Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Илова 2 (А40, А128 бандларига қаранг) Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига ишора қилувчи
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Илова 2
(А40, А128 бандларига қаранг) Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига ишора қилувчи вазиятлар ва воқеалар Қуйида муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари мавжудлигига ишора қилиши мумкин бўлган вазиятлар ва воқеаларга мисоллар келтирилган. Бу мисоллар юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар ва воқеаларни кенг қамраб олади; бироқ аудит бўйича ҳар бир келишув учун кўрсатилган вазиятлар ва воқеаларнинг барчаси ҳам ўринли бўлмаслиги мумкин ва мазкур мисоллар рўйхати тўлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Иқтисодий беқарор минтақаларда, масалан, валютанинг қадрсизланиш даражаси ёки инфляция даражаси юқори бўлган мамлакатларда ишлаш. Бозорнинг беқарорлигига таъсирчан бўлган фаолият, масалан, фьючерслар билан савдо қилиш. Мураккаб қонунчилик билан тартибга солинадиган операциялар. Фаолиятнинг узлуксизлиги ва ликвидлик билан боғлиқ муаммолар, шу жумладан муҳим буюртмачиларни йўқотиш. Капитал ва қарзлардан фойдаланиш имкониятининг чекланганлиги. Тадбиркорлик субъектининг соҳасидаги ўзгаришлар. Етказиб беришлар кетма-кетлигидаги ўзгаришлар. Янги маҳсулотлар ёки хизматларнинг ишлаб чиқилиши ёки таклиф қилиниши, бизнес янги йўналишларининг амалга жорий этилиши. Географик кенгайиш. Тадбиркорлик субъектидаги ўзгаришлар, масалан, йирик харидлар ёки қайта ташкил этишнинг амалга оширилиши ёинки бошқа ғайриоддий воқеалар юз бериши . Сотилиши эҳтимоли мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари ёки бизнес сегментлари. АУ ДИТ 1465 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 ИЛОВА 2 Мураккаб бирлашмалар ва қўшма корхоналар. Балансдан ташқари молиялаштиришдан, махсус мақсаддаги компаниялардан ва бошқа мураккаб молиялаштириш усулларидан фойдаланиш . Ўзаро боғлиқ томонлар билан катта ҳажмдаги операцияларни амалга ошириш. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш соҳасида тегишли кўникмаларга эга бўлган ходимлар етишмаслиги. Биринчи даражали ходимлар таркибидаги ўзгаришлар, шу жумладан ижрочи директорларнинг ишдан кетиши. Ички назорат тизимидаги камчиликлар, айниқса, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти лозим даражада эътибор бермаган камчиликлар. Тадбиркорлик субъектининг ахборот технологиялари стратегияси ва бизнес стратегияси ўртасидаги зиддиятлар. Ахборот технологиялари муҳитидаги ўзгаришлар. Молиявий ҳисобот билан боғлиқ бўлган янги ахборот технологияларини ўрнатиш. Тадбиркорлик субъекти фаолияти ёки молиявий натижалари тартибга солувчи ёки давлат органлари томонидан текширилиши. Олдинги бузиб кўрсатишлар, хатолар тарихи ёки давр охирида йирик суммадаги тузатишлар. Ностандарт ёки номунтазам операциялар суммаларининг катталиги, шу жумладан гуруҳ доирасидаги операциялар ва давр охирида катта даромадли операциялар. Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг ниятлари асосида акс эттириладиган операциялар, масалан, қарзларни қайта молиялаштириш, сотиш учун мўлжалланган активлар ва бозор қимматли қоғозлари таснифи. Бухгалтерия ҳисоби янги принципларини қўллаш. 1466 АУ ДИТ ISA 610 (REVISED), USING THE WORK OF INTERNAL AUDITORS ISA 610 (REVISED) Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling