Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Илова  (A14-бандга мурожаат)  Молиявий инструментларга тегишли назоратларга


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   295
Илова 
(A14-бандга мурожаат) 
Молиявий инструментларга тегишли назоратларга 
мисоллар 
1. 
Қуйида савдо қилиш ёки инвестиция қилиш мақсадларидан қатъий 
назар кўп ҳажмдаги молиявий инструмент битимлари билан 
шуғулланадиган тадбиркорлик субъектида мавжуд бўлиши мумкин 
бўлган назоратлар бўйича қисқача маълумот ва мисоллар 
келтирилади. Мисоллар тўлиқликни англатмайди ва тадбиркорлик 
субъектлари ўзларининг ҳажми, фаолият юритаётган соҳа ва 
ўзларининг молиявий инструмент битимларининг кўламига қараб 
турли назорат муҳитларини ва жараёнларни ташкил этиши мумкин. 
Савдо тасдиқномалари ва клиринг ташкилотларидан фойдаланиш 
бўйича қўшимча маълумотлар 25-26 бандларда қамраб олинган. 
2. 
Ҳар қандай назорат тизимида, айрим ҳолатларда муҳим бузиб 
кўрсатиш рискидан қочиш учун турли назорат даражаларида 
(масалан, олдини олиш, аниқлаш ва мониторинг) назоратларни 
такрорлаш зарур бўлади. 
Тадбиркорлик субъектининг назорат муҳити 
Молиявий инструментлардан ваколатли фойдаланиш мажбурияти 
3. 
Айрим молиявий инструмент фаолиятларининг мураккаблик 
даражаси шуни англатиши мумкинки, тадбикорлик субъектидаги 
фақатгина айрим шахслар ушбу фаолиятларни тўлиқ тарзда 
тушунадилар ёки инструментларни уклуксиз равишда баҳолашда 
зарур бўлган профессионал малакалиликка эга бўлади. 
Тадбиркорлик субъектида ўринли профессионал малакалиликка эга 
бўлмаган ҳолда молиявий инструментлардан фойдаланиш муҳим 
бузиб кўрсатиш рискини оширади. 
Бошқарув юклатилган шахсларнинг иштироки 
4. 
Бошқарув юклатилган шахслар тадбиркорлик субъектининг умумий 
риск иштаҳасини раҳбарият томонидан ташкил этилишини кузатади 
ва ҳамкорлик қилади ва тадбиркорлик субъектининг молиявий 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000
ахборот алмашинуви талаб этилиши мумкин
45
ёки аудитор буни 
ўринли деб ҳисоблаши мумкин. Бундай ахборот алмашинуви аудит 
мобайнида фойдали бўлиши мумкин. Масалан, айрим 
юрисдикцияларда, банк фаолиятини тартибга солувчилар молиявий 
инструмент фаолиятлари устидан назоратларнинг ишлаши ва 
қўлланилиши, нофаол бозорларда молиявий инструментларни 
баҳолашдаги мунозаралар ва меъёрлар ҳужжатларга риоя этиш 
тўғрисидаги маълумотларни алмашиниш юзасидан аудиторлар билан 
ҳамкорлик қилишга интиладилар. Ушбу мувофиқлаштириш аудитор 
учун муҳим бузиб кўрсатиш рискларини аниқлашда фойдали бўлиши 
мумкин.
45
Масалан, АХС 250, Молиявий ҳисоботлар аудитида қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни 
эътиборга олиш, аудитордан қонунларга ва меъёрий ҳужжатларга аниқланган ёки гумон 
қилинган риоя этмасликни тадбиркорлик субъектидан ташқарида бўлган бошқа 
томонларга билдириш мажбурияти мавжудлигини аниқлашни талаб этади. Шу билан 
бирга, аудиторнинг банк фаолияти назоратчилари ва бошқалар билан ахборот 
алмашинувига тегишли талаблар кўпгина давлатларда қонун орқали, назорат қилиш 
талаблари орқали ёки расмий келишув ёки мажлис баёни орқали ташкил этилиши мумкин.


АУ
ДИТ
1363
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling