Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
АХС 200 “Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
АХС 200 “Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни
аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ ўтказиш” A72. Айрим ҳолатларда, АХС (ва шу боис унинг барча талаблари) мавжуд шарт-шароитларида ўринли бўлмаслиги мумкин. Масалан, тадбиркорлик субъект ички аудит хизматига эга бўлмаса, АХС 610 (янги таҳрирда) 1 даги талабларнинг ҳеч бири ўринли бўлмайди. *** АХС 230 “Аудитни ҳужжатлаштириш” A19. Ҳужжатлаштириш талаби фақат ҳолатларда ўринли бўлган талабларга нисбатан қўлланилади. Талаб фақатгина шундай ҳолатларда ўринли бўлмайди , 2 қачонки: (a) Бутун АХС ўринли эмас (масалан, агарда тадбиркорлик субъектида ички аудит хизмати бўлмаса, АХС 610 (янги таҳрирда) 3 даги бирорта банд ўринли бўлмайди); ёки (б) Талаб шартлидир ва шарт мавжуд эмас (масалан, етарли ўринли бўлган аудиторлик далилига эга бўлиш имконсиз бўлган ва бундай имконсизлик мавжуд бўлмаганда, аудит хулосасини ўзгартириш талаби). 1 АХС 610 (янги таҳрирда) “Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш”, 2-банд 2 АХС 200, 22-банд 3 АХС 610 (янги таҳрирда) “Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш”, 2-банд АУ ДИТ 1493 БОШҚА АХСларга МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ЎЗГАРТИРИШЛАР МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ЎЗГАРТИРИШЛАР *** АХС 240 «Молиявий ҳисоботлар аудитидаги фирибгарликка нисбатан аудитор мажбуриятлари» 19. Ички аудит хизматига эга тадбиркорлик субъектлари учун, аудитор ички аудит хизматидаги тегишли шахсларга ички аудитга, улар у тадбиркорлик субъектига таъсир этадиган ҳар қандай ҳақиқий, шубҳали ёки тахминий фирибгарлик тўғрисида маълумотга эга эканлигини аниқлаш ҳамда унинг фирибгарлик рисклари тўғрисидаги фикрларини олиш учун, сўровлар юбориши лозим. (A18-бандга қаранг) Ички аудит хизматига расмий сўровлар (19-бандга қаранг) A18. АХС 315 (янги таҳрирда) ва АХС 610 (янги таҳрирда) ички аудит хизматига эга тадбиркорлик субъектларнинг аудитларига тегишли бўлган талабларни белгилайди ва йўриқномани таъминлайди. 4 Фирибгарлик юзасидан ушбу АХС ларнинг талабларини амалга оширишда, аудитор ички аудит хизматининг муайян ички аудит фаолиятлари тўғрисида сўров ўтказиши мумкин, жумладан мисол сифатида: Фирибгарликни фош этиш учун йил мобайнида ички аудиторлар хизмати томонидан амалга оширилган, агарда мавжуд бўлса, тартиб-тамоиллар. Ушбу тартиб-тамоиллардан келиб чиқадиган ҳар қандай маълумотларга раҳбарият қониқарли муносабат билдирганлиги. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling