Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Салбий фикр билдиришга ёки фикр билдиришдан бош тортишга


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   295
Салбий фикр билдиришга ёки фикр билдиришдан бош тортишга 
тааллуқли бўлган бошқа жиҳатлар (15-бандга қаранг) 
A16. Қуйида ҳисобот (хулоса) тақдим этишни талаб қиладиган, салбий 
аудиторлик фикрига ёки фикр билдиришдан бош тортишга зид 
келмайдиган ҳолатларга мисоллар келтирилган: 

Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг мазкур асосига 
мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар бўйича 
модификацияланмаган фикрни билдириш ва ўша 
аудиторлик ҳисоботи (хулоса)нинг ўзида айни ўша 
молиявий ҳисоботлар бўйича молиявий ҳисоботларни 
тақдим этишнинг бошқа асосига мувофиқ салбий фикр 
билдириш.
7
6
АХС 706 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да тушунтириш параграфлари ва 
бошқа масала параграфлари”, А5 банди 
7
Ушбу ҳолатлар АХС 700 нинг А32 бандида тавсифланади. 


АУ
ДИТ
1109
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 

Вазиятга қараб, фаолият натижалари ва пул оқимлари 
хусусида фикр билдиришдан бош тортиш ва молиявий 
ҳолат хусусида модификацияланмаган фикрни билдириш 
(АХС 510
8
га қаранг). Бу ҳолда аудитор молиявий 
ҳисоботлар бўйича фикр билдиришдан бош тортишини 
билдирмаган. 
Модификацияланган фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)нинг шакли ва мазмуни
Модификацияни ифодаловчи параграфни киритиш учун асос (16 – 17, 19, 
21-бандларга қаранг) 
A17. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги изчиллик ғайриоддий 
вазиятлар юзага келганда уларни аниқлаш ва фойдаланувчилар 
уларни тушунишига эришишга ёрдам беради. Бинобарин, 
модификацияланган фикрни билдиришда ва модификациялаш 
учун асосни тавсифлашда бир хилликка эришиш мумкин 
бўлмаса-да, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг ҳам шакли, ҳам 
мазмунида изчилликка риоя этган маъқул.
A18. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да модификациялаш учун асос 
ифодаланаётган параграфда аудитор тавсифлаши мумкин бўлган 
муҳим бузиб кўрсатишларнинг молиявий таъсирига мисол бўлиб 
товар-моддий захиралар ҳажмини ошириб кўрсатиш фойда 
солиғи, солиқ солингунга қадар бўлган фойда, соф фойда ва 
хусусий капиталга бўлган таъсирининг суммаси хизмат қилиши
мумкин.
A19. Тушириб қолдирилган маълумотларни модификациялаш учун 
асос ифодаланаётган параграфда очиб беришни амалга ошириш 
қуйидаги ҳолларда мумкин эмас: 
(a) 
Очиб бериладиган маълумотлар тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти томонидан тайёрланмаган ёки бошқа 
сабабларга кўра аудиторга тақдим этилмаган; ёки 
(б) 
Аудитор мулоҳазасида очиб бериладиган маълумотлар 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га нисбатан ҳаддан 
ташқари кенг бўлса. 
8
АХС 510 “Дастлабки аудит келишувлари – бошланғич қолдиқлар”, 10-банд


1110
АУ
ДИТ
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 
молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсир ҳам 
муҳим, ҳам кенг қамровли ҳисобланади. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling