Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Ички назорат тизими таркибий қисмлари– тадбиркорлик субъекти
томонидан рискни баҳолаш жараёни (15-бандга қаранг) A87. Тадбиркорлик субъекти томонидан рискни баҳолаш жараёни тадбиркорлик субъекти раҳбарияти назорат қилиниши лозим бўлган рискларни аниқлаши учун замин яратади. Агар мазкур жараён тадбиркорлик субъектининг шароитларига, шу жумладан тадбиркорлик субъектининг хусусияти, катта-кичиклиги ва таркибий тузилмасининг мураккаблик даражасига мос келса, бу аудиторга муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлашда ёрдам беради. Тадбиркорлик субъекти томонидан рискни баҳолаш жараёни мазкур тадбиркорлик субъектининг шароитларига мос келиши ёки мос келмаслиги тўғрисидаги масала профессионал мулоҳаза чиқаришни талаб этадиган масала ҳисобланади. Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар (17-бандга қаранг) A88. Кичик бизнес тадбиркорлик субъектларида белгиланган рискни баҳолаш жараёни, одатда, мавжуд бўлмайди. Бундай ҳолларда тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти рискларни бизнесда тўғридан-тўғри шахсан иштирок этиш орқали идентификация қилса керак. Бироқ, мавжуд шароитлардан қатъи назар, идентификация қилинган рисклар тўғрисида, шунингдек тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг уларга бўлган муносабати тўғрисида сўров юбориш зарур. Ички назорат тизими таркибий қисмлари – ахборот тизими, шу жумладан молиявий ахборот билан боғлиқ бўлган тегишли бизнес-жараёнлар ва ахборот алмашинуви Ахборот тизими, шу жумладан молиявий ҳисобот билан боғлиқ бўлган тегишли бизнес-жараёнлар (18-бандга қаранг) A89. Молиявий ҳисоботни тайёрлашга қаратилган ва бухгалтерия ҳисоби тизимини ўз ичига олган ахборот тизими қуйидагилар учун ишлаб чиқилган ва белгиланган тартиб-таомиллар ва ёзувлардан иборат: МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) назорат воситалари (масалан, назорат воситалари мониторинги ва муайян назорат ҳаракатларини амалга ошириш)нинг самарадорлик даражаси аудитор томонидан баҳоланишига ва шу тариқа муҳим бузиб кўрсатишлар риски аудитор томонидан баҳоланишига таъсир кўрсатиши мумкин. Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар A84. Кичик бизнес тадбиркорлик субъектларининг назорат муҳити йирик тадбиркорлик субъектларининг назорат муҳитидан фарқ қилиши мумкин. Масалан, кичик бизнес тадбиркорлик субъектларининг бошқарув юклатилган шахслари таркибига мустақил ёки ташқи иштирокчи кирмаслиги ва бошқарув функциялари бошқарувчи- мулкдор томонидан бевосита (агар тадбиркорлик субъектининг бошқа эгалари мавжуд бўлмаса) бажарилиши мумкин. Бошқа назорат воситаларининг муҳимлигига ёки уларнинг йўқлигига назорат муҳитининг хусусияти ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, бошқарувчи-мулкдорнинг фаол иштироки кичик бизнес тадбиркорлик субъектида вазифалар етарли даражада тақсимланмагани натижасида юзага келадиган муайян рискларни юмшатиши мумкин, бироқ бу бошқа рискларни, масалан, назорат воситаларини рад этиш рискини кучайтириши мумкин. A85. Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларида назорат муҳити элементлари хусусида аудиторлик далилини ҳужжатли шаклда олиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин (айниқса, тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ва бошқа ходимлари ўртасида ахборот алмашинуви норасмий хусусиятга эга бўлса), бироқ, шунга қарамай, у самарали ҳисобланади. Масалан, кичик бизнес тадбиркорлик субъектларида ёзма хулқ-атвор кодекси бўлмаслиги ҳам мумкин, бироқ, бунинг ўрнига улар инсофлилик ва ахлоқий хулқ-атворнинг муҳимлигига урғу берувчи маданиятни оғзаки йўл билан ахборот бериш ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти шахсий ўрнак кўрсатиши йўли билан шакллантирган бўлиши мумкин. A86. Бинобарин, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ёки бошқарувчи- мулкдорининг муносабати, хабардорлиги ва хатти-ҳаракатлари АУ ДИТ 1431 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) аудитор кичик тадбиркорлик субъектининг назорат муҳити ҳақида тасаввур ҳосил қилиши учун алоҳида аҳамият касб этади. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling