Дори воситалари сифатини назорат қилиш давлат тизими


Download 86.5 Kb.
Sana02.01.2023
Hajmi86.5 Kb.
#1075242
Bog'liq
ОРАЛИК НАЗОРАТ1





  1. Дори воситалари сифатини назорат қилиш давлат тизими

ЎзР нинг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги 2016 йил
4 январдаги қонунига асосан фармацевтик фаолият билан шуғулланувчи
корхоналар яъни дори воситаларини, тиббий буюмларни яратиш бўйича
изланишларни, тадқиқотларни, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш,
сифатини назорат қилиш, стандартлаш, рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, ахборот
бериш, етказиб бериш ва реализация қилиш билан шуғулланиши қайд этилган
бўлиб, унда энг асосий вазифалардан бири дори воситалари сифатини назорат
қилишдек зарур фаолият ҳисобланади.
Бу борада ЎзР нинг 1993 йил 28 декабрдаги “Маҳсулотлар ва хизматларни
сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонунга асосан, сертификатлаштиришни
миллий тизими, яъни сертификатлаштиришнинг асосий тартиб-қоидалари, уларни
мақсад ва вазифалари тегишли моддаларда акс эттирилиб, асосий мақсад,
одамларнинг ҳаёти, соғлиқни, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки
ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини
назорат этиб бориш, маҳсулот тайёрловчиси таъкидлаган сифат қўрсатгичларини
тасдиқлаш ишларини амалга оширади.
Фармацевтика маҳсулотлари, даволаш озиқ-овқатлари ва тиббий техника
сифатини назорат қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида
ягона давлат сиёсатини таъминлаш мақсадида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1995
йил 25 майдаги 181-сонли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
томонидан Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош
бошқармаси (ДВ ва ТТСН ББ) ташкил этилди. 2017 йилда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017йил 7 ноябрдаги 5229-сонли “Фармацевтика
тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш
вазирлиги хузурида “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги”
ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Дори воситалари ва
тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси “Дори воситалари,
тиббиёт буюм лари ва тиббиёт техникаси экспертизаси ва стандартлаштириш
Давлат Маркази” ДУК ташкил қилинди.

2. Бизнес – режани тузиш учун корхоналар молиявий – иқтисодий аҳволи, ўз фаолиятларининг стратегиясини, бошқарув услубини, молиявий таркиби ва давлат тасарруфидан чиқариб, ҳусусийлаштириш жараѐнидан келиб чиқадиган бошқа муҳим масалаларни синчиклаб таҳлил қилиб чиқишлари керак. Шуни таъкидлаш лозимки, барча мулкчилик шаклларидаги корхоналар иқтисодиѐтини қайта қуриш шароитида синчиклаб тайѐрланган бизнес-режасиз бир маромда ишлай олмайдилар. Дорихонанинг бундан буѐнги ҳаракати қандай кечади, бизнесни келгусида бошқариш қандай бўлади, дорихонанинг молиявий барқарорлиги ва фойда олиш, инвестицияларнинг қайтаримлиги қанчалик таъминланади, шу сингари саволларга фақат бизнес - режа муфассал тушунтириш бера олади. Шунинг учун ҳам дорихона бошқарувчилари учун ушбу мавзу долзарбдир.
Дорихонанинг бошқарув ходимлари бизнес-режадан келиб чиқиб, бозор мониторингини ўтказишлари, илмий таҳминлашни йўлга қўйишлари, ўз маҳсулотларини бундан буѐн сотиш бозорларини янада кенгайтириш борасида тегишли чора тадбирлар кўришлари керак.
Бизнес-режа ички ва ташқи фойдаланувчилар учун тузилади. Бўлғуси инвесторлар ва қарз берувчиларнинг ишонч даражаси, бинобарин, молиявий ва стратегик қўллаб-қувватланиш имконияти бизнес- режани тайѐрлаш даражасига боғлиқ бўлади. Бизнес-режа дорихонанинг бошқарув ходимлари учун ғоят муҳим роль ўйнайди, чунки у фаолиятнинг келажакдаги стратегик йўналишларини, уларни рўѐбга чиқариш муддатларини белгилаш имкониятини таъминлайди. Айни пайтда бизнес-режа дорихона кундалик ва молия-иқтисодиѐт фаолиятининг асосини ташкил этади ва бу фаолиятнинг натижаларини кун сайин назорат қилиб бориш учун зарур, яъни бизнес-режа бошқарув ходимлари учун корхона фаолиятини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси ва дорихонада режа ҳамда ижро интизоми учун зарур ҳисобланади. Бизнес-режани тузиб чиқиш жараѐни дорихонанинг бошқарув ходимлари ва раҳбарларини мазкур дорихонанинг рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи аниқ тавсифлар ва омилларни таҳлил қилишга мажбур этади.
Шундай қилиб, бизнес-режа дорихона раҳбарларига такомиллашиб бориш ва самарали бошқарув стратегиясини барпо этиш имконини беради. Сифатли тузиб чиқилган бизнес-режа корхона маркетингининг юксак самара берувчи воситасидир. Бизнес-режанинг муайян вақт ваколатлиги мобайнида бажарилувчанлиги корхона бошқарувининг бевосита акс эттиради, бу эса инвесторлар учун биринчи даражали ахамиятга эгадир.
Бизнес-режа тузиш усуллари. Бизнес-режани тузиш, бу шунингдек корхона молия-иқтисодий холати, илгари қабул қилинган стратегия ва тактикасини баҳолаш ва таҳлил этилиш жараѐни ҳамдир. Корхонада вужудга келган вазиятни баҳолашни амалга ошириш чоғида қуйдаги масалалар ойдинлаштирилиши керак:

1.Корхонанинг мазкур тармоқдаги ўрни қандай?


2. Мазкур корхона иш олиб борувчи бозорнинг ҳусусияти қандай?
3. Мазкур корхона амалдаги бозорда қандай ҳиссага эга бўлишни истайди?
4. а) ҳозирги пайтда тақдим этилаѐтган маҳсулот ва ҳизматларда;
б) мазкур тармоқда қулланилаѐтган технологияда;
в) рақобат хусусиятида қандай катта ўзгаришлар кутилиши мумкин?

5. Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотни янада яхшилаш учун корхона томонидан қандай чора- тадбирлар кўзда тутилган?


6. Мазкур корхона қандай устунликка эга?
7. Корхонанинг қандай ожиз томонлари бор?
8. Белгиланган мақсадларни рўѐбга чиқариш учун қўшимча капитал маблағлари талаб қилинади?
9. Қўйилган мақсадларга эришиш учун қандай аниқ қадамлар қўйилиши керак?
Бозор шароитларида ҳўжалик юритиш корхона рахбарларини режалаштирилган келгусидаги стратегиясини белгилаб чиқиш, шерикларини танлаш, мавжуд активлардан оқилона фойдаланиш мақсадида ўтган даврдаги ўз молия-ҳўжалик фаолиятини таҳлил қилишга мажбур этади. Бунда молиявий ҳисобот ғоят кенг маънода ўз бўлғуси шериклари (акциялар, қараб берувчилар ва б.қ.лар) ўзаро муносабатда асосий манъба ва воситачи ҳисобланади.
Бинобарин, ҳисобот кўрсатгичларининг таҳлилини тўғри ташкил этиш ва корхонанинг ҳўжалик- молиявий фаолияти таҳлилини аниқ мақсадини кўзлаб амалга ошириш, ишбилармон шерикларга тадбиркорлик операцияларини ўтказишда уларнинг таваккал қилиш хавфи ниҳоятда камайтирилганлигига ишонч ҳосил қилишга ѐрдам беради.
Корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот шаклларини олиш зарур. Бевосита балансининг ўзидан корхонанинг муайян санадаги (чорак йил) молиявий ҳолатининг бир қатор энг муҳим тавсифларини олиш мумкин.
Бизнес-режа ва молиявий таҳминлаш ҳар қандай бизнес учун режалаштириш ва бошқариш воситаси сифатида ҳам, зарур сармояни жалб қилиш ва маблағ билан таъминлаш усули сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Корхонани бошқариш мобайнида бизнес-режа мақсадларини белгилаш унинг бу йўналишдаги ривожланишини мукаммаллаштиришга ѐрдам беради. Режани тайѐрлаш раҳбариятга маркетинг, молия ва бошқа соҳаларда ҳилма-хил стратегияларнинг натижаларини тест текширишларидан ўтказиш, шунингдек энг асосий тахминлар бўйича таъсирчанликни таҳлиллаш имконини беради, яъни бизнес-режа бизнесни унинг бутун фаолияти цикли давомида йўналтириб туради ва таҳлил ҳамда ўзгартиришлар киритиш учун восита ҳисобланади.

3. 2016 йил 4 январда янги таҳрирда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида” Қонун анча кенгайди. У ўз ичига 27 моддани олади (аввал -17 модда).
Қонунда давлатнинг асосий дори воситалари, шунингдек тиббий буюмлар олиниши имкониятини ва уларнинг сифатини кафолатлаши мустаҳкамланган. Ҳужжат билан давлат органларининг ушбу соҳа ва фармацевтика фаолиятидаги ваколатлари тартибга солинган.
Фармацевтика фаолияти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 5 йил муддатга бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Лицензия даъвогарининг аризасига кўра лицензия кам муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати ҳам лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилади.
Қонунга мувофиқ қуйидагилар фармацевтика фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:
илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга ошириладиган дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш (ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг сифатини назорат қилишни ташкил этиш қоидаларига мувофиқ уларни серияли ишлаб чиқариш);
дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;
дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш, фармацевтика фаолияти учун лицензияга эга бўлган уларнинг ишлаб чиқарувчилари ва улгуржи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
фақат дорихоналар ва уларнинг филиаллари томонидан амалга ошириладиган дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;
дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;
доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.
Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни уларни ишлаб чиқарувчилардан, улгуржи реализация қилувчи бошқа ташкилотлардан (хусусан чет эллик) харид қилиш, ушбу маҳсулотларни тегишли лицензияга эга ташкилотларга, тиббиёт муассасаларига, шунингдек улардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки унинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилади. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради. Улар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, БФҚларни реализация қилишни уларнинг қўлланилиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
Дорихона мудири ва унинг филиали мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш, шу жумладан илмий-тадқиқот ишлари, клиник олди тадқиқотлар, клиник тадқиқотлар ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, кўргазмаларда, ярмаркаларда, халқаро анжуманларда намойиш этиш учун мўлжалланган дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади, агар улар:
мамлакатда бўлиш даврида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса;
Ўзбекистонда ва ундан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;
дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан улар оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;
Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса.
Дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайѐрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ѐки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради.
Дорихоналар санитария ва гигиена ашѐларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланилиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Дорихона филиалининг мудири фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайѐрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларигаидорихоналар томонидан риоя этилиши керак.
Дорихоналар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябридаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 5229-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ташкил этилди.


Фармонга асосан, қуйидаги давлат муассасалари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги таркибига киритилди:


Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

➖ фармацевтика тармоғини, жумладан уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

➖ фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва унинг асосида ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

➖ тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш;

➖ фармацевтика тармоғини, шу жумладан фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш бундан мустасно) йўли билан давлат томонидан бошқариш;

➖ фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

➖ импорт қилинаётган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ ахборот йиғишни таъминловчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий қилишда иштирок этиш;



➖ инновацион ва юқори сифатли дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, фармацевтика соҳаси мутахассисларини халқаро таълим стандартлари асосида ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлашни, фармацевтика таълимининг халқаро илмий ҳамжамият тизимига изчил интеграциялашувини таъминлаш ва республикада фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери Дирекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш.



Download 86.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling