Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


-мисол – Қиёсий молиявий ҳисоботлар


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   295
4-мисол – Қиёсий молиявий ҳисоботлар (А9 бандига қаранг) 
Ҳисобот (хулоса) 15-бандда тавсифланган вазиятларга мисолни 
ўзида ифодалайди: 

Аудитор жорий давр аудити муносабати билан жорий давр 
молиявий ҳисоботлари бўйича ва олдинги давр молиявий 
ҳисоботлари бўйича ҳисобот (хулоса) тақдим этиши лозим. 

Илгари чоп этилган олдинги давр учун аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) қўшимча изоҳлар билан билдирилган фикрни ўз 
ичига олган.

Модификацияга сабаб бўлган масала ҳал этилмаган. 

Мазкур масала жорий давр маълумотларига кўрсатган ёки 
кўрсатиши мумкин бўлган таъсир ҳам жорий давр молиявий 
маълумотларига, ҳам олдинги давр молиявий ҳисоботларига 
нисбатан муҳим ҳисобланади ва аудитор фикрини 
модификация қилишни талаб этади. 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисобот (хулоса)
16
 
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий 
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил 
мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий 
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида 
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача 
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова 
қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик. 
16
Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот 
(хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилмаётган бўлса, “Молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисобот (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш 
талаб этилмайд. 


АУ
ДИТ
1175
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710 ИЛОВА 
Компания
17
 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний 
тақдим этиш,
18
шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато 
туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий 
ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат 
тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. 
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз 
ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни 
Аудитнинг Халқаро стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур 
стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни 
молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига 
оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва 
ўтказиш мажбуриятини юклайди. 
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб 
бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун 
тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-
таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки 
хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. 
Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида
19
эмас, 
17
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган 
бошқа атама 
18
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги ҳаққоний ва ишончли 
нуқтаи назарни ифодалайдиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, бу 
гап қуйидагича таърифланиши мумкин: “Компания раҳбарияти ҳаққоний ва тўғри 
тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...” 
19
18-сноскада назарда тутилган ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай 
рискларни баҳолашда аудитор, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг 
самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий ҳисоботларини 
тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 


1176
АУ
ДИТ
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710 ИЛОВА 
декабрга бўлган молиявий ҳолатини, кўрсатилган санада тугаган йил 
мобайнида унинг молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча 
муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига 
мувофиқ ҳаққоний тақдим этади (ёки тўғри ва ҳаққоний тасаввур 
беради).. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling