Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   295
Назорат воситаларини тақдимномалар билан боғлаш (26(в) бандига 
қаранг)  
A129. Рискларни 
баҳолашни 
ўтказаётганда 
аудитор 
муайян 
тақдимномаларда муҳим бузиб кўрсатишлар олдини олиш ёки 
уларни аниқлаш ва тузатиш имконини берадиган назорат 
воситаларини аниқлаши мумкин. Одатда, назорат воситалари 
ҳақида тасаввур ҳосил қилиш ва уларни мазкур воситалар мавжуд 
бўлган жараёнлар ва тизимлар контекстида тақдимномалар билан 
боғлаш мақсадга мувофиқдир. Бу бажарилиши зарур, чунки айрим 
назорат воситалари ўз-ўзича рискни кўпинча юмшата олмайди. 
Аксарият ҳолларда фақат бир нечта назорат воситалари ички 
назорат тизимининг бошқа таркибий қисмлари билан биргаликда 
рискни юмшатиш учун етарли бўлиши мумкин. 
A130. Ва аксинча, айрим назорат ҳаракатлари муайян операциялар 
туркуми ёки счётлар қолдиғида мужассамлашган айрим 
тақдимномага маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин. 
Масалан, тадбиркорлик субъекти ўз ходимлари товар-моддий 
захиралар йиллик инвентаризациясини тўғри ўтказиши ва ҳисобда 
аниқ акс эттириши учун белгилаган назорат ҳаракатлари товар-
моддий захиралар счёти қолдиғининг мавжудлиги ва тўлиқлиги 
тўғрисидаги тақдимномалар билан бевосита боғлиқ. 
A131. Назорат воситалари тақдимнома билан бевосита ёки билвосита 
боғлиқ бўлиши мумкин. Мазкур билвосита алоқа қанча кучли 
бўлса, тегишли тақдимномада бузиб кўрсатишлар олдини олиш ёки 
уларни аниқлаш ва тузатишда назорат воситасининг самарадорлик 
даражаси шунча паст бўлади. Масалан, сотувлар бўйича менежер 
томонидан минтақалардаги муайян савдо нуқталарида маҳсулот 
сотилишининг шарҳи, қоида тариқасида, сотишдан олинган 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
(i) 
Юзага келиш, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар – очиб 
берилган воқеа, операция ва бошқа масалалар амалда 
мавжуд ва тадбиркорлик субъекти билан боғлиқ. 
(ii) Тўлиқлик – молиявий ҳисоботга киритиш зарур бўлган 
очиб бериладиган маълумотларнинг барчаси унга 
киритилган. 
(iii) Таснифлаш ва тушунарлилик – молиявий ахборот 
тегишлича тақдим этилган ва тавсифланган, очиб 
берилган маълумотлар аниқ ифодаланган. 
(iv) Аниқлик ва баҳолаш – молиявий ва бошқа ахборот 
холисона ва тегишли суммаларда очиб берилган. 
A125. Аудитор тақдимномалардан юқорида баён этилган тарзда 
фойдаланиши ёки уларни, агар юқорида тавсифланган 
жиҳатларнинг барчаси қамраб олинган бўлса, бошқача усулда 
ифодалаши мумкин. Масалан, аудитор операциялар ва воқеаларга 
доир тақдимномаларнинг счётлар қолдиғига доир тақдимномалар 
билан бирикмасини танлаши мумкин.
Давлат сектори ташкилотларига хос бўлган жиҳатлар
A126. Давлат сектори ташкилотларининг молиявий ҳисоботлари 
тўғрисида тақдимномалар берар экан, тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти А111 бандида баён этилган тақдимномаларга қўшимча 
равишда операциялар ва воқеалар қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар 
ёки бошқа тартибга солувчи қоидаларга мувофиқ амалга 
оширилганини билдириши мумкин. Бундай тақдимномалар 
молиявий ҳисобот аудити кўлами доирасида бўлиши мумкин. 
Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш жараёни (26(а) бандига 
қаранг)  
A127. Рискни баҳолаш тартиб-таомилларини бажариш натижасида 
тўпланган ахборот, шу жумладан назорат воситаларининг ташкил 
этилишини баҳолаш ва улар амалга жорий этилган-этилмаганини 
аниқлаш жараёнида олинган аудиторлик далилидан рискка 
берилган баҳони тасдиқлаш учун аудиторлик далили сифатида 


АУ
ДИТ
1447
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
фойдаланилади. Рискни баҳолаш натижаларига қараб ўтказилиши 
лозим бўлган кейинги аудиторлик тартиб-таомиллари хусусияти, 
уларни бажариш муддатлари ва уларнинг кўлами аниқланади. 
A128. 2-иловада муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари мавжудлигига ишора 
қилиши мумкин бўлган вазиятлар ва воқеаларга мисоллар 
келтирилган. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling