Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   295
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи 
материал
Рискни баҳолаш тартиб-таомиллари ва йўлдош ҳаракатлар (5-
бандга қаранг) 
A1. Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳити, шу жумладан 
тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизими ҳақида билим 
(матнда кейинги ўринларда “тадбиркорлик субъекти ҳақида билим” 
деб юритилади) олиш бутун аудит мобайнида ахборот тўплаш, уни 
янгилаш ва таҳлил қилишдан иборат бўлган узлуксиз, фаол жараён 
ҳисобланади. Мазкур билим воситасида ҳосил қилинадиган 
маълумотлар базаси асосида аудитор аудитни режалаштиради ва 
аудит жараёнида профессионал мулоҳазани ифодалайди, масалан: 

Молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларини баҳолаётганда;

АХС 320 га мувофиқ муҳимлик даражасини аниқлаётганда;
3
3
АХС 320 
“Аудитни режалаштириш ва бажаришда муҳимлик даражаси”


АУ
ДИТ
1393
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)

Ҳисоб сиёсати тўғри танлангани ва уни қўллаш тегишли 
хусусиятга эга эканини, шунингдек молиявий ҳисоботдаги 
очиб берилган маълумотлар тўғри бажарилганини кўриб 
чиқаётганда; 

Аудит жараёнида махсус кўриб чиқиш талаб этилиши 
мумкин бўлган соҳаларни, масалан, ўзаро боғлиқ томонлар 
билан 
операцияларни, 
тадбиркорлик 
субъекти 
раҳбариятининг фаолиятнинг узлуксизлиги ҳақидаги фарази 
тегишли хусусиятга эга эканини аниқлаётганда ёки 
операциялар бизнес нуқтаи назаридан асосли эканини 
ўрганаётганда; 

Таҳлилий 
тартиб-таомилларни 
бажариш 
пайтида 
фойдаланиладиган тахминларни қилганида; 

Баҳоланган рискларга жавобан чоралар кўраётганда, шу 
жумладан етарлича тегишли аудиторлик далилини олиш 
мақсадида кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб 
чиқиш ва бажаришни амалга ошираётганда; ва

Олинган аудиторлик далилларининг етарлилиги ва 
тегишлилигини, 
хусусан 
тадбиркорлик 
субъекти 
раҳбариятининг фаразлари, ёзма ва оғзаки билдиргилари 
тегишли хусусиятга эга эканлигини аниқлаётганда. 
A2. Рискларни баҳолаш тартиб-таомиллари ва йўлдош ҳаракатларни 
бажариш натижасида олинган ахборотдан аудитор муҳим бузиб 
кўрсатишлар рискларига берилган баҳони тасдиқлаш мақсадида 
аудиторлик далили сифатида фойдаланиши мумкин. Бундан 
ташқари, аудитор операциялар туркумлари, счётлар сальдоси ёки 
очиб берилган маълумотлар, шунингдек тегишли тақдимномалар 
ҳамда назорат воситаларининг операцион самарадорлиги хусусида 
аудиторлик далилларини олиши мумкин (ҳатто бу тартиб-таомиллар 
моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомиллари ёки назорат 
воситалари тестлари сифатида махсус режалаштирилмаган бўлса 
ҳам). Аудитор моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомиллари ёки 
назорат воситалари тестларини рискларни баҳолаш тартиб-
таомиллари билан бир вақтда бажаришни танлаши мумкин, чунки 
мазкур бирикма айниқса самарали ҳисобланади.


1394
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
хизматларидан фойдаланган баҳолаш бўйича экспертларга 
сўровлар юбориш. 
Тадбиркорлик субъектининг раҳбариятига, тадбиркорлик субъектининг 
ички аудит хизматидаги ва бошқа шахсларига бериладиган 
сўровлар (6(а) бандига қаранг) 
A6. Аудитор сўровлар бериш йўли билан оладиган ахборотнинг 
аксарият қисми тадбиркорлик субъектининг раҳбариятидан ва 
молиявий ҳисобот учун жавобгар бўлган шахслардан келади. 
Аудитор ахборотни тадбиркорлик субъектининг ички аудит 
хизматига, агар ички аудит хизмати ушбу тадбиркорлик субъектида 
ташкил этилган бўлса, ва бошқа шахсларига сўровлар юбориш 
орқали олиши ҳам мумкин.
A7. Аудитор муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаётганда 
ахборот ёки турли нуқтаи назарларни тадбиркорлик субъектининг 
бошқа шахсларига ва ташкилий иерархиянинг турли даражасида 
турувчи бошқа ходимларига сўровлар юбориш орқали олиши ҳам 
мумкин. Масалан: 

Бошқарув юклатилган бўлган шахсларга юборилган 
сўровлар аудиторга молиявий ҳисобот тайёрланган муҳитни 
ўрганишда ёрдам бериши мумкин. АХС 260
5
ушбу масалада 
аудит бошқарув юклатилган шахслардан ахборот олишига 
кўмаклашадиган самарали икки томонлама ахборот 
алмашинувининг муҳимлигини қайд қилади 

Мураккаб ёки ғайриоддий операцияларни амалга ошириш, 
уларга ишлов бериш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс 
эттиришда иштирок этувчи ходимларга юборилган сўровлар 
аудиторга ҳисоб сиёсати муайян принципларини танлаш ва 
қўллаш тегишли хусусиятга эга бўлган-бўлмаганини 
аниқлашга ёрдам бериши мумкин. 

Юридик масалалар бўйича ички маслаҳатчига юборилган 
сўровлар суд муҳокамаси, қонунчилик ва меъёрий 
ҳужжатларга риоя этиш, тадбиркорлик субъектига таъсир 
5
АХС 260, “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”, 4(б) банд 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
A3. Аудитор зарурий билим даражасини аниқлаш учун профессионал 
мулоҳазадан фойдаланади. Аудитор кўриб чиқиши лозим бўлган 
асосий масала қуйидагичадир: олинган билим мазкур АХСда 
белгиланган мақсадга эришиш учун етарлими? Аудиторга керак 
бўлган тўлиқ билимнинг чуқурлик даражаси тадбиркорлик 
субъектининг раҳбарияти мазкур тадбиркорлик субъектини 
бошқариш жараёнида эга бўладиган билимдан пастроқ.
A4. Баҳоланадиган рискларга ҳам хато туфайли юзага келган рисклар, 
ҳам фирибгарлик туфайли юзага келган рисклар киради ва бу 
тоифаларнинг барчаси мазкур АХС билан қамраб олинади. Аммо 
фирибгарлик анча жиддий аҳамиятга эга бўлгани боис, тегишли 
талаблар ва қўлланма рискни баҳолаш тартиб-таомиллари ҳамда 
фирибгарлик туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларини аниқлаш учун фойдаланиладиган ахборотни олишга 
қаратилган йўлдош ҳаракатлар муҳокамасига бағишланган АХС 240 
да баён этилган.
4
A5. Гарчи аудитор тадбиркорлик субъекти ҳақида зарурий билимни 
олиш жараёнида 6-бандда баён этилган рискни баҳолаш тартиб-
таомилларининг барчасини бажариши шарт бўлса-да (11–24-
бандларга қаранг), аудитор уларнинг ҳаммасини мазкур билимнинг 
ҳар бир жиҳати бўйича бажаришга мажбур эмас. Агар пировард 
натижада олинадиган ахборот муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларини аниқлашда фойдали бўлиши мумкин бўлса, бошқа 
тартиб-таомиллар бажарилиши ҳам мумкин. Бундай тартиб-
таомилларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ташқи манбалар, хусусан савдо ва иқтисодга оид журналлар; 
таҳлилчилар, банклар ёки рейтинг агентликлари томонидан 
тайёрланган ҳисоботлар; ёки тартибга солиш ёки молия 
соҳасидаги нашрлардан олинган ахборотни кўриб чиқиш. 

Тадбиркорлик субъектининг юридик масалалар бўйича 
ташқи маслаҳатчисига ёки тадбиркорлик субъекти 
4
АХС 240 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling