Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш
19. Агар ташқи аудитор ички аудит хизмати ишидан фойдаланишни режалаштирган бўлса, у ушбу ишдан режалаштирилган фойдаланишни ички аудит хизмати билан ташқи аудиторнинг ва ички аудиторларнинг тегишли фаолиятларини мувофиқлаштириш асоси сифатида муҳокама қилиши лозим. (A24–A26 бандларга қаранг) 7 АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”, 15-банд АУ ДИТ 1475 ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 20. Ташқи аудитор ички аудит хизматининг ушбу хизмат ишига тегишли бўлган ва ташқи аудитор ички аудиторлар томонидан бажарилган аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусияти ва кўлами ва тегишли топилган натижаларни тушуниши учун фойдаланишни режалаштирган ҳисоботлари билан танишиб чиқиши лозим. 21. Ташқи аудитор ички аудит хизмати иши юзасидан, умуман олганда, ушбу ишнинг аудит мақсадларига мослигини аниқлашда қўллашни режалаштирган етарлича аудиторлик тартиб- таомилларини бажариши, шу жумладан қуйидагиларни баҳолаши керак: (а) Ички аудит хизмати иши тўғри режалаштирилганлиги, бажарилганлиги, назорат қилинганлиги, кўриб чиқилганлиги ва ҳужжатлаштирилганлиги; (б) Ички аудит хизмати асосланган хулосалар чиқариши учун етарлича тегишли аудиторлик далиллари олинганлиги; ва (в) Чиқарилган хулосалар берилган шарт-шароитларда тўғри эканлигини ва ички аудит хизмати томонидан тайёрланган ҳисоботлар бажарилган иш натижаларига мос эканлигини. ( A27–A30 бандларга қаранг) 22. Ташқи аудитор томонидан бажариладиган аудиторлик тартиб- таомилларининг хусусияти ва кўлами ташқи аудиторга қуйидагиларни баҳолаш имкониятини бериши керак: (а) Қилинадиган мулоҳазалар ҳажми; (б) Муҳим бузиб кўрсатишларнинг баҳоланган риски; (в) Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли сиёсатлар ва тартиб-таомиллар ички аудиторларнинг холислигини таъминлаши даражасини; ва (г) Ички аудит хизмати компетентлиги даражаси; 8 (A27–A29 бандларга қаранг) 8 16-бандга қаранг. 1476 АУ ДИТ ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) такомиллаштириш учун ташкил этилган ишонч билдириш ва маслаҳат бериш бўйича қуйидагилар каби фаолиятларни ўз ичига олади: Бошқарувга тегишли фаолият Ички аудит хизмати бошқарув жараёнини у ўзининг аҳлоқ- одоб ва қадриятлар, натижаларни бошқариш ва ҳисобдорлик, рисклар ва назоратлар тўғрисидаги ахборотни ташкилотнинг тегишли бўлимларига маълум қилиш ҳамда бошқарув юклатилган шахслар, ташқи ва ички аудиторлар, ва раҳбарият ўртасида ахборот алмашинувининг самарадорлиги бўйича мақсадларига эришиши юзасидан баҳолаши мумкин. Рискларни бошқаришга тегишли фаолият Ички аудит хизмати тадбиркорлик субъектига аҳамиятли рискларни аниқлаш ва баҳолаш орқали ҳамда рискларни бошқаришни ва ички назоратни (шу жумладан, молиявий ҳисоботни тайёрлаш жараёнининг самарадорлигини) такомиллаштиришга кўмаклашиш орқали ёрдам бериши мумкин. Ички аудит хизмати тадбиркорлик субъектига фирибгарликни топишда ёрдамлашадиган тартиб- таомилларни бажариши мумкин. Ички назоратга тегишли фаолият Ички назоратни баҳолаш. Ички аудит хизматига назорат воситаларини кўриб чиқиш, улар фаолиятини баҳолаш ва уларни такомилаштириш юзасидан тавсиялар бериш бўйича муайян вазифалар юкланиши мумкин. Бу билан ички аудит хизмати назоратлар бўйича ишонч билдиришни таъминлайди. Масалан, ички аудит хизмати тестлар ёки бошқа тартиб-таомилларни раҳбарият ва бошқарув юклатилган шахслар ички назоратнинг, шу жумладан аудитга тегишли бўлган назорат воситаларининг, тузилиши, амалга оширилиши ва операцион самарадорлиги юзасидан ишонч ҳосил қилишини ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) ва ишнинг айрим қисмини қайтадан бажаришни ўз ичига олиши керак. (A30 бандга қаранг) 23. Ташқи аудитор унинг ушбу АХСнинг 13-бандида сўз юритилган ички аудит хизмати тўғрисидаги хулосалари ва ушбу АХСнинг 16-17 бандларида сўз юритилган ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш хусусияти ва даражасини аудит мақсадлари учун аниқлаш ҳануз тўғри эканлигини баҳолаши ҳам керак. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling