Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал
Ушбу АХСни қўллаш доираси ............................................................. A1A2 Бошқа маълумотлар таърифи ................................................................ A3A4 Бошқа маълумотлар билан танишиш .......................................................... A5 Муҳим зиддиятлар ................................................................................. A6A9 Фактни муҳим бузиб кўрсатишлар ................................................... A10A11 АУ ДИТ 1179 ISA 720 Аудитнинг Халқаро стандарти (АХС) 720 “Аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар ифодаланган ҳужжатлардаги бошқа маълумотларга нисбатан аудиторнинг жавобгарлиги” АХС 200 “Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг Халқаро стандартларига мувофиқ ўтказиш” контекстида қаралиши лозим. 1180 АУ ДИТ АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ АХС 720 Мақсади 4. Аудиторнинг мақсади аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) ифодаланган ҳужжатлар мазкур молиявий ҳисоботлар ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг ишончлилигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олган ҳолларда тегишли чораларни кўришдан иборат. Таърифлар 5. Аудитнинг Халқаро стандартларида қўлланиладиган атамалар қуйида кўрсатилган маъноларга эга: (a) Бошқа маълумотлар – Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича аудиторлик фикрини ўз ичига олган ҳужжатга қонун, қонун ҳужжат, ёки божхона талабларига биноан киритилган (молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича аудиторлик ҳисоботидан (хулосасидан ) ташқари) молиявий ва номолиявий маълумотлар. (А3-А4 бандларига қаранг) (б) Зиддият – Аудит қилинган молиявий ҳисоботларда қарама- қаршиликлар келтирилган бошқа маълумот. Муҳим зиддиятликлар олдин қўлга киритилган аудиторлик далиллари асосида шаклланган аудиторнинг хулосалари тўғрисида ва, эҳтимол, молиявий ҳисоботлар бўйича берилган аудиторлик фикрининг асоси тўғрисида шубҳа уйғотиши мумкин. (в) Бузиб кўрсатиш – Молиявий ҳисобот моддасининг қиймати, таснифланиши, тақдим этилиши ёки очиб бериши билан ушбу модданинг ўрнатилган тартибда молиявий ҳисоботни тақдим этишга мувофиқ қиймати, таснифланиши, тақдим этилиши ва очиб бериши ўртасидаги фарқ. Ҳисоботда бузиб кўрсатиш хато ёки фирибгарлик натижасида юзага келиши мумкин. АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ АХС 720 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling