Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Аудиторлик фикрини модификациялаш шаклини аниқлаш


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   295
Аудиторлик фикрини модификациялаш шаклини аниқлаш
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш
7. 
Аудитор қуйидаги ҳолларда фикрни қўшимча изоҳлар билан 
ифодалаши лозим: 
(a) 
Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олгач, аудитор 
бузиб кўрсатишлар алоҳида-алоҳида ёки жамулжам ҳолда 
молиявий ҳисоботлар учун муҳим ҳисобланади, лекин улар 
кенг қамровли эмас, деган хулосага келган бўлса; ёки
(б) 
Аудитор ўзига фикр ҳосил қилиш имконини берадиган 
етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш 
имкониятига эга бўлмаса, бироқ у топилмаган бузиб 
кўрсатишлар (агар улар мавжуд бўлса) молиявий 
ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири муҳим 
бўлиши мумкин, лекин кенг қамровли бўлиши мумкин 
эмас, деган хулосага келган бўлса.  
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 
Мақсади
4. 
Аудиторнинг мақсади қуйидаги ҳолларда талаб этиладиган 
молиявий ҳисоботлар бўйича модификацияланган фикрни 
тегишли равишда аниқ ифодалашдан иборат: 
(a) 
Олинган аудиторлик далиллари асосида аудитор молиявий 
ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд деган 
хулосага келган бўлса; ёки 
(б) 
Аудитор унга молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб 
кўрсатишлар мавжуд эмас деган хулосага келиш имконини 
берадиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини 
олиш имкониятига эга бўлмаса.
Таърифлар
5. 
Аудитнинг Халқаро Стандартларида қўлланиладиган атамалар 
қуйида кўрсатилган маъноларга эга:
(a) 
Кенг қамровли Ушбу атама, бузиб кўрсатишларга 
нисбатан қўлланилиб, бузиб кўрсатишларнинг молиявий 
ҳисоботга таъсирини ёки аудиторлик далилларига тегишли 
ва уларни етарли тўплашнинг имкони мавжуд эмаслиги 
сабабли топилмаган ҳар қандай бузиб кўрсатишнинг 
молиявий ҳисоботга ўтказиши мумкин бўлган таъсирини 
таърифлаш учун фойдаланилади. Молиявий ҳисоботларга 
кенг қамровли таъсир деб, аудиторнинг фикри бўйича, 
қуйидагилар ҳисобланади: 
(i) 
Махсус элементлар, счётлар ёки молиявий 
ҳисоботларнинг моддалари билан чегараланмаган; 
ёки;
(ii) Агар чегараланган бўлса, молиявий ҳисоботларнинг 
салмоқли қисмини камраб оладиган ёки камраб 
олиши мумкин бўлган; ёки
(iii) Очиб беришга нисбатан, фойдаланувчиларнинг 
молиявий ҳисоботни тушунуши учун фундаментал 
бўлган таъсир. 


АУ
ДИТ
1095
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 
(б) Модификацияланган фикр – қўшимча изоҳлар билан фикр, 
салбий фикр ёки фикр билдиришдан бош тoртиш. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling