Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Назорат воситалари мониторинги
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Назорат воситалари мониторинги
11. Ички назорат тизимини ишлаб чиқиш ва уни доимий асосда қўллаб- қувватлаш тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан амалга ошириладиган назорат воситалари мониторинги улар тегишли тарзда ишлаётгани, шароитдаги ўзгаришларни инобатга олиб уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгани тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишни назарда тутади. Назорат воситалари мониторинги қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олиши мумкин: банк таққослашлари ўз вақтида тайёрланганини тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан текшириш, маҳсулотни реализация қилиш бўлими ходимлари тадбиркорлик субъектининг олди-сотди шартномалари шартларига доир сиёсати принципларига риоя этишларини ички аудиторлар томонидан баҳолаш, шунингдек тадбиркорлик субъектининг бизнесни юритиш одоби ва усулларига доир сиёсатига риоя этилиши устидан юридик департамент томонидан амалга ошириладиган назорат. Мониторинг назорат воситалари вақтда самарали фаолият кўрсатишда давом этаётганини кафолатлаш учун ҳам ўтказилади. Масалан, банк таққослашлари ўз вақтида ва аниқ ўтказилиши кузатиб борилмаса, ходимлар уларни тайёрлашни тўхтатишлари мумкин. 12. Ички аудиторлар ёки ўхшаш функцияларни амалга оширувчи шахслар тадбиркорлик субъектининг назорат воситалари мониторингига алоҳида баҳолашлар ўтказиш йўли билан ўз ҳиссасини қўшадилар. Қоида тариқасида, улар ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисида вақти-вақти билан ахборот тақдим этадилар, ички назорат тизимининг самарадорлиги даражасини АУ ДИТ 1463 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 ИЛОВА 1 баҳолашга жиддий эътибор қаратадилар. Улар ички назорат тизимининг кучли ва заиф томонлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар, уни такомиллаштириш юзасидан ўз тавсияларини берадилар. 13. Мониторингни ўтказишда ташқи томонлардан олинган, муаммоларни кўрсатиши ёки такомиллаштиришга муҳтож бўлган соҳаларга ишора қилиши мумкин бўлган ахборотдан фойдаланилиши мумкин. Буюртмачилар счётлар бўйича ахборотни инвойсларга ҳақ тўлаш йўли билан ёки ҳисобланган суммаларга нисбатан норозилик билдириш орқали узил-кесил тасдиқлайдилар. Бундан ташқари, тартибга солувчи органлар тадбиркорлик субъектига ички назорат тизимининг фаолиятига таъсир кўрсатувчи масалалар тўғрисида, масалан, банк назорати органлари томонидан текширувлар тўғрисида ахборот беришлари мумкин. Бундан ташқари, мониторингни ўтказиш пайтида тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ташқи аудиторлардан олинган, ички назорат тизимига тааллуқли бўлган маълумотларни эътиборга олиши мумкин. 1464 АУ ДИТ МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 ИЛОВА 2 Мураккаб бирлашмалар ва қўшма корхоналар. Балансдан ташқари молиялаштиришдан, махсус мақсаддаги компаниялардан ва бошқа мураккаб молиялаштириш усулларидан фойдаланиш . Ўзаро боғлиқ томонлар билан катта ҳажмдаги операцияларни амалга ошириш. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш соҳасида тегишли кўникмаларга эга бўлган ходимлар етишмаслиги. Биринчи даражали ходимлар таркибидаги ўзгаришлар, шу жумладан ижрочи директорларнинг ишдан кетиши. Ички назорат тизимидаги камчиликлар, айниқса, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти лозим даражада эътибор бермаган камчиликлар. Тадбиркорлик субъектининг ахборот технологиялари стратегияси ва бизнес стратегияси ўртасидаги зиддиятлар. Ахборот технологиялари муҳитидаги ўзгаришлар. Молиявий ҳисобот билан боғлиқ бўлган янги ахборот технологияларини ўрнатиш. Тадбиркорлик субъекти фаолияти ёки молиявий натижалари тартибга солувчи ёки давлат органлари томонидан текширилиши. Олдинги бузиб кўрсатишлар, хатолар тарихи ёки давр охирида йирик суммадаги тузатишлар. Ностандарт ёки номунтазам операциялар суммаларининг катталиги, шу жумладан гуруҳ доирасидаги операциялар ва давр охирида катта даромадли операциялар. Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг ниятлари асосида акс эттириладиган операциялар, масалан, қарзларни қайта молиялаштириш, сотиш учун мўлжалланган активлар ва бозор қимматли қоғозлари таснифи. Бухгалтерия ҳисоби янги принципларини қўллаш. МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 ИЛОВА 2 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling