Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
уларни кўриб чиқиш, ишонч билдириш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича бошқа
келишувларни бажарувчи аудиторлик ташкилотларида сифат назорати” ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) Ички аудиторларни ёллаш, ўқитиш ва ички аудит текширувларига тайинлаш бўйича сиёсатларнинг ўрнатилганлиги. Ички аудиторлар аудит бўйича етарли даражада техникавий ўқишларни ўтаганлиги ва тажрибага эга эканлиги. Ташқи аудитор буни баҳолашда кўриб чиқадиган тегишли мезонлар, масалан, ички аудиторлар тегишли профессионал унвон ва тажрибага эга эканлигини ўз ичига олиши мумкин. Ички аудиторлар тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботига тегишли ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос тўғрисида талаб этиладиган билимларга эга эканлиги ҳамда ички аудит хизмати тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари билан боғлиқ ишни бажариш учун зарур кўникмаларга (масалан, соҳага хос билимларга) эга эканлиги. Ички аудиторлар тегишли профессионал ташкилотларнинг аъзоси эканлиги ва бу аъзолик уларни тегишли профессионал стандартларга, шу жумладан малака ошириш талабларига риоя этишга мажбурлаши. A9. Холислик ва компетентлик бирикма сифатида қаралиши мумкин. Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли сиёсатлари ва тартиб-таомиллари ички аудиторларнинг холислигини қанча кўп даражада таъминласа ва ички аудит хизмати компетентлиги қанча юқорироқ бўлса, ташқи аудитор ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш эхтимоли ва фойдаланиш соҳалари шунча кўпроқ бўлиши мумкин. Бироқ, ички аудиторлар холислигини юқори даражада таъминлайдиган ташкилий мақом ва тегишли сиёсатлар ва тартиб-таомиллар ички аудит хизмати етарли компетентликга эга эмаслигини ўрнини тўлдира олмайди. Шу каби, ички аудит хизмати юқори даражада компетент бўлиши ички аудиторлар холислигини етарлича таъминламайдиган ташкилий мақом ва тегишли сиёсатлар ва тартиб-таомиллар ўрнини тўлдира олмайди. АУ ДИТ 1483 ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) Тизимли ва тартибли ёндашувни қўллаш (13(в) бандга қаранг) A10. Ички аудит хизмати фаолиятини режалаштириш, амалга ошириш, назорат қилиш, кўриб чиқиш ва ҳужжатлаштиришга нисбатан тизимли ва тартибли ёндашувни қўллаш ички аудит хизмати фаолиятини тадбиркорлик субъекти доирасида амалга оширилиши мумкин бўлган бошқа мониторинг назорат фаолиятидан фарқлайди. A11. Ташқи аудитор томонидан ички аудит хизмати тизимли ва тартибли ёндашув қўллаши ёки қўлламаслиги аниқланишига таъсир этиши мумкин бўлган омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади: Рискларни баҳолаш, ишчи дастурлар, ҳужжатлаштириш ва ҳисобот бериш каби соҳаларни қамраб оладиган ҳамда хусусияти ва кўлами тадбиркорлик субъектининг катта- кичиклиги ва шарт-шароитларига мос келадиган ҳужжатлаштирилган ички аудит тартиб-таомиллари ёки қўлланманинг мавжудлиги, мослиги ва ишлатилиши. Ички аудит хизмати тегишли сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомилларига эга эканлиги, масалан , СНХС 1 12 да белгиланган ва ички аудит хизматига қўлланиладиган сиёсатлар ва тартиб-таомиллар (раҳбарлик, кадрлар ва топшириқларни бажаришга тегишли каби) ёки тегишли профессионал ташкилотлар томонидан ички аудиторлар учун ўрнатилган стандартлардаги сифат назорати бўйича талаблар каби. Бундай ташкилотлар даврий равишда ташқи сифат текширувларини ўтказиш каби бошқа тегишли талабларни ҳам ўрнатиши мумкин. Ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш мумкин бўлмаган вазиятлар (14 бандга қаранг) A12. Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли сиёсатлаир ва тартиб-таомиллари ички аудиторлар холислигини 12 Сифат назоратининг халқаро стандарти (СНХС) 1 “Молиявий ҳисоботлар аудити ва Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling