Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Тадбиркорлик субъектининг назорат фаолиятлари
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Тадбиркорлик субъектининг назорат фаолиятлари
22. Молиявий инструмент битимлари устидан назорат фаолиятлари тадбиркорлик субъектига унинг мақсадларига эришишда тусқинлик қиладиган муаммоларни олдини олиш ёки аниқлашга мўлжалланган бўлади. Ушбу мақсадлар хусусиятига кўра операцион, молиявий ҳисобот ёки риоя этишлик бўлиши мумкин. Молиявий инструментлар устидан назорат фаолиятлари молиявий инструментларнинг мураккаблиги ва ҳажмига нисбатан ташкил этилган бўлади ва умуман олганда ўринли рухсат бериш жараёни, вазифаларнинг етарли ажратилиши ва тадбиркорлик субъектининг назорат мақсадларига эришишни таъминлашга мўлжалланган бошқа сиёсатлар ва тартиб-таомилларни ўз ичига олади. Жараён йўналиши хариталари тадбиркорлик субъектининг назоратларини ва назоратлар мавжуд бўлмаслигини аниқлашда кўмак бериши мумкин. Мазкур ХААИ тўлиқлик, аниқлик ва мавжудлик, баҳолаш, тақдим этиш ва очиб беришга тегишли назорат фаолиятларига асосий урғу беради. Рухсат бериш 23. Рухсат бериш молиявий ҳисобот тақдимномаларига ҳам бевосита ҳам билвосита таъсир этиши мумкин. Масалан, ҳаттоки агарда битим тадбиркорлик субъектининг сиёсатлари доирасидан ташқарида амалга оширилган бўлсада, шунга қарамасдан у аниқ тарзда қайд қилиниши ва ҳисобга олиниши мумкин. Бироқ, рухсат этилмаган битимлар тадбиркорлик субъекти учун рискни жиддий тарзда ошириши мумкин ва улар ички назорат тизимидан ташқарида амалга оширилган бўлиши мумкинлиги туфайли муҳим бузиб кўрсатиш рискни жиддий тарзда ошириши мумкин. Ушбу рискни камайтириш учун, тадбиркорлик субъекти кўп ҳолларда қандай битимлар кимлар томонидан савдо қилиниши мумкинлигига нисбатан аниқ сиёсатни ишлаб чиқади ва сўнгра ушбу сиёсатга риоя этишлик тадбиркорлик субъектининг бэк-офиси томонидан мониторинг қилинади. Шахсларнинг савдо фаолиятларини, масалан одатий бўлмаган кўп ҳажмларни ёки кўрилган йирик фойдаларни ёки зарарларни кўриб чиқиш орқали мониторинг қилиш раҳбариятга тадбиркорлик субъектининг сиёсатларига, жумладан янги турдаги битимларга рухсат берилишига риоя этилишини 1374 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 ИЛОВА (д) риск лимитларини мониторинг қилиш. Кўп ҳажмдаги молиявий инструмент битимларига эга тадбиркорлик субъектларида, бу риск бошқаруви функцияси томонидан амалга оширилиши мумкин; ва (е) позицияларни мониторинг қилиш ва молиявий инструментларни баҳолаш. 26. Кўпгина ташкилотлар молиявий инструментларга инвестиция қиладиган шахсларнинг, молиявий инструментларни баҳолайдиган шахсларнинг, молиявий инструментларни ҳисоб-китоб қиладиган шахсларнинг ва молиявий инструментларни ҳисобга оладиган ёки қайд қиладиган шахсларнинг вазифаларини ажратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар. 27. Қачонки тадбиркорлик субъекти вазифаларнинг тегишли тартибда ажратилиши учун жуда кичик бўлса, раҳбарият билан бошқарув юклатилган шахсларнинг молиявий инструмент фаолиятларини мониторинг қилишдаги ўрни айниқса муҳим ҳисобланади. 28. Айрим тадбиркорлик субъектларининг ички назоратининг жиҳати мустақил нарх текшируви (МНТ) функцияси ҳисобланади. Ушбу бўлим айрим молиявий инструментларнинг нархини алоҳида тарзда текширишга жавобгар бўлади ва муқобил маълумотлар манбаларидан, методологиялардан ва тахминлардан фойдаланиши мумкин. МНТ тадбиркорлик субъектининг бошқа қисмида ҳосил қилинган нархлашга нисбатан холис ёндашувни таъминлайди. 29. Одатда, ўрта ёки бэк-офис баҳолаш бўйича сиёсатларни ишлаб чиқиш ва сиёсатга риоя этилишини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Молиявий инструментлардан кўпроқ фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари ўзларининг молиявий инструмент портфелининг кунлик баҳоланишларини амалга ошириши мумкин ва баҳолашларнинг ўринлилигининг тести сифатида алоҳида молиявий инструмент баҳоланишларининг фойда ёки зарарга таъсирини текшириши мумкин. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling