Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Илова 1  (4(в), 14–24, А76-А117 бандларига қаранг)  Ички назорат тизимининг таркибий қисмлари


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   295
Илова 1 
(4(в), 14–24, А76-А117 бандларига қаранг) 
Ички назорат тизимининг таркибий қисмлари 
1. 
Мазкур илова 4(в), 14–24, А76-А117 бандларида тавсифланган ички 
назорат тизимининг таркибий қисмларини молиявий ҳисобот 
аудити билан уларнинг алоқаси нуқтаи назаридан тушунтиради. 
Назорат муҳити
2. 
Назорат муҳити қуйидаги элементларни қамраб олади: 
(a) 
Ҳалоллик принциплари ва ахлоқий қадриятлар тўғрисида 
ахборот бериш ҳамда мазкур принциплар ва қадриятларни 
амалга ошириш. Назорат воситаларининг самарадорлиги 
даражаси уларни яратувчи, амалга оширувчи ва назорат 
қилувчи кишиларнинг ҳалоллиги ва ахлоқий қадриятларидан 
ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ҳалоллик ва ахлоқий хулқ-атвор 
тадбиркорлик субъектининг ахлоқ ва хулқ-атвор 
стандартлари, шунингдек уларни ходимларга етказиш ва 
амалга жорий этиш маҳсули ҳисобланади. Ҳалоллик 
принциплари ва ахлоқий қадриятларни амалга жорий этиш, 
масалан, тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг ходимлар 
ғирром, ғайриқонуний ёки ғайриахлоқий фаолиятда иштирок 
этишига туртки бериши мумкин бўлган омилларни бартараф 
этиш ёки камайтиришга қаратилган ҳаракатларини назарда 
тутади. Тадбиркорлик субъектининг ҳалоллик ва ахлоқий 
қадриятларга оид сиёсати тўғрисида ахборот бериш 
ходимларни хулқ-атвор стандартлари билан дастурий 
баёнотлар, хулқ-атвор кодекслари воситасида ва шахсий 
ўрнак кўрсатиш йўли билан таништиришни ўз ичига олиши 
мумкин. 
(б) 
Профессионал компетентлик принципларига содиқлик
Профессионал компетентлик – бу ходимнинг ишини ташкил 
этувчи вазифаларни бажариш учун зарур бўлган билим ва 
кўникмалар.


АУ
ДИТ
1455
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 
(в) 
Бошқарув 
юклатилган 
шахсларнинг 
иштироки.  
Тадбиркорлик субъекти назоратнинг зарурлигини англаб 
етишига бошқарув юклатилган шахслар сезиларли даражада 
таъсир кўрсатади. Бошқарув юклатилган шахслар 
вазифаларининг муҳимлиги амалиёт кодексларида, бошқа 
қонунлар, меъёрий ҳужжатларда ёки бошқарув юклатилган 
шахслар учун ишлаб чиқилган йўриқномаларда эътироф 
этилади. Бошқарув юклатилган шахсларнинг бошқа 
вазифалари орасида суиистеъмоллар аниқланган ҳолда 
ходимларни оёққа турғизиш билан боғлиқ тартиб-
таомилларни ишлаб чиқиш ва самарали бажариш ҳамда 
тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг 
самарадорлиги даражасини текшириш жараёни устидан 
назоратни қайд этиш мумкин.
(г) 
Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг иш фалсафаси ва 
услуби. Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг иш 
фалсафаси ва услуби фаолиятнинг турли жиҳатларини кенг 
қамраб олади. Масалан, тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг тадбиркорлик субъекти молиявий 
ҳисоботларини тақдим этишга бўлган муносабати ва бу 
борадаги ҳаракатлари бухгалтерия ҳисобининг мавжуд 
муқобил принциплари орасидан консерватив ёки агрессив 
танлашни амалга оширишда ёки инсофлилик ва 
консерватизмда намоён бўлиши мумкин ва ҳисоблаб 
чиқилган баҳолар шу омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб 
чиқилади. 
(д) Тадбиркорлик субъектининг ташкилий тузилмаси. Тегишли 
ташкилий тузилмани белгилаш асосий ваколатлар ва 
жавобгарликни, 
шунингдек 
тегишли 
ҳисобдорлик 
йўналишларини эътиборга олишни назарда тутади. 
Тадбиркорлик субъекти ташкилий тузилмасининг тегишли 
хусусияти қисман унинг катта-кичиклиги ва фаолиятининг 
хусусиятига боғлиқ бўлади. 
(е) 
Ваколатлар бериш ва жавобгарлик юклаш. Ваколатлар 
бериш ва жавобгарлик юклаш бизнесни юритиш тегишли 


1456
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 
аҳамиятлилик даражасини баҳолаши, юзага келиши эҳтимолини 
аниқлаши, бундай рискларни бошқариш борасидаги ҳаракатлар 
тўғрисида, шунингдек мазкур ҳаракатларнинг натижалари 
тўғрисида қарор қабул қилишини ўз ичига олади. Масалан, 
тадбиркорлик субъекти томонидан рискларни баҳолаш жараёни 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисобларда акс эттирилмаган 
операцияларнинг мавжудлик эҳтимолини қандай эътиборга 
олишини ёки молиявий ҳисоботларда акс эттирилган аҳамиятли 
рискларни қандай аниқлаши ва таҳлил қилишини ўз ичига олиши 
мумкин.
4. 
Молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ рисклар юзага келиши ва 
тадбиркорлик субъектининг мазкур субъект раҳбарияти молиявий 
ҳисоботда берган тақдимномаларга мос келадиган молиявий 
ахборотни келтириб чиқариш, ёзиш, қайта ишлаш ва 
умумлаштириш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин 
бўлган ташқи ва ички вазиятлар ва воқеаларни ўз ичига олади. 
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти муайян рискларга нисбатан 
режалар, дастурлар ёки ҳаракатларни амалга ошириши ёки бўлмаса 
харажатлар туфайли ёки бошқа сабабларга кўра рискни қабул қилиш 
тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Риск, масалан, қуйидаги 
вазиятлар туфайли юзага келиши ёки ўзгариши мумкин: 

Операцион муҳитлаги ўзгаришлар. Қонунчилик ёки 
операцион муҳитдаги ўзгаришлар рақобат босими 
ўзгаришига олиб келиши ва рискларни сезиларли даражада 
ўзгартириши мумкин. 

Янги ходимлар. Янги ходимлар ички назорат тизими 
хусусида ўз нуқтаи назарига эга бўлиши ёки мазкур тизимни 
бошқача тасаввур қилиши мумкин. 

Янги ёки такомиллаштирилган ахборот тизимлари
Ахборот тизимларидаги аҳамиятли ва жадал ўзгаришлар 
ички назорат тизими билан боғлиқ рискларни ўзгартириши 
мумкин. 

Жадал ўсиш. Фаолият доирасининг аҳамиятли ва жадал 
кенгайиши назорат воситалари зўриқишига олиб келиши ва 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 
усуллари, асосий ходимларнинг билим ва тажрибаси, 
вазифаларни бажариш учун тақдим этиладиган ресурсларга
доир сиёсатни ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари, 
ваколатлар бериш ходимларнинг алоҳида ҳаракатлари бир-
бири билан қай даражада боғлиқ экани ва улар мақсадларга 
эришишга қандай ҳисса қўшишларини тадбиркорлик 
субъектининг барча ходимлари билишлари, шунингдек нима 
учун ва қай даражада жавоб беришларини англашларига 
қаратилган сиёсат ва коммуникацияларни ўз ичига олиши 
мумкин. 
(ё) 
Кадрларни бошқариш сиёсати ва амалиёти. Кадрларни 
бошқариш сиёсати ва амалиёти кўпинча тадбиркорлик 
субъекти назорат ҳақидаги тасаввурининг энг муҳим 
жиҳатларини намоён этади. Масалан, юқори малакали 
мутахассисларни уларнинг маълумоти, тажрибаси, илгари 
эришган ютуқлари, инсофлилиги ва ахлоқий хулқ-атвори 
далилларига урғу берган ҳолда танлаб олишни талаб қилувчи 
стандартлар компаниянинг профессионал нуқтаи назардан 
компетент ва ишончли одамларни ёллашга бўлган 
интилишини намойиш этади. Бўлғуси функциялар ва 
вазифаларни эътиборга оладиган, таълим марказларида 
ўқитиш ва семинарларда иштирок этишни назарда тутадиган 
таълим бериш сиёсати профессионал фаолият ва хулқ-
атворнинг кутилаётган даражасини намоён этади. 
Натижаларни вақти-вақти билан баҳолаш асосида амалга 
ошириладиган 
хизмат 
пиллапояларидан 
кўтариш 
тадбиркорлик субъектининг юқори малакали ходимларни 
жавобгарликнинг янада юқори даражаларига кўтаришга 
бўлган интилишини намойиш этади. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling