Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


АХС 700  Кучга кириш санаси


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   295
 
АХС 700 
Кучга кириш санаси
5. 
Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин 
бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига 
нисбатан кучга киради. 
Мақсадлари
6. 
Аудиторнинг мақсадлари: 
(а) Аудиторлик далиллари олинганидан кейин чиқарилган 
хулосаларни баҳолаш асосида молиявий ҳисоботлар 
бўйича фикр ҳосил қилиш; ва 
(б) Мазкур фикрни ёзма ҳисобот (хулоса)да аниқ ифодалаш 
ва бунда мазкур ҳисобот (хулоса)да ушбу фикрни 
билдириш учун асосни ҳам баён этиш. 
Таърифлар
7. 
Аудитнинг халқаро стандартларида қўлланиладиган атамалар 
қуйида кўрсатилган маъноларга эга: 
(а) Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий 
ҳисоботлар – Умумий мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган 
молиявий ҳисоботлар. 
(б) 
Умумий 
мақсадли 
асос 
– 
Кенг 
миқёсдаги 
фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган умумий 
талабларини қондириш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботни 
тақдим этиш асоси. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш асоси 
ҳаққоний тақдим этиш асоси ёки мувофиқлик асоси бўлиши 
мумкин.
“Ҳаққоний тақдим этиш асоси” ибораси шундай молиявий 
ҳисоботни тақдим этиш асосига нисбатан қўлланиладики, у 
мазкур асос қоидаларига мувофиқликни талаб этади ва: 
(i) Молиявий ҳисоботларни ҳаққоний тақдим этиш 
мақсадига эришиш учун мазкур асосда махсус назарда 
тутилганлардан ташқари маълумотлар раҳбарият томонидан 
очиб берилиши талаб этилиши мумкинлигини бевосита тан 
олади ёки назарда тутади; ёки 


1048
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
 
АХС 700 
Талаблар
Молиявий ҳисоботлар бўйича фикр ҳосил қилиш
10. Аудитор молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асосига мувофиқ тайёрлангани хусусида фикр ҳосил қилиши 
лозим.
7,8
11. 
Мазкур фикр ҳосил қилиш учун аудитор молиявий ҳисоботларда 
фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб 
кўрсатишлар бор-йўқлиги хусусида оқилона ишончга асосланган 
хулоса чиқариши лозим. Бундай хулоса қуйидагиларни ҳисобга 
олиши керак: 
(а) АХС 330 га мувофиқ, аудиторнинг етарлича тегишли 
аудиторлик 
далиллари 
олинган-олинмагани 
тўғрисидаги 
хулосасини;
9
(б) АХС 450 га мувофиқ, аудиторнинг тузатилмаган бузиб 
кўрсатишлар алоҳида-алоҳида ёки жамулжам ҳолда муҳим ёки 
муҳим эмаслиги тўғрисидаги хулосасини;
10
ва 
(в) 12–15-бандларга мувофиқ талаб этиладиган баҳоларни. 
12. Аудитор молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси 
талабларига мувофиқ тайёрланганини баҳолаши лозим. Бундай 
баҳолаш тадбиркорлик субъекти ҳисоб юритиш амалиётининг 
сифат жиҳатларини, шу жумладан тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти мулоҳазаларида мавжуд бўлиши мумкин бўлган 
нохолислик аломатларини кўриб чиқишни ўз ичига олиши лозим. 
(А1-А3 бандларига қаранг)
7
АХС 200, 11-банд
8
35–36-бандларда, мазкур фикрни, вазиятга қараб, молиявий ҳисоботни ҳаққоний 
ифодалаш асоси ёки мувофиқлик асоси қўлланган ҳолларда билдириш учун 
ишлатиладиган иборалар кўриб чиқилади. 
9
ХАС 330 “Баҳоланган рискларга жавобан аудиторнинг ҳаракатлари”, 26-банд. 
10
ХАС 450 “Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни баҳолаш”, 11-
банд. 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
АХС 700 
(ii) Молиявий ҳисоботни ҳаққоний тақдим этиш мақсадига 
эришиш учун раҳбарият мазкур асос талабларидан четга 
чиқиши талаб этилиши мумкинлигини бевосита тан олади. 
Бундай четга чиқишлар фақат камдан-кам учрайдиган 
вазиятлардагина талаб этилиши мумкин. 
“Мувофиқлик асоси” ибораси шундай молиявий ҳисоботни 
тақдим этиш асосига нисбатан қўлланиладики, у мазкур асос 
қоидаларига мувофиқликни талаб этади, бироқ юқорида (i) ёки 
(ii)да келтирилган эътирофларни ўз ичига олмайди.
5
(б) Модификацияланмаган фикр – Аудитор молиявий ҳисоботлар 
барча муҳим жиҳатлари бўйича молиявий ҳисоботни 
тақдим қилиш учун қўланиладиган асосга мувофиқ
тайёрланган деган хулосага келганида билдириладиган 
фикр.
6
 
8. 
Ушбу АХСда “молиявий ҳисоботлар”га ҳавола “умумий 
фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботларнинг 
тўлиқ тўплами, шу жумладан илова қилинаётган изоҳлар”ни 
англатади. Илова қилинадиган изоҳларда, қоида тариқасида, 
ҳисоб сиёсатининг асосий қоидалари ва бошқа шарҳловчи 
маълумотлар акс эттирилади. Молиявий ҳисоботларни тақдим 
этиш учун қўлланиладиган асоси талабларида молиявий 
ҳисоботлар шакли ва мазмуни ҳамда молиявий ҳисоботларнинг 
тўлиқ тўплами таркибига нима кириши лозимлиги ифодаланади.
9. 
Ушбу АХСда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари”га 
ҳавола Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича 
Кенгаш томонидан чиқарилган Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларини, “Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг 
халқаро стандартлари”га ҳавола эса, Давлат секторида 
бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Кенгаш 
томонидан чиқарилган Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг 
халқаро стандартларини англатади. 
5
АХС 200 “Аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг Халқаро 
Стандартларига мувофиқ ўтказиш”, 13(а) банди. 
6
35–36-бандларда, мазкур фикрни, вазиятга қараб, молиявий ҳисоботни ҳаққоний 
ифодалаш асоси ёки мувофиқлик асоси қўлланган ҳолларда билдириш учун 
ишлатиладиган иборалар кўриб чиқилади.


АУ
ДИТ
1049
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling