Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
-мисол: Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
2-мисол:
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади: Аудит қилинган молиявий ҳисобот бўйича модификацияланмаган фикр билдирилган. Мезонлар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган ва Х изоҳда адекват тарзда очиб берилган. Аудитор мезонлар мазкур вазиятда мақбул ҳисобланади, деган қарорга келган. МУСТАҚИЛ АУДИТОРНИНГ ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) [Тегишли адресат] АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган қисқартирилган бухгалтерия баланси, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида қисқартирилган ҳисобот, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида қисқартирилган ҳисобот ва пул оқимлари тўғрисида қисқартирилган ҳисоботдан, шунингдек илова қилинган изоҳлардан иборат бўлган илова қилинаётган қисқартирилган молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрда тугаган йил учун аудит қилинган молиявий ҳисоботлари асосида шакллантирилган. Биз 20Х2 йил 15 февралдаги ўз ҳисоботимиз (хулосамиз)да мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича модификацияланмаган аудиторлик фикрини билдирдик. 2 Қисқартирилган молиявий ҳисоботларда [АВС компаниясининг аудит қилинган молиявий ҳисоботларини тайёрлашда қўлланилган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асоси тавсифланади] талаб этадиган очиб бериладиган маълумотларнинг барчаси акс эттирилган. Бинобарин, 2 Агар қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га мазкур ҳисоботларни шакллантириш учун асос бўлган аудит қилинган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасидан кейинги сана қўйилган бўлса, ушбу хатбошига қуйидаги гап қўшилади: “Мазкур молиявий ҳисоботлар ва қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бизнинг ушбу молиявий ҳисоботлар бўйича ҳисоботимиз (хулосамиз) санасидан кейин содир бўлган ҳодисалар таъсирини акс эттирмайди”. АУ ДИТ 1267 ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ АХС 810 ИЛОВА қисқартирилган молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг аудит қилинган молиявий ҳисоботлари ўрнини босмайди. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling