Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   295
Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш
Молиявий ҳисоботлар даражасидаги муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларини баҳолаш (25(а) бандига қаранг) 
A118. Молиявий ҳисоботлар даражасидаги муҳим бузиб кўрсатишлар 
рисклари умуман олганда бутун молиявий ҳисоботга татбиқ 
этиладиган ва тақдимномалар тўпламини қамраб олиши мумкин 
бўлган рисклар қаторига киради. Бундай хусусиятга эга бўлган 


АУ
ДИТ
1443
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
рисклар операциялар туркуми, счётлар қолдиқлари ёки очиб 
бериладиган 
маълумотлар 
даражаси 
бўйича 
муайян 
тақдимномаларга тегишли деб қараладиган рисклар бўлмаслиги 
ҳам мумкин. Улар, масалан, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
ички назорат тизимини рад этиши натижасида тақдимномалар 
даражасида муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини кучайтириши 
мумкин бўлган вазиятларни ўзида ифодалайди. Молиявий 
ҳисоботлар даражасидаги рисклар аудитор томонидан фирибгарлик 
туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари кўриб 
чиқилиши учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
A119. Молиявий ҳисоботлар даражасидаги рисклар, шу жумладан, заиф 
назорат муҳити таъсирида юзага келган бўлиши мумкин (аммо бу 
рисклар бошқа омиллар, хусусан иқтисодий вазиятнинг 
ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин). Масалан, 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти етарли даражада компетент 
эмаслиги сингари камчиликлар молиявий ҳисоботларга анча кенг 
таъсир кўрсатиши ва аудиторнинг умумий реакциясини талаб 
қилиши мумкин.
A120. Аудиторнинг ички назорат тизими ҳақидаги тасаввури 
тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботи аудитини ўтказиш 
учун шароитлар мавжудлигига шубҳа уйғотиши мумкин. Масалан: 

Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг инсофлилига бўлган 
шубҳалар шу даражада жиддий бўлиши мумкинки, бу 
аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан 
молиявий ҳисоботда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши 
риски аудитни ўтказиб бўлмайдиган даражада кучли, деган 
хулоса чиқаришига олиб келади.

Тадбиркорлик субъекти ёзувларининг ҳолати ва 
ишончлилигига 
бўлган 
шубҳалар 
аудитор 
модификацияланмаган фикрни чиқаришини асослаш учун 
молиявий ҳисобот хусусида етарлича тегишли аудиторлик 
далилини олиш эҳтимоли кам, деган хулоса чиқаришига 
олиб келиши мумкин.


1444
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
(i) 
Юзага келиш – акс эттирилган операциялар ва 
воқеалар содир бўлган ва тадбиркорлик субъекти 
билан боғлиқ. 
(ii) Тўлиқлик – акс эттириш зарур бўлган операциялар ва 
воқеаларнинг барчаси акс эттирилган. 
(iii) Аниқлик – акс эттирилган операциялар ва воқеаларга 
тааллуқли бўлган суммалар ва бошқа маълумотлар 
тегишли тарзда акс эттирилган. 
(iv) Ҳисобот даврлари орасида тақсимлаш— операциялар 
ва воқеалар тегишли ҳисоб юритиш даврида акс 
эттирилган. 
(v) 
Таснифлаш – операциялар ва воқеалар тегишли 
счётлар бўйича ажратиб кўрсатилган. 
(б) 
Давр 
охиридаги 
счётлар 
қолдиқлари 
тўғрисида 
тақдимномалар: 
(i) 
Мавжудлик – активлар, мажбуриятлар ва капиталда 
иштирок этиш улушлари амалда мавжуд. 
(ii) Ҳуқуқлар ва мажбуриятлар – тадбиркорлик субъекти 
активларга бўлган ҳуқуқларга эга ёки уларни назорат 
қилади, мажбуриятлар эса тадбиркорлик субъектининг 
мажбуриятлари ҳисобланади. 
(iii) Тўлиқлик – акс эттириш зарур бўлган активлар, 
мажбуриятлар ва капиталда иштирок этиш 
улушларининг барчаси акс эттирилган. 
(iv) Баҳолаш ва тақсимлаш – активлар, мажбуриятлар ва 
капиталда иштирок этиш улушлари тегишли суммада 
молиявий ҳисоботга киритилган, баҳолаш ва 
тақсимлашга киритилган тегишли тузатишларнинг 
барчаси акс эттирилган. 
(в) 
Ахборотни тақдим этиш ва очиб беришга доир 
тақдимномалар: 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
A121. АХС 705
15
да аудитор ўз фикрини қўшимча изоҳлар билан 
билдириши ёки фикр билдиришдан бош тортиши учун зарурият 
бор-йўқлиги ёинки қўлланиладиган қонунчилик ёки меъёрий 
ҳужжатлар имкон берган ҳолларда келишувга биноан ишни 
тўхтатиш талаб этилиши тўғрисида хулоса чиқаришга қўйиладиган 
талаблар ва бу борада қўлланма белгиланган. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling