Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   295
 
Қиёсий молиявий ҳисоботлар
Аудитор фикридаги ҳавола (15-бандга қаранг) 
A8. Қиёсий молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) тақдим этилган ҳар бир давр учун молиявий 
ҳисоботларга тегишли бўлгани боис, аудитор қўшимча изоҳлар 
билан фикр билдириши, фикр билдиришдан бош тортиши ёки, 
агар у бошқа даврнинг молиявий ҳисоботлари бўйича бошқа 
аудитор фикрини билдираётган бўлса, бир ёки бир нечта 
даврларга нисбатан тушунтириш параграфини киритиши мумкин. 
A9. Илованинг 4-мисолида аудитор жорий йил аудити муносабати 
билан ҳам жорий, ҳам олдинги даврларнинг молиявий 
ҳисоботлари бўйича ҳисобот (хулоса) тақдим этиши шарт бўлган, 
олдинги давр ҳисоботи (хулосаси) эса модификация қилинган 


АУ
ДИТ
1161
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710
фикрни ўз ичига олган ва модификацияга сабаб бўлган масала эса 
ҳал этилмаган ҳолда тақдим этиладиган аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)га мисол келтирилган. 
Олдинги давр молиявий ҳисоботи бўйича олдинги фикрдан фарқ 
қиладиган фикр (16-бандга қаранг) 
A10. Жорий давр аудити муносабати билан олдинги давр молиявий 
ҳисоботлари бўйича аудиторлик ҳисобот (хулоса) тақдим этишда 
олдинги давр молиявий ҳисоботлари бўйича билдирилган фикр
агар жорий давр аудити жараёнида аудитор олдинги давр 
молиявий ҳисоботларига аҳамиятли таъсир кўрсатадиган 
вазиятлар ёки ҳодисалар ҳақида хабар топган бўлса, илгари 
билдирилган фикрдан фарқ қилиши мумкин. Айрим 
юрисдикцияларда аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботлари 
бўйича илгари чоп этилган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)дан 
аудитор келажакда фойдаланишининг олдини олиш мақсадида 
назарда тутилган ҳисобот (хулоса) тақдим этиш бўйича қўшимча 
мажбуриятларга эга бўлиши мумкин. 
Аудити олдинги аудитор томонидан ўтказилган олдинги давр молиявий 
ҳисоботлари (18-бандга қаранг) 
A11. Эҳтимол, олдинги аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботлари 
бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни қайта чоп этишга 
қодир бўлмаслиги ёки бундан қилишни истамаслиги мумкин. 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги бошқа масала 
параграфида 
олдинги аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботлари бўйича 
ҳисобот (хулоса)ни тузатишлар киритилгунга қадар тақдим 
этгани кўрсатиб ўтилиши мумкин. Бундан ташқари, агар аудитор 
аудит ўтказиш учун тайинланган ва киритилган тузатишнинг 
асослилиги хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини 
олган бўлса, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) қуйидаги 
параграфни ҳам ўз ичига олиши мумкин: 
Биз мазкур 20Х2 йил учун молиявий ҳисоботлар аудити 
доирасида Х изоҳда тавсифланган, 20Х1 йил учун
молиявий 
ҳисоботларни 
ўзгартириш 
мақсадида 
қўлланилган тузатишлар аудитини ҳам ўтказдик. 


1162
АУ
ДИТ
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling