Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этиш


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   295
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этиш  
Қиёсий кўрсаткичлар  
Аудиторлик фикрида ҳавола йўқлиги (10 бандга қаранг) 
A2. Аудитор фикри қиёсий кўрсаткичларга ҳавола этмайди, чунки у 
жорий давр молиявий ҳисоботлари, шу жумладан қиёсий 
кўрсаткичлар бўйича билдирилади. 
Олдинги давр учун аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг ҳал этилмаган 
модификацияси (11-бандга қаранг) 
A3. Агар илгари чоп этилган олдинги давр бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)да қўшимча изоҳлар билан фикр 
билдирилган, фикр билдиришдан бош тортилган ёки салбий фикр 
билдирилган, фикрнинг модификация қилинишига сабаб бўлган 
масала эса ҳал этилган ва молиявий ҳисоботларда молиявий 
ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига 
мувофиқ тегишли равишда ҳисобга олинган ёки очиб берилган 
бўлса, жорий давр хусусидаги аудитор фикрида олдинги даврдаги 
модификацияга ҳавола қилиш талаб этилмайди.
A4. Агар олдинги давр хусусида илгари билдирилган аудитор фикри 
модификация қилинган бўлса, модификацияга сабаб бўлган ҳал 
этилмаган масала жорий давр маълумотларига тегишли бўлиши 
мумкин. Шунга қарамай, ҳал этилмаган масала жорий 
маълумотлар ва қиёсий кўрсаткичларнинг таққосланувчанлигига 
таъсир кўрсатаётгани ёки таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли 
жорий давр молиявий ҳисоботлари бўйича (вазиятга қараб) 
қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш, фикр билдиришдан бош 
тортиш ёки салбий фикр билдириш талаб этилиши мумкин. 
A5. Иловадаги 1 ва 2-мисолларда олдинги давр бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси) модификация қилинган фикрни ўз ичига олган, 
модификация сабаб бўлган масала эса ҳал этилмаган ҳолда тақдим 
этиладиган 
аудиторлик 
ҳисоботи 
(хулосаси)га 
мисоллар 
келтирилган. 
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710
Аудити ўтказилмаган олдинги давр молиявий ҳисоботлари
19. Агар олдинги давр молиявий ҳисоботлари аудити ўтказилмаган 
бўлса, эътиборни талаб қиладиган бошқа бандда аудитор қиёсий 
молиявий ҳисоботлар аудит қилинганини кўрсатиб ўтиши лозим. 
Бироқ бундай кўрсатиш аудиторни счетлардаги бошланғич 
қолдиқларда жорий давр молиявий ҳисоботларига муҳим таъсир 
кўрсатувчи бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигининг етарлича 
тегишли аудиторлик далилларини олиш талабини бажаришдан 
озод қилмайди.
7
*** 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling