Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини, шу жумладан
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини, шу жумладан
тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизимини билиш зарурияти Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳити Соҳа омиллари, тартибга солиш омиллари ва бошқа ташқи омиллар (11(а) бандига қаранг) Соҳа омиллари A24. Аудитор учун муҳим бўлган соҳа омилларига соҳада юзага келган шароитлар, хусусан рақобат муҳити, етказиб берувчилар ва мижозларнинг муносабатлари, технологик ишланмалар киради. Аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган масалаларга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: Бозор ва рақобат, шу жумладан талаб, унумдорлик ва нархлар рақобати. Фаолиятнинг цикллилиги ёки мавсумийлиги. Тадбиркорлик субъектининг маҳсулоти билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш технологиялари. Энергия таъминоти ва электроэнергия қиймати. A25. Тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бораётган соҳа бизнеснинг хусусияти ёки тартибга солувчи органлар талабларининг қаттиқлиги билан белгиланган муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, узоқ муддатли шартномалар муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини юзага келтирадиган даромадлар ва харажатларнинг аҳамиятли тахминий баҳоланишини назарда тутиши мумкин. Бундай ҳолларда келишув жамоаси таркибига тегишли соҳада етарли билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар кириши муҳимдир. 9 Тартибга солиш омиллари A26. Аудитор учун ўринли бўлган тартибга солиш омиллари тартибга солувчи муҳитни ўз ичига олади. Тартибга солувчи муҳит шу 9 АХС 220 “Молиявий ҳисоботнинг аудити сифатини назорат қилиш”, 14-банд МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) таомилларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги ахборотни бериш ва алмашиш учун замин яратади. АХС 240 кейинги талабларни белгилайди ва фирибгарлик рискларини келишув жамоаси билан муҳокама қилишни бошқариш учун имконият яратади. 8 A22. Келишув жамоасининг барча аъзолари ягона муҳокамада иштирок этиши (масалан, аудит объектлари турли ерларда жойлашган ҳолда) доим ҳам талаб этилавермайди ва буни амалга ошириш имконияти доим ҳам мавжуд бўлавермайди, худди шунингдек муҳокама жараёнида қабул қилинган барча қарорлар тўғрисида келишув жамоасининг барча аъзоларини хабардор қилиш доим ҳам талаб этилавермайди. Келишув партнёри баъзи бир масалаларни келишув жамоасининг бош аъзолари, шу жумладан, зарур ҳолда, бўлинмалар аудити учун жавобгар бўлган шахслар ва мутахассислар билан муҳокама қилиши, бериш лозим бўлган ахборот ҳажми ва кўламини ҳисобга олган ҳолда келишув жамоасининг бошқа аъзолари билан муҳокама қилишни келишув жамоасининг у ёки бу аъзоларига топшириши мумкин. Бу ерда келишув партнёри билан келишилган ахборот бериш режаси фойдали бўлиши мумкин. Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар A23. Кичик бизнес аксарият тадбиркорлик субъектларининг аудити тўлиқ ҳажмда келишув партнёри томонидан бажарилади (мазкур келишув партнёри якка тартибда амалиёт билан шуғулланадиган профессионал бухгалтер бўлиши мумкин). Бундай вазиятларда айнан аудитни режалаштиришни шахсан амалга оширган келишув партнёри тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботи фирибгарлик ёки хатога йўл қўйилиши натижасида муҳим бузиб кўрсатишга мойиллиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун жавобгар бўлади. 8 АХС 240, 15 банд АУ ДИТ 1403 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling