Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   295
Кириш
Ушбу АХСни қўллаш доираси  
1. 
Ушбу Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС)да аудитор АХС 700
1
га мувофиқ ўз фикрини ҳосил қилишда молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудиторлик фикрини модификациялаш зарур, деган 
тўхтамга келган ҳолда, аудиторнинг тегишли аудиторлик 
ҳисоботи (хулоса)ни чиқариш бўйича вазифалари кўриб 
чиқилади.
Модификацияланган фикрнинг шакллари
2. 
Ушбу АХСда модификацияланган фикрнинг уч шакли, хусусан, 
қўшимча изоҳлар билан фикр, салбий фикр ва фикр билдиришдан 
бош 
тортиш 
белгиланади. 
Вазиятга 
мос 
келадиган 
модификацияланган фикр шаклини аниқлаш қуйидагиларга 
боғлиқ бўлади:
(a) 
Фикрни модификациялашни талаб қилган масаланинг 
хусусиятига, яъни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб 
кўрсатишлар бор-йўқлигига ёки, етарлича тегишли 
аудиторлик далилларини олиш мумкин бўлмаган ҳолда, 
молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар бўлиши 
мумкинлиги ёки мумкин эмаслигига; ва 
(б) 
Мазкур масаланинг молиявий ҳисоботларга таъсири кенг 
қамровлилиги ёки унинг таъсир кўрсатиш эҳтимоли 
тўғрисида аудиторнинг мулоҳазасига. (A1 бандга қаранг) 
Кучга кириш санаси
3. 
Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин 
бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига 
нисбатан кучга киради.
1
АХС 700 “Молиявий ҳисоботлар тўғрисида фикр ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) 
бериш” 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
 
АХС 705 
Салбий фикр билдиришга ёки фикр билдиришдан бош тортишга 
тааллуқли бўлган бошқа жиҳатлар .................................................... A16 
Модификацияланган фикр ифодаланган аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)нинг шакли ва мазмуни ............................................ A17A24 
Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот айирбошлаш ................. A25 
Илова: Модификацияланган фикр ифодаланган аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)га мисоллар 
Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС) 705 “Мустақил аудитор 
ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш” АХС 200 
Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг 
Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказиш” контекстида қаралиши 
лозим. 


АУ
ДИТ
1093
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling