Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   295
Фикр ҳосил қилиш
16. Аудитор, агар у молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асосига мувофиқ тайёрланган, деган хулосага келган бўлса, 
модификацияланмаган фикр билдиради. 
17. Агар аудитор: 
(а) олинган аудиторлик далиллари асосида молиявий ҳисоботлар 
муҳим бузиб кўрсатишлардан холи эмас деган хулосага келган 
бўлса; ёки 
(б) унга молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд 
эмас, деган хулосага келиш имконини берувчи етарлича тегишли 
аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса,
аудитор АХС 705 га мувофиқ аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги 
фикрни модификациялаши лозим. 
18. Агар ҳаққоний тақдим этиш асоси талабларига мувофиқ 
тайёрланган молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим этишни 
таъминламаса, аудитор бу масалани тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти билан муҳокама қилиши ва, молиявий ҳисоботларни 
тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси талабларига ва масала 
қандай ҳал қилинганига қараб, аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)даги фикрни АХС 705 га мувофиқ модификациялаш 
зарур ёки зарур эмаслигини аниқлаши лозим. (А11 бандига 
қаранг) 
19. Агар молиявий ҳисоботлар мувофиқлик асоси талабларига 
биноан тайёрланган бўлса, аудитор молиявий ҳисоботлар 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
АХС 700 
13. Хусусан, аудитор молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асоси талабларини инобатга олган ҳолда 
қуйидагиларни баҳолаши лозим: 
(а) Молиявий ҳисоботларда ҳисоб сиёсатининг танланган ва 
қўлланилаётган аҳамиятли принциплари лозим даражада очиб 
берилганми; 
(б) Танланган ва қўлланилаётган ҳисоб сиёсатлари молиявий 
ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос талабларига 
мос келадими ва улар ўринли ҳисобланадими;
(в) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган 
баҳолар асослими; 
(г) Молиявий ҳисоботларда ифодаланган маълумотлар ўринли, 
ишончли, қиёсий ва тушунарлими; 
(д) Молиявий ҳисоботлар уларнинг эҳтимол тутилаётган 
фойдаланувчиларига муҳим операциялар ва ҳодисалар молиявий 
ҳисоботларда ифодаланган маълумотларга кўрсатувчи таъсирни 
тушуниш имконини берадиган очиб бериладиган адекват 
маълумотларни таъминлайдими; ва (А4 бандига қаранг) 
(е) Молиявий ҳисоботларда қўлланилган терминология, шу 
жумладан ҳар бир молиявий ҳисоботнинг номи мақбулми. 
14. Агар молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим этиш асосига 
мувофиқ тайёрланган бўлса, 12–13-бандларга мувофиқ талаб 
этиладиган баҳолаш молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тақдим 
этиш қай даражада таъминлангани ҳам кўриб чиқилиши лозим. 
Молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим этишни таъминлаши ёки 
таъминламаслигини аудитор томонидан баҳолаш қуйидагиларни 
кўриб чиқишни ўз ичига олиши лозим:
(а) Молиявий ҳисоботларнинг умумий ифодаланиши, таркибий 
тузилиши ва мазмунини; ва 


АУ
ДИТ
1051
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
 
АХС 700 
(б) Молиявий ҳисоботлар, шу жумладан илова қилинаётган 
изоҳларда улар учун асос бўлган операциялар ва ҳодисалар 
ҳаққоний тақдим этишни таъминлайдиган тарзда акс 
эттирилганми. 
15. Аудитор молиявий ҳисоботларда молиявий ҳисоботларни тақдим 
этиш учун қўлланиладиган асосига ҳавола ёки унинг тавсифи 
бор-йўқлигини баҳолаши лозим. (A5–A10 бандларига қаранг)

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling