Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Кириш
Ушбу АХСни қўллаш доираси 1. Ушбу Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС)да ташқи аудиторнинг у аудиторлик далилларини олишда ички аудит хизмати ишидан фойдаланганидаги вазифалари кўриб чиқилади. 2. Ушбу АХС тадбиркорлик субъекти ички аудит хизматига эга бўлмаганида қўлланилмайди. (A2 бандга қаранг) 3. Тадбиркорлик субъекти ички аудит хизматига эга бўлганида, ушбу АХСнинг талаблари қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди: (а) Ички аудит хизматининг вазифалари ва фаолияти аудит учун ўринли бўлмаганида; ёки (б) Ташқи аудитор у АХС 315 (янги таҳрирда) 1 бўйича тартиб- таомилларни бажариш натижасида ички аудит хизмати тўғрисида дастлабки тушунча ҳосил қилиши асосида, аудиторлик далилларини олиш учун ички аудиторлар ишидан фойдаланишни мўлжалламаганида. Ушбу АҲСда ҳеч нима ташқи аудиторлардан улар томонидан бевосита бажариладиган аудиторлик тартиб-таомиллар хусусияти ёки ушбу тартиб-таомилларни ўтказиш муддатини ўзгартириш ёки кўламини қисқартириш учун ички аудиторлар ишидан фойдаланишни талаб этмайди; бу ташқи аудитор умумий аудит стратегиясини белгилашида унинг ихтиёрига ҳавола қилинади. 4. Айрим мамлакатларда, қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар ташқи аудиторлар ички аудит хизмати ишидан фойдаланишини тақиқлаши ёки маълум даражада чеклаши мумкин. Ушбу АХС молиявий ҳисоботларнинг аудитини тартибга соладиган қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлардан устун келмайди. 2 Шу боис, бундай тақиқлар ёки чеклашлар ташқи аудитор ушбу АХСга риоя этишига тўсқинлик қилмайди. 1 АХС 315 (янги таҳрирда) “Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини тадбиркорлик субъектини ва унинг муҳитини билиш асосида аниқлаш ва баҳолаш” 2 АХС 200 “Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказиш” , A55 банд ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ ISA 610 (REVISED) Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС) 610 “Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш” (янги таҳрирда) АХС 200 “Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказиш” контекстида қаралиши лозим. АУ ДИТ 1469 ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling