Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари
бўйича ҳисобот (хулоса) [Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.] [Аудиторнинг имзоси] [Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] [Аудиторнинг манзили] боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 13-сноскада назарда тутилган ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 1174 АУ ДИТ ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АХС 710 ИЛОВА Компания 17 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш, 18 шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Аудиторнинг жавобгарлиги Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди. Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб- таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида 19 эмас, 17 Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган бошқа атама 18 Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги ҳаққоний ва ишончли нуқтаи назарни ифодалайдиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, бу гап қуйидагича таърифланиши мумкин: “Компания раҳбарияти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...” 19 18-сноскада назарда тутилган ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АХС 710 ИЛОВА Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling