Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Талаблар Рискни баҳолаш тартиб-таомиллари ва йўлдош ҳаракатлар
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси
- Кучга кириш санаси
Талаблар
Рискни баҳолаш тартиб-таомиллари ва йўлдош ҳаракатлар 5. Аудитор молиявий ҳисоботлар даражасида ва тақдимномалар даражасида муҳим бузиб кўрсатишлар рискини аниқлаш ва баҳолаш учун асосни таъминлаш мақсадида рискни баҳолаш тартиб- таомилларини бажариши лозим. Бироқ, рискни баҳолаш тартиб- таомиллари ўз-ўзича аудитор фикри асосланиши мумкин бўлган МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси 1. Ушбу Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС)да аудиторнинг молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини, шу жумладан тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизимини билиш асосида аниқлаш ва баҳолаш вазифаси кўриб чиқилади. Кучга кириш санаси 2. Ушбу АХС 2013 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин якунланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан кучга киради. Мақсади 3. Аудиторнинг мақсади молиявий ҳисобот даражасида ва тақдимномалар даражасида фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишларни тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини, шу жумладан тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизимини билиш асосида аниқлаш ва баҳолаш, шу йўл билан баҳоланган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига нисбатан жавоб ҳаракатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосни таъминлашдан иборат. Таърифлар 4. Аудитнинг халқаро стандартларида (АХСда) қўлланиладиган атамалар қуйида кўрсатилган маъноларга эга: (a) Тақдимномалар – Молиявий ҳисоботларда ўз аксини топган ва раҳбарият томонидан аниқ ёки бошқа йўсинда тақдим қилинган билдиргилар, улар содир бўлиши мумкин бўлган турли потенциал бузиб кўрсатишларни кўриб чиқишда аудитор томонидан фойдаланилади. (б) Тадбиркорлик риски – Тадбиркорлик субъектининг мақсадларига эришиши ва ўз стратегияларини амалга ошириш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин АУ ДИТ 1381 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) бўлган маълум шароитлар, воқеалар, вазиятлар, харакатлар ёки харакатсизлик натижасида юзага келадиган ёки нотўғри мақсадни танлаш ва нотўғри стратегияларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган рискидир. (в) Ички назорат – Молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги, фаолиятнинг натижалилиги ва самарадорлиги ҳамда қонунчилик ва қонун ҳужжатларга мослигига қаратилган тадбиркорлик субъектининг мақсадлари эришилишига оқилона(даражада) ишонч билдиришни таъминлаш учун бошқарув юклатилган шахслар, раҳбарият ва бошқа ходимлар томонидан ишлаб чиқиладиган, амалга ошириладиган ва юритиладиган жараён. “Назорат воситалари” атамаси ички назоратнинг бир ёки ундан ортиқ таркибий қисмларининг ҳар қандай жиҳатларига тегишлидир. (г) Рискни баҳолаш бўйича тартиб-таомиллар— Тадбиркорлик субъекти ва унинг фаолияти муҳитини, жумладан, ички назоратини тушуниш, фирибгарлик ёки хато сабабли муҳим бузиб кўрсатиш рискини молиявий ҳисобот ва тақдимномалар даражаларида аниқлаш ва баҳолаш учун бажариладиган аудит тартиб-таомиллардир. (д) Аҳамиятли риск – Аудиторнинг мулоҳазасига кўра аудит ўтказишда алоҳида кўриб чиқилишини талаб этадиган, муҳим бузиб кўрсатиш мавжуд бўлишининг аниқланган ва баҳоланган риск. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling