Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Ташқи аудиторнинг аудит учун жавобгарлиги
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Ташқи аудиторнинг аудит учун жавобгарлиги
9. Ташқи аудитор билдирилган аудиторлик фикри учун танҳо ўзи жавобгар ҳисобланади, ва ташқи аудитор келишув давомида ички аудиторлар ишидан фойдаланиши бу жавобгарликни камайтирмайди. Ички аудит хизмати ташқи аудитор томонидан бажариладиган аудиторлик тартиб-таомилларига ўхшаш тартиб- таомилларни бажариши мумкин бўлса-да, ички аудит хизмати ҳам, ички аудиторлар ҳам тадбиркорлик субъектидан АХС 200 6 га мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг аудитида ташқи аудитордан талаб қилинадиган каби мустақил бўлмайди. Шу боис, ушбу АХС ташқи аудитор ички аудиторлар ишидан фойдалана олиши мумкинлиги учун зарур бўлган шартларни белгилайди. Шунингдек, у ички аудиторларнинг иши аудит мақсадлари учун ўринли эканлиги тўғрисида етарлича тегишли далиллар олиш учун зарур бўлган иш ҳаракатларини белгилайди. Талаблар ташқи аудитор ички аудиторлар ишидан фойдаланиш тўғрисида мулоҳаза қилиши учун асосни таъминлайдиган қилиб, бундай ишдан ортиқча ёки асоссиз фойдаланишини олдини олиш мақсадида, тузилган. 5 АХС 330 “Баҳоланган рискларга жавобан аудиторнинг ҳаракатлари” 6 АХС 200, 14-банд 1472 АУ ДИТ ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) (а) Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли сиёсатлар ва тартиб-таомиллар ички аудиторлар холислигини қай даражада таъминлашини; ( A5–A9 бандларга қаранг) (б) Ички аудит хизмати компетентлиги даражасини; ва ( A5–A9 бандларга қаранг) (в) Ички аудит хизмати тизимли ва тартибга солинган ёндашувга, шу жумладан сифат назоратига, амал қилиши ёки қилмаслигини. (A10–A11 бандларга қаранг) 14. Ташқи аудитор ички аудит хизмати ишидан у қуйдагиларни аниқлаганида фойдаланмаслиги керак: (а) Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли сиёсатлари ва тартиб-таомиллари ички аудиторлар холислигини етарли даражада таъминламаганида; (б) Ички аудит хизмати етарлича компетент бўлмаганида; ёки (в) Ички аудит хизмати тизимли ва тартибли ёндашувга, шу жумладан сифат назоратига, амал қилмаганида. ( A12–A14 бандларга қаранг) Ички аудит хизматининг фойдаланиш мумкин бўлган иши хусусияти ва даражасини аниқлаш 15. Ички аудит хизмати ишининг фойдаланиш мумкин бўлган даражасини ва соҳаларини аниқлаш асоси сифатида ташқи аудитор ички аудит хизмати томонидан бажарилган ёки бажарилиши режалаштирилган иш хусусиятини ва кўламини ҳамда бу иш ташқи аудиторнинг умумий аудит стратегияси ва аудит режаси учун ўринлилигини кўриб чиқиши лозим. (A15–A17 бандларга қаранг) 16. Ташқи аудитор аудиторлик келишувида барча аҳамиятли мулоҳазаларни қилиши ҳамда ички аудит хизмати ишидан асоссиз фойдаланишни олдини олиш мақсадида ушбу хизмат ишидан камроқ фойдаланишни ва ишларни кўпроқ ўзи бевосита бажаришни режалаштириши лозим, агар: ( A15–A17 бандларга қаранг) (а) Қуйидагиларда кўпроқ мулоҳаза қилинса: ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling