Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   295
Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги 
(6(б) бандига қаранг) 
A8. Аудитор томонидан етарлича тегишли аудиторлик далилларини 
олиш мумкин эмаслиги (бу ўтказилаётган аудит кўламининг 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 
A3. АХС 450 га мувофиқ бузиб кўрсатишлар молиявий ҳисобот 
моддасининг қиймати, таснифи, тақдим этилиши ёки очиб 
берилиши билан ушбу модданинг молиявий ҳисоботни тақдим 
этиш учун қўлланиладиган асосга мувофиқликни таъминлаш 
мақсадида талаб қилинадиган қиймати, таснифи, тақдим этилиши 
ва очиб берилиши ўртасидаги фарқ сифатида таърифланади. 
Бинобарин, молиявий ҳисоботларни муҳим бузиб кўрсатиш 
қуйидагиларга нисбатан юзага келиши мумкин: 
(a) 
Танланган ҳисоб сиёсатининг мақбуллиги; 
(б) 
Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланилиши; ёки 
(в) 
Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг 
мақбуллиги ёки етарлилиги.
 
Танланган ҳисоб сиёсатининг мақбуллиги
A4. Молиявий ҳисоботларда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
томонидан танланган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигига нисбатан 
бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин: 
(а) 
Танланган ҳисоб сиёсати молиявий ҳисоботларни тақдим 
этишнинг қўлланиладиган асосига мос келмаса; ёки
(б) 
Молиявий ҳисоботларда, шу жумладан илова қилинадиган 
изоҳларда уларнинг замирида ётувчи операциялар ва 
ҳодисалар молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тақдим этиш 
имконини берадиган даражада акс эттирилмаган бўлса.
A5. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосларида кўпинча ҳисоб 
сиёсатларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва улар ҳақида 
маълумотларни очиб бериш талаблари белгиланади. Агар 
тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатининг ўзи танлаган муҳим 
қоидаларига ўзгартиришлар киритган бўлса, тадбиркорлик 
субъекти бу талабларни бажармаган тақдирда, молиявий 
ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар юзага келиши мумкин. 


АУ
ДИТ
1105
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 
Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланиши
A6. Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланишига нисбатан молиявий 
ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда юзага 
келиши мумкин: 
(а) 
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти танланган ҳисоб 
сиёсатини молиявий ҳисоботларни тақдим этиш 
асосларига мувофиқ изчил қўлламаган бўлса, шу 
жумладан, агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
танланган ҳисоб сиёсатини даврлар оралиғида ёки ўхшаш 
операциялар ва ҳодисаларга нисбатан изчил қўлламаган 
(қўллашда изчиллик) бўлса; ёки
(б) Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланиш усули туфайли 
(масалан, қўллашда билмасдан хатога йўл қўйиш).
Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг мақбуллиги ёки 
етарлилиги
A7. Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг 
мақбуллиги ёки етарлилигига нисбатан молиявий ҳисоботларда 
муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда юзага келиши 
мумкин: 
(a) 
Молиявий ҳисоботларда молиявий ҳисоботларни тақдим 
этишнинг қўлланиладиган асосига мувофиқ очиб бериш 
талаб этиладиган барча маълумотлар акс эттирилмаган; 
(б) 
Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотлар 
молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўлланиладиган 
асосига мувофиқ акс эттирилмаган; ёки 
(в) 
Молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тақдим этиш имконини 
берадиган маълумотлар очиб берилмаган.  

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling