Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этиш
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи
материал Аудиторлик тартиб-таомиллари Ёзма баёнотлар (9-бандга қаранг) A1. Қиёсий молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда аудиторлик фикрида айтиб ўтилган барча даврларга нисбатан ёзма баёнотлар талаб этилади, чунки тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ўзи илгари олдинги даврга нисбатан берган ёзма баёнотлар мақбул бўлиб қолаётганини қайта тасдиқлаши лозим. Қиёсий кўрсаткичлар билан боғлиқ ҳолда ёзма баёнотлар фақат жорий даврнинг молиявий ҳисоботларига нисбатан талаб этилади, чунки аудиторлик фикри қиёсий кўрсаткичларни ўз ичига олган молиявий ҳисоботлар бўйича билдирилади. Бироқ аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботларидаги қиёсий ахборотга таъсир кўрсатадиган ҳар қандай муҳим бузиб кўрсатишларни тузатиш мақсадида амалга оширилган ҳар қандай қайта кўриб чиқишга нисбатан махсус ёзма баёнот тақдим этишни талаб қилади. 7 АХС 510, 6-банд АУ ДИТ 1159 ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АХС 710 Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этиш Қиёсий кўрсаткичлар Аудиторлик фикрида ҳавола йўқлиги (10 бандга қаранг) A2. Аудитор фикри қиёсий кўрсаткичларга ҳавола этмайди, чунки у жорий давр молиявий ҳисоботлари, шу жумладан қиёсий кўрсаткичлар бўйича билдирилади. Олдинги давр учун аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг ҳал этилмаган модификацияси (11-бандга қаранг) A3. Агар илгари чоп этилган олдинги давр бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да қўшимча изоҳлар билан фикр билдирилган, фикр билдиришдан бош тортилган ёки салбий фикр билдирилган, фикрнинг модификация қилинишига сабаб бўлган масала эса ҳал этилган ва молиявий ҳисоботларда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ тегишли равишда ҳисобга олинган ёки очиб берилган бўлса, жорий давр хусусидаги аудитор фикрида олдинги даврдаги модификацияга ҳавола қилиш талаб этилмайди. A4. Агар олдинги давр хусусида илгари билдирилган аудитор фикри модификация қилинган бўлса, модификацияга сабаб бўлган ҳал этилмаган масала жорий давр маълумотларига тегишли бўлиши мумкин. Шунга қарамай, ҳал этилмаган масала жорий маълумотлар ва қиёсий кўрсаткичларнинг таққосланувчанлигига таъсир кўрсатаётгани ёки таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли жорий давр молиявий ҳисоботлари бўйича (вазиятга қараб) қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш, фикр билдиришдан бош тортиш ёки салбий фикр билдириш талаб этилиши мумкин. A5. Иловадаги 1 ва 2-мисолларда олдинги давр бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) модификация қилинган фикрни ўз ичига олган, модификация сабаб бўлган масала эса ҳал этилмаган ҳолда тақдим этиладиган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га мисоллар келтирилган. 1160 АУ ДИТ ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АХС 710 фикрни ўз ичига олган ва модификацияга сабаб бўлган масала эса ҳал этилмаган ҳолда тақдим этиладиган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га мисол келтирилган. Олдинги давр молиявий ҳисоботи бўйича олдинги фикрдан фарқ қиладиган фикр (16-бандга қаранг) A10. Жорий давр аудити муносабати билан олдинги давр молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ҳисобот (хулоса) тақдим этишда олдинги давр молиявий ҳисоботлари бўйича билдирилган фикр, агар жорий давр аудити жараёнида аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботларига аҳамиятли таъсир кўрсатадиган вазиятлар ёки ҳодисалар ҳақида хабар топган бўлса, илгари билдирилган фикрдан фарқ қилиши мумкин. Айрим юрисдикцияларда аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботлари бўйича илгари чоп этилган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)дан аудитор келажакда фойдаланишининг олдини олиш мақсадида назарда тутилган ҳисобот (хулоса) тақдим этиш бўйича қўшимча мажбуриятларга эга бўлиши мумкин. Аудити олдинги аудитор томонидан ўтказилган олдинги давр молиявий ҳисоботлари (18-бандга қаранг) A11. Эҳтимол, олдинги аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни қайта чоп этишга қодир бўлмаслиги ёки бундан қилишни истамаслиги мумкин. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги бошқа масала параграфида олдинги аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботлари бўйича ҳисобот (хулоса)ни тузатишлар киритилгунга қадар тақдим этгани кўрсатиб ўтилиши мумкин. Бундан ташқари, агар аудитор аудит ўтказиш учун тайинланган ва киритилган тузатишнинг асослилиги хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олган бўлса, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) қуйидаги параграфни ҳам ўз ичига олиши мумкин: Биз мазкур 20Х2 йил учун молиявий ҳисоботлар аудити доирасида Х изоҳда тавсифланган, 20Х1 йил учун молиявий ҳисоботларни ўзгартириш мақсадида қўлланилган тузатишлар аудитини ҳам ўтказдик. ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АХС 710 Олдинги давр молиявий ҳисоботларидаги бузиб кўрсатишлар (12-бандга қаранг) A6. Агар бузиб кўрсатишлар ифодаланган олдинги давр молиявий ҳисоботларига тузатишлар киритилмаган ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) қайта чоп этилмаган, бироқ қиёсий кўрсаткичлар тегишли равишда қайта кўриб чиқилган ёки жорий давр молиявий ҳисоботларида тегишли маълумотлар очиб берилган бўлса, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) вазиятларни тавсифловчи ва, зарур ҳолда, масалани тўлиқ тавсифлайдиган ва молиявий ҳисоботларда топиш мумкин бўлган очиб бериладиган маълумотларга ҳавола этадиган тушунтириш параграфини ўз ичига олиши мумкин (АХС 706 га қаранг). Аудити олдинги аудитор томонидан ўтказилган олдинги давр молиявий ҳисоботлари (13-бандга қаранг) A7. Илованинг 3-мисолида олдинги давр молиявий ҳисоботлари аудити олдинги аудитор томонидан ўтказилган ва қонун ҳужжатлари ёки меъёрий ҳужжатлар аудиторга олдинги аудиторнинг қиёсий кўрсаткичлар бўйича ҳисоботи (хулосаси)га ҳавла этишни тақиқламайдиган ҳолда тақдим этиладиган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га мисол келтирилган. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling