Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Аҳамиятли рисклар
Аҳамиятли рискларни аниқлаш (28-бандга қаранг) A132. Аҳамиятли рисклар кўпинча аҳамиятли ностандарт операциялар ёки мулоҳаза предмети ҳисобланадиган масалалар билан боғлиқ бўлади. Ностандарт операциялар деганда ҳажми ёки хусусиятига кўра ғайриоддий бўлган ва шу сабабли камдан-кам ҳолда амалга ошириладиган операциялар тушунилади. Мулоҳаза предмети ҳисобланадиган масалалар берилган баҳонинг сезиларли даражада ноаниқлиги мавжуд бўлган ҳисобий баҳолашларни ўз ичига олиши мумкин. Тизимли қайта ишлаш талаб этиладиган мураккаб бўлмаган, стандарт операцияларга келсак, уларнинг аҳамиятли рискларга олиб келиши эҳтимоли камроқ. A133. Муҳим бузиб кўрсатишлар риски юзага келиши эҳтимоли аҳамиятли ностандарт операциялар билан боғлиқ ҳолда қуйидаги вазиятлар туфайли кўпроқ бўлиши мумкин: Ҳисоб юритиш тартибини белгилашга тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аралашуви даражасининг катталиги. Маълумотларни йиғиш ва уларни қайта ишлашга қўлаки аралашув даражасининг катталиги. Ҳисоб-китоблар ёки бухгалтерия ҳисоби принципларининг мураккаблиги. Ностандарт операциялар бундай рисклар устидан самарали назорат воситаларини жорий этишни қийинлаштирувчи хусусиятга эга эканлиги. A134. Муҳим бузиб кўрсатишлар риски юзага келиши эҳтимоли мулоҳаза предмети ҳисобланадиган ва ҳисоблаб чиқилган баҳоларни АУ ДИТ 1449 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) тайёрлашни талаб қиладиган аҳамиятли масалалар билан боғлиқ ҳолда қуйидаги вазиятлар туфайли кўпроқ бўлиши мумкин: Ҳисоблаб чиқилган баҳоларга ёки даромадларни тан олишга нисбатан бухгалтерия ҳисоби принциплари ҳар хил талқин қилиниши мумкин. Талаб этиладиган мулоҳазалар субъектив, мураккаб бўлиши ёки бўлғуси воқеалар таъсирига нисбатан фаразларни назарда тутиши мумкин, масалан, ҳаққоний қиймат тўғрисида мулоҳаза. A135. АХС 330 да риск аҳамиятли деб идентификация қилинишининг кейинги аудиторлик тартиб-таомиллари учун оқибатлари баён этилган. 16 Фирибгарлик туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари билан боғлиқ бўлган аҳамиятли рисклар A136. АХС 240 да кейинги талаблар баён этилган ва фирибгарлик туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолашга доир қўлланма келтирилган. 17 Аҳамиятли рисклар билан боғлиқ назорат воситаларини билиш (29- бандга қаранг) A137. Гарчи аҳамиятли ностандарт масалалар ёки мулоҳаза предмети ҳисобланадиган масалалар билан боғлиқ рисклар аксарият ҳолларда стандарт назорат воситаларининг амал қилиши доирасига кирмаса- да, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бундай рискларга жавобан бошқа чораларни кўриши мумкин. Бинобарин, аудиторнинг тадбиркорлик субъекти ностандарт операциялар ёки мулоҳаза предмети ҳисобланадиган масалалар натижаси саналган аҳамиятли рискларга нисбатан назорат воситаларини ишлаб чиққани ва жорий этгани ҳақидаги тасаввури тадбиркорлик субъекти бундай рискларга жавобан қандай чоралар кўргани ҳақидаги билимни ўз 16 АХС 330, 15 ва 21 бандлар 17 АХС 240, 25–27 бандлар 1450 АУ ДИТ МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) A141. Агар бундай стандарт амалий операцияларни қайта ишлаш ўта автоматлаштирилганлик билан тавсифланса ва қўлаки усулнинг оз миқдорда аралашувига йўл қўйса ёки бунга умуман йўл қўймаса, рискка нисбатан фақат моҳияти бўйича текшириш тартиб- таомилларини бажариш мумкин бўлмаслиги мумкин. Масалан, аудитор тадбиркорлик субъектининг анча катта ҳажмдаги ахбороти фақат электрон кўринишда, хусусан интеграцияланган системаларда амалга оширилган, ёзилган, ишлов берилган ва умумлаштирилган ҳолда шундай фикрга келиши мумкин. Бундай ҳолларда: Аудиторлик далили фақат электрон шаклда мавжуд бўлиши мумкин, унинг етарлича тегишли хусусияти эса, одатда, унинг аниқлиги ва тўлиқлиги устидан назорат воситаларининг самарадорлигига боғлиқ бўлади . Агар тегишли назорат воситалари самарали ишламаётган бўлса, ахборотни тегишли бўлмаган тарзда амалга ошириш ёки ўзгартириш юз бериши ва аниқланмаслиги эҳтимоли кўпроқ бўлади . A142. Бундай рискларни аниқлашнинг кейинги аудиторлик тартиб- таомиллари учун оқибатлари АХС 330 да баён этилган. 19 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling