Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Ички назорат тизимининг таркибий қисмлари – ўтказилаётган аудит
учун ўринли назорат ҳаракатлари (20-бандга қаранг) A96. Назорат ҳаракатлари – бу тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг кўрсатмалари бажарилишини кафолатлашга ёрдам берадиган сиёсат ва тартиб-таомиллар. Назорат ҳаракатлари, ҳам ахборот технологияларига асосланган, ҳам қўлаки тизимлар доирасида, турли мақсадларни кўзлайди ҳамда турли ташкилий ва функционал даражаларда қўлланилади. Аниқ назорат ҳаракатларига мисоллар қуйидагилар билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни ўз ичига олади: Рухсат бериш (авторизация). Фаолият натижаларини кўриб чиқиш. Ахборотни қайта ишлаш. Физик назорат. Вазифаларни тақсимлаш. A97. Аудит учун ўринли бўлган назорат ҳаракатлари: Аудит учун ўринли деб қаралиши лозим бўлган ҳаракатлар, чунки улар аҳамиятли рисклар билан боғлиқ бўлган назорат ҳаракатлари ҳисобланади, шунингдек моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомилларининг ўзи 29 ва 30-бандлар МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) аудиторга тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисобот билан боғлиқ ахборот тизими ҳақида тадбиркорлик субъектининг шароитларида айниқса ўринли бўлган усулда тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар A93. Кичик бизнес тадбиркорлик субъектларида ахборот тизимлари ва молиявий ҳисобот билан боғлиқ бизнес-жараёнлар йирик тадбиркорлик субъектларидаги шундай жараёнлардан соддароқ бўлиши мумкин, бироқ ўрни ва аҳамияти уларникидан кам бўлмайди. Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг фаол иштироки қайд этиладиган кичик бизнес тадбиркорлик субъектларида бухгалтерия тартиб-таомилларининг кенг тавсифларига, бухгалтерия ҳисобининг мураккаб маълумотларига ёки ёзма тарзда қайд этилган сиёсатга эҳтиёж мавжуд бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу сабабли кичик тадбиркорлик субъектлари аудитида тадбиркорлик субъектининг тизимлари ва жараёнлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш осонроқ бўлиши мумкин, айни вақтда бундай тасаввур ҳужжатларни кўриб чиқиш йўли билан эмас, балки сўровлар юбориш орқали ҳосил қилиниши мумкин. Аммо мазкур тасаввурни ҳосил қилишнинг муҳимлик даражаси сақланиб қолади. Ахборот алмашинуви (19-бандга қаранг) A94. Тадбиркорлик субъекти томонидан молиявий ҳисобот билан боғлиқ функциялар ва вазифалар тўғрисида, шунингдек молиявий ҳисоботга тааллуқли аҳамиятли масалалар ҳақида ахборот бериш жараёни молиявий ҳисобот устидан ички назорат тизими билан боғлиқ алоҳида функциялар ва вазифалар ҳақидаги билимни беришни назарда тутади. Бу жараён ходимлар уларнинг молиявий ахборотни тайёрлаш ва тақдим этиш учун қўлланиладиган ахборот тизими доирасидаги ҳаракатлари бошқа шахсларнинг иши билан қай тарзда боғланишини тушуниш даражаси, шунингдек оғишлар ҳақидаги ахборотни тадбиркорлик субъектининг юқорироқ даражадаги ходимларига узатиш воситалари тўғрисида ходимларнинг хабардорлиги сингари масалаларни ҳам қамраб олади. Ахборот алмашинуви бўйича сиёсатга доир қўлланмалар АУ ДИТ 1435 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) ҳамда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишга доир қўлланмалар сингари шакл-тамойиллар касб этиши мумкин. Ахборот алмашинуви очиқ воситалар орқали амалга оширилиши четга чиқишлар ошкор бўлиши ва тегишли чоралар кўрилишини кафолатлайди. Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар A95. Кичик бизнес тадбиркорлик субъектларида ахборот алмашинуви жараёни, йирик тадбиркорлик субъектлари билан таққослаганда, жавобгарлик даражалари сони камроқ бўлгани боис, шунингдек тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ходимларга яқинроқ ва уларга нисбатан очиқроқ бўлгани туфайли, нисбатан содда бўлиши мумкин. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling