Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Тадбиркорлик субъектининг рискни баҳолаш жараёни
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Тадбиркорлик субъектининг рискни баҳолаш жараёни
12. Тадбиркорлик субъектининг рискни баҳолаш жараёни раҳбарият унинг молиявий инструментлардан фойдаланишидан юзага келадиган бизнес рискларини қандай аниқлашини, жумладан раҳбарият қандай тарзда рискларнинг жиддийлигини баҳолашини, уларнинг содир бўлиш эҳтимолига баҳо беришини ва уларни бошқариш юзасидан чораларни қабул қилишини ташкил этиш учун мавжуд бўлади. 13. Тадбиркорлик субъектининг рискни баҳолаш жараёни раҳбарият рискларнинг бошқарилишини қандай аниқлаши учун асосни шакллантиради. Рискни баҳолаш жараёнлари қуйидагиларни таъминлайдиган мақсадга эга бўлади: (a) раҳбарият молиявий инструмент билан шуғулланишдан олдин молиявий инструментга хос рискларни, жумладан битимни тузишнинг мақсади ва унинг тузилишини (масалан, тадбиркорлик субъектининг молиявий инструмент фаолиятларининг иқтисодиёти ва бизнес мақсадини) тушунади; (б) раҳбарият муайян молиявий инструментлар билан боғлиқ рискларга мос етарли даражада тегишли текширишни амалга оширади; (в) раҳбарият бозор шароитлари тадбиркорлик субъектининг дучорликларига қандай таъсир этишини тушуниш учун тадбиркорлик субъектининг жорий позицияларини мониторинг қилади; (г) раҳбарият зарур бўлганда ва обрўга хос рискни бошқаришда риск дучорлигини камайтириш ёки ўзгартириш бўйича жорий этилган тартиб-таомилларга эгадир; ва 1368 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 ИЛОВА Риск бошқаруви функцияси 16. Айрим тадбиркорлик субъектлари, масалан кўп ҳажмдаги молиявий инструмент битимларига эга йирик молиявий ташкилотлар, расмий риск бошқаруви функциясини ташкил этишга қонун ёки меъёрий ҳужжатлар орқали талаб этилиши мумкин ёки уни ташкил этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаши мумкин. Ушбу функция молиявий инструмент битимларини амалга ошириш ва бошқаришга жавобгар бўлган шахслардан ажратилган бўлади. Функция молиявий инструмент фаолиятлари бўйича ҳисобот бериш ва мониторинг қилишга жавобгар бўлади ҳамда бошқарув юклатилган шахслар томонидан ташкил этилган расмий риск қўмитасини ўз ичига олиши мумкин. Бу соҳадаги асосий жавобгарликларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: (a) бошқарув юклатилган шахслар томонидан белгиланган риск бошқаруви сиёсатини (жумладан тадбиркорлик субъекти дучор бўлиши мумкин бўлган рискларнинг таҳлиларини) амалга ошириш; (б) риск лимит тузилишларини ишлаб чиқиш ва ушбу риск лимитлари амалда қўлланилишини таъминлаш; (в) босим ҳолларини ишлаб чиқиш ва очиқ позиция портфелларига нисбатан таъсирчанлик таҳлилини қўллаш, жумладан позициялардаги ғайриоддий ҳаракатларни кўриб чиқиш; ва (г) янги молиявий инструмент маҳсулотларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш. 17. Молиявий инструментлар шундай боғланган рискка эга бўлиши мумкинки, бунда зарар балансда тан олинган молиявий инструмент қийматининг суммасидан, агарда мавжуд бўлса, ошиши мумкин. Масалан, товарнинг бозор нархидаги тўсатдан пасайиш тадбиркорлик субъектини гаров ёки маржа талаблари туфайли ушбу товардаги форвард позициясини ёпишда зарарларни тан олишга мажбур этиши мумкин. Айрим ҳолатларда, потенциал зарарлар фаолиятнинг уклуксизлиги сифатида тадбиркорлик субъектининг давом этиш қобилиятига жиддий шубҳа солиш учун етарли бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти бозор рискларини инобатга олган МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 ИЛОВА (д) раҳбарият ушбу жараёнларга нисбатан қатъий назоратни ва кўриб чиқишни қўллайди. 14. Рискларга дучорликни мониторинг қилиш ва бошқариш учун ташкил этилган тузилма: (a) бошқарув юклатилган шахслар томонидан аниқланган рискка нисбатан тадбиркорлик субъектининг ёндашувига ўринли ва мутаносиб бўлиши керак; (б) турли хил молиявий инструментлар ҳамда тузилиши мумкин бўлган ва қандай мақсадларда тузиладиган битимлар рухсат бериш бўйича тасдиқлаш даражаларини белгилаши керак. Рухсат этилган инструментлар ва тасдиқлаш даражалари молиявий инструмент фаолиятларида жалб этилган шахсларнинг профессионал малакалилигини акс этитриши керак ва бу орқали раҳбариятнинг ваколат бўйича ўз зиммасига олган бурчи акс эттирилади; (в) ҳар бир турдаги рискка (жумладан тасдиқланган контрагентларга) нисбатан максимум рухсат этиладиган дучорлик учун ўринли лимитларни белгилаши керак. Рухсат этиладдиган дучорликнинг даражалари риск турига ёки контрагентга қараб ўзгариши мумкин; (г) молиявий рискларнинг ва назорат фаолиятларининг холис ва мунтазам мониторинг қилинишини таъминлаши керак; (д) дучорликларнинг, рискларнинг ва рискни бошқаришдаги молиявий инструмент фаолиятлари натижаларининг холис ва мунтазам ҳисоботини таъминлаши керак; ва (е) муайян молиявий инструментларнинг рискларига баҳо бериш бўйича раҳбариятнинг уклуксиз қайдини баҳолаши керак. 15. Тадбиркорлик субъекти дучор бўладиган рискларнинг турлари ва даражалари у шуғулланадиган молиявий инструментларнинг турларига, жумладан ушбу инструментларнинг мураккаблигига ва битим тузилган молия инструментларнинг ҳажмига бевосита боғлиқ бўлади. АУ ДИТ 1369 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 ИЛОВА Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling