиятлар. 


1422
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)

Шароитлар ва ички назорат тизимининг қўлланиладиган 
таркибий қисми. 

Тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг таркибий 
қисми ҳисобланадиган тизимлар хусусияти ва уларнинг 
мураккаблик даражаси, шу жумладан хизмат кўрсатувчи 
ташкилотлардан фойдаланиш. 

Муайян назорат воситаси ўз-ўзича ёки бошқа назорат 
воситалари билан биргаликда муҳим бузиб кўрсатишнинг 
(агар у юз берган бўлса) олдини олиши ёки уни топиши ва 
тузатиши, ва бу қандай қилиб амалга оширилиши.
A69. Тадбиркорлик субъекти томонидан тайёрланадиган ахборотнинг 
тўлиқлиги ва аниқлиги устидан назорат воситалари ҳам, агар 
аудитор мазкур ахборотдан кейинги тартиб-таомилларни ишлаб 
чиқиш ва бажариш пайтида фойдаланишни мўлжаллаётган бўлса, 
аудит учун ўринли ҳисобланади. Операцион мақсадлар ва 
мувофиқлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган назорат воситалари 
ҳам, агар улар аудитор аудиторлик тартиб-таомилларини қўллаш 
пайтида баҳолайдиган ёки фойдаланадиган маълумотлар билан 
боғлиқ бўлса, аудит учун ўринли бўлиши мумкин.
A70. Активларни ғайриқонуний эгаллаш, улардан фойдаланиш ёки 
уларни реализация қилишдан ҳимоялаш билан боғлиқ бўлган ички 
назорат тизими ҳам молиявий ҳисобот мақсадлари, ҳам фаолият 
мақсадлари билан боғлиқ бўлган назорат воситаларини ўз ичига 
олиши мумкин. Аудитор томонидан бундай назорат воситаларини 
кўриб чиқиш умуман олганда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги 
билан боғлиқ бўлган назорат воситалари билан чекланади.
A71. Тадбиркорлик 
субъекти 
одатда 
аудит 
учун 
ўринли 
ҳисобланмайдиган мақсадлар билан боғлиқ бўлган ва, бинобарин, 
кўриб чиқиш талаб этилмайдиган назорат воситаларига эга бўлади. 
Масалан, тадбиркорлик субъекти самарали ва натижали фаолиятни 
таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган мураккаб назорат 
тизимига (масалан, тижорат ҳаво йўллари парвозларини бошқариш 
автоматлаштирилган тизимига) таяниши мумкин, бироқ бу назорат 
воситалари одатда аудит учун ўринли ҳисобланмайди. Бундан 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 

Назоратни амалга оширишни лозим тарзда ишлаб чиқиш ва 
автоматлаштириш имконини берадиган назорат ҳаракатлари.
A66. Ички назорат тизими билан боғлиқ рисклар кўлами ва хусусияти 
тадбиркорлик субъекти ахборот тизимининг табиати ва ўзига хос 
хусусиятларига қараб турлича бўлади. Тадбиркорлик субъекти ички 
назорат тизимида ахборот технологияларидан ёки қўлаки 
элементлардан фойдаланиш билан боғлиқ рискларга нисбатан ўз 
ахборот тизимининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда самарали 
назорат воситаларини ўрнатиш йўли билан чора кўради.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling