Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Талаблар Аудиторлик фикрини модификациялашни талаб қиладиган
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудиторлик фикрини модификациялаш шаклини аниқлаш
Талаблар
Аудиторлик фикрини модификациялашни талаб қиладиган вазиятлар 6. Аудитор қуйидаги ҳолларда аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги фикрни модификациялаши лозим: (a) Олинган аудиторлик далиллари асосида аудитор молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд деган хулосага келган бўлса; ёки (А2-А7 бандларига қаранг) (б) Аудитор унга молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмас деган хулосага келиш имконини берадиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса. (А8-А12 бандларига қаранг) Аудиторлик фикрини модификациялаш шаклини аниқлаш Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш 7. Аудитор қуйидаги ҳолларда фикрни қўшимча изоҳлар билан ифодалаши лозим: (a) Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олгач, аудитор бузиб кўрсатишлар алоҳида-алоҳида ёки жамулжам ҳолда молиявий ҳисоботлар учун муҳим ҳисобланади, лекин улар кенг қамровли эмас, деган хулосага келган бўлса; ёки (б) Аудитор ўзига фикр ҳосил қилиш имконини берадиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса, бироқ у топилмаган бузиб кўрсатишлар (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири муҳим бўлиши мумкин, лекин кенг қамровли бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келган бўлса. 1096 АУ ДИТ МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ АХС 705 субъектининг раҳбарияти бўлиб ҳам ишлайдиган ҳолларни истисно қилганда, бу ҳақда бошқарув юклатилган шахсларни хабардор қилиши 2 ва етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш учун муқобил тартиб-таомилларни бажариш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини ҳал этиши лозим. 13. Агар аудитор етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса, у бунинг оқибатларини қуйидагича аниқлаши лозим: (a) Агар аудитор топилмаган бузиб кўрсатишлар (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсир муҳим бўлиши мумкин, лекин кенг қамровли бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келган бўлса, аудитор қўшимча изоҳлар билан фикр билдириши лозим; ёки (б) Агар аудитор топилмаган бузиб кўрсатишлар (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири шу даражада ҳам муҳим, ҳам кенг қамровли бўлиши мумкинки, қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш вазиятнинг жиддийлигини кўрсатиш учун етарли бўлмаслиги мумкин, деган хулосага келган бўлса, аудитор: (i) Агар қўлланиладиган қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар бунга имкон берса, аудитни ўтказишдан бош тортиши; ёки (А13-А14 бандларига қаранг) (ii) Агар аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни чиқаргунга қадар аудитни ўтказишдан бош тортиш мумкин бўлмаса, молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдиришдан бош тортиши лозим. 14. Агар аудитор, 13(б)(i) бандида назарда тутилгандек, аудитни ўтказишдан бош тортаётган бўлса, бундай қилишдан олдин аудитор аудитни ўтказиш жараёнида аниқланган, фикрни модификациялаш талаб этилишига сабаб бўлган ҳар қандай 2 АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”, 13-банд МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ АХС 705 Салбий фикр билдириш 8. Аудитор, агар у етарлича тегишли аудиторлик далилларини олгач, бузиб кўрсатишлар алоҳида-алоҳида ёки жамулжам ҳолда молиявий ҳисоботлар учун ҳам муҳим, ҳам кенг қамровли ҳисобланади, деган хулосага келган бўлса, салбий фикр билдириши лозим. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling